» » Журжевич: «Омад кулиб боқди»

Журжевич: «Омад кулиб боқди»

Журжевич: «Омад кулиб боқди»
«Андижон» ҳамда «Навбаҳор» (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида намангаликлар бош мураббийи Деян Журжевич ўйин ҳақида ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Аммо мени учрашувдан кўра майдоннинг ҳолати футболчиларга яхшироқ тўп суриш имконини бермагани кўпроқ ранжитди. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг ўзи даҳшат. Агар майдоннинг ҳолати талабга жавоб берганида учрашув янада томошабоп руҳда ўтган ва бундан ишқибозлар кўпроқ ҳузур олган бўлардилар. Афсуски, бунинг иложи бўлмади. Жамоамнинг бунга қадар икки ўйинда мағлуб бўлганига қарамай, вазиятни ўнглай олиши мумкинлигига ишончим комил эди. Футболчиларимиз бугун буни амалда кўрсатиб беришди. Одатда ўйинлар қовушмаса ва очколар қўлга киритилмаса, футболчиларнинг хафсаласи пир бўлади. Қувонарлиси шогирдларим руҳий ўрадан чиқиб кетишди. Бугун улар ғалаба қозониш учун астойдил тер тўкдилар. Ўз навбатида бундай уринишлар зое кетмай, омад бизга кулиб боқди. Бугунги беллашувда қўлга киритилган уч очконинг қиймати жуда юқори, дейиш мумкин. Чунки шунинг эвазига ўйинчиларимиз руҳан ўзларини тиклаб оладилар. Бундан кейин бизга анча енгил бўлишига ишоняпман. Муҳими, омадсизликдан холос бўлиб, жуда керакли бўлган ғалабага эришдик. Шу билан бирга бугунги беллашувда жуда яхши ўйин намойиш этган «Андижон» клубига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишим керак. Умид қиламанки, кейинги сафар Андижонга келганимизда майдоннинг ҳолати бугунгидек абгор бўлмайди.

- Сиз Андижонга учинчи бор ташриф буюрдингиз. Бунгача эса Лига Кубоги баҳсида «Андижон» ва «Навбаҳор» ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатгандингиз. Сўнг чемпионат баҳсида «Бухоро»га қарши ўйинни ҳам стадиондан кузатгандингиз. Айтинг-чи, рақибни қанчалик ўргангандингиз?

- Албатта, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мураббий бўлажак рақибни ўрганишни пайсалга солмайди. Табиийки, «Андижон»нинг ўйинини ўргандим. Аммо мени ҳаммасидан кўра ихтиёримда бўлган жамоа кўпроқ қизиқтиради. Беллашув олдидан рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, унинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўргандик. Энди шуни ишонч билан айтишим мумкинки, «Андижон»ни яхши ўрганган эканмиз. Акс ҳолда ғалаба қозона олмаган бўлардик. «Андижон» - жуда яхши жамоа. Уни олдинда жиддий рақибларга қарши беллашувлар кутиб турибди. Айниқса, якка пешқадам «Пахтакор» билан ўтадиган ўйинда «Андижон»га омад тилаб қоламан.

- Бугунги учрашувни бошқарган ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

- Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан ошган бўлса ҳам шу пайтгача ҳакамлар ишини муҳокама қилмаганман. Бундан кейин ҳам анъанамга содиқ қолишни истайман. Улар ўз ишларини бажаришяпти. Мураббийларга ҳакамларнинг ишига баҳо бериш ярашмайди. Ҳакамларнинг ишини назорат қиладиганлар бор.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Аъзамхон7077 21 август 2019 21:25
Bunyodkor jamoasidan o'rganing bizning o'yinchilar fudbol o'ynashni.

kamol505 20 август 2019 10:30
Цитата: 0707
БИЗИ АЛДАШТИ ХЕЧ КАНАКА КАНЧЕЛЬСКИС КЕЛМАС ЭКАН ЖОРЖЕВИЧ КОЛДИ ЖОЙИДА ШУНИ ОЛДИНРОК АЙТИШСА БУЛАРДИКУ ХАЛКНИ АЛДАМАСТАН.
ТАЙОР ТУРИНГЛАР НАВБАТАГИ МАГЛУБИЯТГА НАСАФДАН ,,,,РАХМАТ БИЗИ АЛДАГАНИГЛАР УЧУН


Ким олдади ???? клуб расмий баёнот билан чикганмиди??? миш миш ларга нега ишонасиз

abubakriymona 20 август 2019 08:42
Sani omadingga qulog‘im yo‘qol jallani tagida qolgur babayanni iti

ramzis ll 19 август 2019 20:54
Yutsa omad kulib boqdi, yutqazsa omad yuz o'girdi, o'zi bunda taktika degan narsa bormi.

0707 19 август 2019 17:40
БИЗИ АЛДАШТИ ХЕЧ КАНАКА КАНЧЕЛЬСКИС КЕЛМАС ЭКАН ЖОРЖЕВИЧ КОЛДИ ЖОЙИДА ШУНИ ОЛДИНРОК АЙТИШСА БУЛАРДИКУ ХАЛКНИ АЛДАМАСТАН.
ТАЙОР ТУРИНГЛАР НАВБАТАГИ МАГЛУБИЯТГА НАСАФДАН ,,,,РАХМАТ БИЗИ АЛДАГАНИГЛАР УЧУН

Navba-uz 19 август 2019 15:08
Урганиб тахлил килиб чикканмишлар ,,, менимча болалар узларича тактикасиз уйнашди ,, ТАКТИКА ООО ,,, шу ГАЛАБА билан жаноб ЖОРЖД узок колишлари мумкинми деган савол тугилади холос ,,, Лекин болларга Рахмат тактикасиз уйнаб булса хам ютишди,

Адреналин 19 август 2019 14:35
Жорж илтимос кетакол:(

М.Ю 19 август 2019 13:35
Агар тургунбоев Жаримадан фойдаланганини хисобга олмасак бу уйинни хам бойбердик аслида.Хеч кандай тактика курмадим.

Шухратжон-75 19 август 2019 12:44
буни копейкаям хиссаси йўк галабада бу тренер бн узокка боролмаймиз кеч бўлмай паттасини обериш керак жура таксини

mistercha 19 август 2019 12:42
XAYDAMEMIZMI ENDI JORJNI

Футбол ишкибози 19 август 2019 12:01
ЙИГИТЛАРГА РАХМАТ ДЕГИН САНГА ОМАДНИ УЛАР БЕРИШДИ.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить