» » Журжевич ўйиндан сўнг нима деди?

Журжевич ўйиндан сўнг нима деди?

Журжевич ўйиндан сўнг нима деди?Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Деян Журжевич ўз фикрларини билдирди.

Аввало “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, баҳс жуда қийин кечди. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидламоқчиманки, гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди. Бугунги баҳсда ушбу ибора ўз тасдиғини топди.

- Мазкур учрашувдан олдин “Насаф” клубининг ўйин услубини ўрганганмидингиз?

- Албатта, қаршиликларнинг ўйинларини таҳлил қилиб, ўрганиб чиққандик. “Насаф”нинг таркиби асосан ёшлардан иборат ҳамда футболчиларининг тезкорлигини, воҳаликлар асосан қарши ҳужумга таянган ҳолда тўп суришларини олдиндан тахмин қилгандик ва амалда ҳам шундай бўлди. Шогирдларим қаршиликларнинг қарши ҳужумларидан бирида бир марта қўпол хатога йўл қўйиб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ҳамда ушбу хато қимматга тушди. Машғулотлар давомида йигитларга қарши ҳужумларда эҳтиёт бўлиш лозимлигини уқтиргандик ва таъкидлагандик. Афсуски, ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, режаларимиз ўзгариб кетди. Натижада “Насаф” ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Uzbek_nav_fun 23 август 2019 19:50
ВОХАЛИКЛАР!!!!! Эьтибор беринглар Жоржни интервьюсида вохаликлар сузи ишлатилибди, воха русчасига нима дейилади, нахотки Жорж узбекчада айтган булса

Numonkhon 23 август 2019 14:56
Бу халиям айдалмадими, Навбахордан, уйда УЧ та ўйинда учта малубиятдан кейин хам.

Футбол ишкибози 23 август 2019 13:57
Бу аваламбор шунчаки мутахассис булганда хам Сербияда ишлар эди. узи бир пулга киммат шуни Навбахорга таклиф килганниям.....

Футбол ишкибози 23 август 2019 13:57
Бу аваламбор шунчаки мутахассис булганда хам Сербияда ишлар эди. узи бир пулга киммат шуни Навбахорга таклиф килганниям.....

Футбол ишкибози 23 август 2019 13:43
Узи каерни койиллатгансан. Навбахор таркиби унча мунча командалардан кучли факат уйинчиларни жой жойига куйишни билиш керак. Аммо санда бундай салохият етишмайди.сан яхшиси истефо бериб келган жойинга равона булгин. Ишеибозлар сандан туйди.......

ramzis ll 23 август 2019 13:08
Bunda bet degan narsa yo'q ekan xali beri ketish niyati yo'q shekilli.

nn.mirzo 23 август 2019 12:36
Афжалка санга толанятган пул

Абдугани Муслим 23 август 2019 12:02
Шунакаям омадсиз нас палокат одам экан жорж


--------------------

Jolly_7 23 август 2019 11:40
Kutayapmiz Jorjni istefosini ... tezroq e'lon qilinsin .

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить