» » Меҳмонов: «Навбаҳор» кучсизланиб қолди»

Меҳмонов: «Навбаҳор» кучсизланиб қолди»

Меҳмонов: «Навбаҳор» кучсизланиб қолди»Мавсумни барқарор ўтказиши ҳамда совриндорлар қаторидан жой олиши кутилган “Навбаҳор” жамоаси айни пайда кетма-кет очколарни йўқотган ҳолда ўз олдига қўйилган мақсадидан тобора узоқлашиб кетмоқда.

Айниқса, мураббий алмашганидан кейинги натижалар салбий тус олмоқда. Бундан эса наманганлик мухлислар қаттиқ ранжишмоқда. Шунингдек, жамоа етакчиси ва сардори бўлиб ўйнаб келган ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов охирги учрашувларда майдонга тушмаяпти. Бунинг устига яқинда ундан сардорлик боғичи ҳам олиб қўйилди ва россиялик Игорь Голбанга топширилди. Кўриниб турибдики, жамоада нимадир бўлган ва қандайдир ўзгаришлар киритилди. Лекин ҳозирча “Навбаҳор”нинг натижалари ижобийликдан дарак бермаяпти. Наманган футболи тарбияланувчиси Жаҳонгир Меҳмонов эса бир неча йилдан бери “Навбаҳор” учун тўп суриб келмоқда. Мухлислар эса ушбу ўйинчини ҳурмат қилишади. Лекин доим ҳаммаси бир текисда кетавермайди.

Клубнинг ҳозирги муваффақиятсиз ўйинлари, юз берган ўзгаришлар ҳақида эса “Навбаҳор”да ўз ўрнига эга бўлган Меҳмонов билан очиқ тарзда мулоқот ўтказдик. Қолаверса, унинг сардорлик боғичидан нима учун маҳрум бўлганини билиш ҳам биз учун қизиқ эди. Шу боис ушбу ўйинчи билан мулоқотимиз анча жонли тарзда кечди.


“Навбаҳор” кучсизланиб қолди”

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, биз биринчи даврага қараганда бироз кучсизланиб қолдик, - деб гап бошлади, Меҳмонов. - Чунки бизда селекция ишлари яхши бўлмади. “Навбаҳор”ни кучайтирадиган ўйинчи олингани йўқ. Селекцияда ёшларга кўпроқ эътибор берилди. Натижада про-лигада ўйнаган ва ҳаттоки, про-лигада тўп сурмаган йигитлар ҳам жамоамизда бор. Фақат улар наманганлик бўлгани учун кўпроқ эътибор қаратилди. Улар ҳали Суперлига даражасида ўйнашмаган. Айтмоқчиманки, жамоамизга келган ўйинчиларга бу даражага етишиши учун ҳали вақт керак. Хуллас, кетганларнинг ўрнини кўпроқ ёшлар билан тўлдирдик. Шунинг ҳисобига олдимизга қўйилган мақсадларга эриша олмаяпмиз. Таркибни янада кучайтиришнинг ўрнига ёшларга кўпроқ эътибор қаратиб қўйдик. Мағлубиятларни ҳам шу сабаб туфайли деб ўйлайман.

“Канчельскисга ишлаш учун кўп вақт берилмади”


- Мураббий жамоамизга яқиндагина келди. У ҳақида ҳозир бирор нима айтишим қийин. Биз Журжевич бошчилигида техник ва тактик футболга кўпроқ эътибор қаратяпмиз. Ҳар қандай мураббий келиб, жамоани бирданига ўзгартириб юбора олмайди. Масалан, Андрей Канчельскисга ҳам ишлаш учун кўп вақт беришгани йўқ. Натижа бўлмагач, уни ишдан олиб ташлашди. Ўрнига эса Деян Журжевични олиб келишди. Лекин кўриниб турибдики, унга ҳам вақт керак. Аслида эса ҳар бир мураббийга ўзининг ўйин услубини мослаштириб олиши учун вақт талаб этилади. Кимдир келиб туриб, бир-икки ойда ҳеч нимани ўзгартириб юбора олмайди. Шуни айтишим керакки, етакчи жамоа бўлиши учун битта мураббий билан камида икки йил бирга ишлашимиз лозим. Шунингдек, футболчилар ҳам камида икки йил бир жамоада тўп суришлари керак. Шундан кейингина “Пахтакор” ва “Локомотив” сингари кучли жамоага айланишимиз мумкин.

“Жисмоний томондан анча тикланиб олгандик”

- Жамоа мағлубиятга учраса, нафақат мухлислар, балки мутахассислар ҳам мураббий алмаштиришда шошилишди, дея гапиришади. Керак бўлса, ҳатто ўзимиз ҳам шунақа деб ўйлаймиз. Лекин Канчельскис пайтида ҳам шундай мағлубиятлар бўлаётганда, ҳаммада бошқача фикрлар пайдо бўлган бўларди. Бу – футбол. Футболда ким ютади, ким ютқазади, ҳеч ким билмайди. Ахир кучли жамоа ҳам охирги ўриндаги клубга ютқазиб қўйиши мумкин. “Локомотив” кучли клуб. Аммо улар ҳам “Сурхон” ва “Сўғдиёна” каби жамоаларга ютқазиб қўйишди. Шу боис бу масалада бир нарса дейишим қийин. Лекин, албатта, Андрей Канчелськис яхши мутахассис ва унга вақт керак эди. Унинг даврида биз жисмоний томондан анча тикланиб олгандик.

“Журжевич бошқачароқ услубни қўллаяпти”

- Албатта, биз битта мураббийга энди мослашиб бораётгандик, - дея мавзуни давом эттирди футболчи. – Боя айтганимдек, битта мураббий келиб, ҳеч қачон ҳамма нарсани ўзгартириб юбора олмайди. Биласизми, Канчельскис хоҳлаётган футболни биз энди-энди тушуниб, уни ўзимизда мослаштириб бораётгандик. Эътибор берган бўлсангиз, ҳужумкор футбол кўрсатаётгандик. Биласиз, ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ўйин услуби бор. Журжевич эса бошқачароқ ўйин услубини қўллаяпти. Энди эса бизга янги мураббий хоҳлаган ўйинни кўрсата олишимиз учун яна вақт керак бўляпти. Чемпионат қизғин давом этаётган пайтда бундай ўзгаришларга қўл уриш аслида нотўғри деб ўйлайман. Кўряпсиз-ку, яна вақт ўтиб кетяпти. Ҳозир мураббийнинг ўйин услубини синайдиган машғулот жараёни эмас.

“Футболчилар ўртасидаги муҳит аъло даражада

- Албатта, мен ҳам фикрингизга қўшиламан. Агар жамоа ютқазса ҳар тарафлама айб қидирилади. Бундай ҳолат нафақат “Навбаҳор”да, балки ҳар қандай жамоада бор. Агар ютаверсангиз ҳеч ким ўша жамоадан ҳеч нимани қидирмайди. Бу бор гап. Муҳит ҳақида гапирадиган бўлсам, бошқа ҳеч кимни қўшмасдан фақат футболчиларнинг ўзини эътиборга олсам, бизда муҳит яхши. Футболчилар бир-бирини ҳурмат қилади ва қўллаб-қувватлашади. Ўз ўрнида бир нарсани таъкидлаб ўтишим керакки, бунгача жамоамизда Дилшод Жабборов ўйнаб кетди ва жамоамиз сардори эди. Ундан кўп нарса ўргандик. Айниқса, жамоани қандай бирлаштириш керак, қандай ҳамжиҳат бўлиш ҳақида ундан кўп нарсаларни ўрганганмиз. Шу боис “Навбаҳор”да ўйинчиларнинг ўзаро муносабати, эътибори жойида. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жамоамизга қўшилган янги йигитлар ҳам аста-секин қўшилиб кетишяпти.

“МЮ”нинг ўйинларини кўрсатиб, услубларини ўргатаётганди”

- Ҳозир иккаласи ҳақида бирор нима дейишим қийин. Масалан, Журжевич ҳақида ҳали кўп ишлаганимиз йўқ. Айниқса, мен ҳозирча янги мураббий бошчилигида доим ҳам ўйнамаяпман. Мана, бу турни ҳам ўтказиб юбордим. Боя айтганимдек, сербиялик мутахассис техник ва тактик футболга кўп эътибор беради. Канчельскис пайтида эса жисмоний тайёргарликка катта эътибор бериларди ва биз ўша пайтда асосан ҳужумкор футбол кўрсатардик. Қайсидир маънода биз инглизча футбол услубини қўллаётгандик. Чунки Канчельскис биз билан ишлаш жараёнида турли хил виедороликлар ва “Манчестер Юнайтед”нинг ўйинларини кўрсатарди. Бу орқали бизга қандай қилиб тезкор ўйнаш кераклигини, қандай қилиб ҳужумкорликка ўтишни ўргатарди ва биз ҳам унинг нимани хоҳлаётганини энди-энди тушуниб келаётгандик. Мураббий “Манчестер Юнайтед”да ишланган ва қўлланган услубларни бизга ҳам ишлатаётганди.

Сардорлик боғичи? Буни раҳбарлар хоҳлашди

- Бу нарсага изоҳ бера олмайман. Буни раҳбарият ҳал қилган. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир. Балки ўз майдонимиздаги мағлубиятлар ва сафардаги дурангдан кейин жамоада ниманидир ўзгартириш керак бўлиб қолгандир. Очиғи, сабабини билмайман. Бундай бўлишини раҳбарият хоҳлади ва мен уларнинг раъйига қарши чиқмайман.

“Мен учун энг кучли нарса – ота-онамнинг дуоси

- Боя айтганимдек, ютқазилгандан кейин ҳар томонлама айб қидирилади. Балки қаердадир биз ҳам хато қилгандирмиз. Беайб Парваргидор. Лекин қўйилган айбловлар ва гап-сўзлар нотўғри. Авваламбор, Худонинг олдида юзим ёруғ. Ҳеч қачон жамоамга ёмонлик тилаб майдонга тушмаганман ва бундай бўлмайди ҳам. Менга ота-онам бундай тарбия беришмаган. Мен оддий оиланинг фарзандиман. Ҳаммасига ўзим қийналиб эришганман. Ҳеч ким қўлимдан етакламаган. Ҳаттоки, дадам ҳам қўлимдан ушлаб стадионга олиб чиқиб, футболчи бўласан демаган. Ҳа, футболчи бўлишимни хоҳлаган, лекин қўлингдан келса ўйнаса, бўлмаса ўзинг биласан деганди. Айтмоқчиманки, ота-онамнинг ва Парвардигорнинг олдида юзим ёруғ. Мени билган одам билади, билмагани эса билмайди. Қолганларга тушунтиришим шарт эмас. Мен учун энг кучли нарса – бу ота-онамнинг дуоси. Мен уларнинг дуолари орқали шу даражага эришдим. Боя айтганимдек, ҳеч ким менга ёрдам бермаган. Менга қўйилган айбловлар эса мутлақо ноўрин. Тўғриси, бундай айбловлар менинг кўнглимга сиғмади. Бунгача менда жароҳатлар бор эди ва ўша жароҳатларим билан ўйнаб юргандим. Шу баҳона жароҳатларимни даволатяпман.

“Ҳамма бирдам бўладиган бўлса, “Навбаҳор”ни биров “синдира” олмайди”

- Юқорида айтдим, бизга кучайтириш ўрнига, қуйи лигалардан ёш ўйинчиларни олиб келишди. Тўғри, бунда футболчиларнинг айби йўқ, чунки уларни таклиф қилишди. Лекин менинг фикримча, улар билан Суперлигада муносиб ўйин кўрсатиш қийин. Олдинги ўйинчилар билан ўйнаганимизда кимнинг қаерга очилишини ва нима қилишини билардик. Бир-биримизни яхши тушунарлик. Ҳали Суперлигада тўп сурмаган футболчилар эса бу ерга келгач, қаерга очилишни, тўпни қаерда қабул қилиб олиш ёки қаерга узатишни яхши билмасликлари мумкин. Чунки улар ҳали Суперлига ҳавосини ўзига сингдиришмаган. Шунинг ҳисобига бизга қийин бўлди. Бунгача жамоа сардори бўлганим учун мен кўп нарсага жавобгар бўламан, балки шунинг эвазига мени айбдор деб айтишгандир. Лекин мана, АГМКга қарши учрашувда ҳам иштирок этмадим. Афсуски, жамоамиз яна мағлубиятга учради. Тўғриси, ўйин давомида имкониятларимиз кўп бўляпти. Яккама-яккага чиқишди, пенальтидан ҳам фойдалана олмаяпмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мана, менсиз ҳам жамоа мағлубиятга учради. Қизиқ, энди кимни айбдор қилишади? Лекин футболда ҳеч қачон битта ўйинчи айбдор бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин. Майдонда 11 нафар ўйинчи ўйнайди. Ҳаттоки, стадион қоровули ҳам чин дилдан жамоанинг ютишини хоҳлаши керак. Ҳамма бир хилда бўлиб, бир оила бўлиши даркор. Ҳамма бирдам бўладиган бўлса, “Навбаҳор”ни биров “синдира” олмайди.

“Балки поезд кетиб бўлгандир, аммо охиригача курашамиз

- Вазиятга реал қараш керак, бизга қийин. Қолаверса, олдимизда оғир учрашувлар кутиб турибди. Балки поезд кетиб бўлгандир. Лекин ҳеч қачон бошни эгиб, қўлни силтаб тушириш керак эмас. Биз курашишда давом этишимиз керак. Мақсадингизга эришиш ҳар қанча қийин бўлмасин инсон курашишдан тўхтаб қолмаслиги лозим. Шунинг учун бўлмай қолди-ку, дея ҳаммасини ташлаб қўймаймиз ва охиригача ҳаракат қиламиз.

“Остон Ўруновнинг кетишини истамагандик, аммо буни ўзи хоҳлади”

- Футболчи иқтидорли бўлса, уни ҳар бир жамоа ўз сафида кўришни хоҳлайди. Остон Ўрунов ҳам истеъдодли бўлгани учун ёш бўлишига қарамасдан “Навбаҳор”да яхши ўйнаб, мухлисларининг ишончини қозонди. Лекин мавсум бошида бироз унинг ўйинлари “ўхшамади”, руҳий томондан ҳам қийналди. Шунинг учун жамоани алмаштиришга қарор қилди. Лекин у билан алоқадамиз. Кейинги йили “Навбаҳор”га қайтиш истаги бор, чунки у “Навбаҳор”ни яхши кўради ва ҳозиргача бу жамоанинг мухлиси. Фақат бу йил Остоннинг ўзи ҳам муҳитни ўзгартириб кўришга қарор қилди. Албатта, биз ҳам уни руҳлантиришга ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик, кетишини истамагандик.

“Канчельскис янги жамоасига мен билан Азим Аҳмедовни таклиф қилишини айтди”


- Канчельскиснинг кетишидан олдин ҳам анча суҳбатлашдик. Агар бошқа жамоа оладиган бўлсам, сен билан Азим Аҳмедовни таклиф қиламан дея кулишиб, гаплашиб ўтирдик. Футболчи ҳар бир мураббийдан кўп нарса ўрганиши мумкин. Айниқса, Канчельскиснинг одамгарчилиги жуда ёққанди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Исроилжон 19 август 2019 11:32
Жахон бушашма узийни курсатип куй омад

Норин олга бос 18 август 2019 20:05
Яшшавор Азиз.
Азиз Тургунбоевнинг 52-дакикада урган голи Навбахорга Андижонда галаба келтирди. Барча Навбахорнинг ашаддий мухлисларини бугунги галаба билан табриклайман. Олга Навбахор!

NavbahorBarcelona 18 август 2019 19:45
Цитата: NavbahorBarcelona
Bugun birinchi marta hujumchi yuq holatda maydonga tushibdi jamoa!

Qanaqa taktika bu? Tarixga kirsa kerak bu holat. Hujumchi tushirilmagan uyin deb.

NavbahorBarcelona 18 август 2019 19:15
Bugun birinchi marta hujumchi yuq holatda maydonga tushibdi jamoa!

Шухратжон-75 18 август 2019 18:49
шуям майдонда энди ахволни каранг мол бозорига ўхшайди

Навбахор мухлиси 18 август 2019 18:20
Бизни махаламиз стадиони минг маротаба тузук.

mistercha 18 август 2019 17:35
Цитата: 12345
Oyinni Nam tv aralawuvi b.n Sport kanalidan olib beradigan bolibdi yawanglar tv dagilar

Mahalla TV deng

ramzis ll 18 август 2019 17:20
Yana 66-raqam o'g'li asosiyda.

Temurlang 18 август 2019 17:10
АНДИЖОНГА КАРШИ ТАРКИБДА ХУЖУМЧИСИЗ УЙНАР ЭКАНМИЗ, НИЧЬЯ ХИДИ КЕЛИЯПТИ

ДИЛМУРОД88 18 август 2019 15:20
Навбахорга омат

Muzaffar 18 август 2019 11:32
Андижонга 6та одам керак пулини келишамиз дамас

YUYUF 18 август 2019 10:05
ANJONGA BORIB KELISHGA AVTOBUS BO'LADIMI? QACHON QAYERDAN KETILADI

Футбол ишкибози 18 август 2019 10:05
Хаммаси Пахтакор 79 халокатга учрагани булмасам бунаканги каланги касанги тренерларга кунимиз колмасди Минг афсуслар булсинким ....Канчельский .Журжевич Бабаян шуларга кунимиз колган. Бизга бу синов ХУДОДАН хаммамизга сабр тилайман.Халок булган йигитларимизни жойларини .Яратганни узи жаннат богчаларидан килсин.......

Behzodjon 18 август 2019 07:28
Uyinlarni sotaversanglar kuchsizlanadida

JAMOLIDDIN1805 17 август 2019 23:21
Цитата: 12345
Johon yahwi bola rahmatli Dadasini ham yahwi taniyman... Johon ket aqling bolsa Kanchelskis chaqirsa... Gol urib 1 20 sektorga qarab Haa okala deb qoyasan... bula odom homaydi... hafa bolma owna

Manam huddi wu fikrdaman oka, bzda muxlis zoti bilmas ekan

0707 17 август 2019 18:20
Nabahor Chempion.....Нимаси кийин буларга Буларни топитган пулини КАМБАГАЛ ОДАМ ЙИЛАР ДАВОМИДА ИТА ИШЛАБ ТОПАДИ ФУТБОЛЧИНИ ИШИ ТОП ТИПИШМИ КОЙИЛАТИБ КУЙСИНДА УЙНАСА ХАМ БЕКОРГА УЙНАМАЙДИ ОКА АСЛИДА КИМГА КИЙИН БИЛАСИЗМИ ШУЛАРНИ УЙИНИНИ КУРАЙЛИГ ДЕБ СТАДИОНГА КИРВДИ БОЙ ХАМ КАМБАГАЛ ХАМ БОЙГАКУ БИЛИНМАЙДИ БИЛЕТНИ НАРХИ ЛЕКИН КАМБАГАЛГА БИЛИНАДИ УША 30.000 СУМГА ОЛАДИГОН БИЛЕТКА УЙИДАГИ БОЛАРИГА ЙЕДИРСА ХАМ БУЛАРДИЮ ЛЕКИН ИШКИБОЗЛИГ ДЕГАН НАРСА БОР АСЛИДА БУЛАРГА БЕРАДИГОН ПУЛ УВОЛ ЛЕКИН БАРИБИР НАВБОХОРНИ ЯХШИ КУРГАНИДАН БУ НАРСАЛАРГА КАРАМАЙДИ .
Ока буларга хеч хам кийин эмас Уйнаса ПУЛГА УЙНАЙДИ БЕКОРГА УЙНАМАЙДИ ФУТБОЛ УЙНАШ КИЙИН БУЛИБ КОЛГАН БУЛСА ЙИГИШТИРСИН УНДА ФУТБОЛ УЙНАШНИ

Navbahor chempion 17 август 2019 17:56
Андижон билан уйинни билет нархи 20 000 сум экан , узи андижонда билет канча ? шу 20000 сум хам шубхали туюлмокда! Андижон олийдан тушиб кетган йили шу уйинга борган мухлислар айтишганди киммат нархга билет олганмиз деб вахоланки ушанда мехмон секторларга бепул билет таркатган экан!

Navbahor chempion 17 август 2019 17:52
футболчиларга хам асли осонмас тугри ойлиги каттаю лекин уларга кийин биз акл ургатаверамизку лекин 90 мин тинмай уйнашни узи булмайди лекин, базида халолликни истаб коламиз лекин бошка сохаларда хам халол ишлаетганлар фоизи жуда кам кайга борсанг пул, пулинг булмаса ишинг битиши кийин халоллик борасида бонг ураетганларни узлари уз касбларида халол ишлаетганмикин???? Навбахордан тезрок кора булутлар кетиб омадли ва еруг кунлар келишини тилаб коламиз барча барчага омад!

Шухратжон-75 17 август 2019 16:32
янги пролига ўйинчиларини келгани учун маглубиятми битта 66 дан бошка бирорта пролига ўйинчиси ўйнамаяптику эх бу ўйинлар тўхтамас экан жамоани ютказишини пойлаб мана мансиз хам ютказаяптику жамоа дейиш учунмиди бу интервью койиле

0707 17 август 2019 16:29
Хама гапирса хам сан гапирма Д. Жаборовдан нимани ургандик дединг БУ ХОЙИНДАН УРГАНАДИГОН НАРСА БИТТА ХОЙИНЛИГ БОШКА ХЕЧ НАРСАНИ УРГАНИБ БУЛМАЙДИ ЖАБОРОВДАН.
Сан ЖА УЗИНГНИ ЯХШИ КУРСАТМА ХАЛК БИЛИБ БУЛДИ КИМ КАНАКАЛИГИНИ УША САН АЙТГАН ЖАБОРОВНИ ХАМ САНИЯМ АКИЛИГ

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить