» » Барчаси ўз қўлимизда

Барчаси ўз қўлимизда

Барчаси ўз қўлимизда
“Ойнинг ўнбеши қоронғу бўлса – ўнбеши ёруғ бўлади” деб бекорга айтмаган доно халқимиз.

Наманган осмонида қора булутлар ариди, ваниҳоят!
Жамоанинг кетма-кет омадсизликларидан зериккан жамоа мухлисларининг оҳу нолалари айнан ҳозирги лаҳзаларга келиб батамом битди. Бунинг учун албатта клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.

“Лочинлар”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчелськис, “Навбаҳор” мухлисларининг қалбидаги жарохатларга малҳам бўлиш учун яна футбол шахрига қайтишга жазм этди.

Андрей Антанасовичга Наманган бегона эмас. Мураббий билан камида 3 ёки 5 йиллик шартнома тузилса нур устига аъло нур бўлар эди. Кечувда отларни алмаштириш яхши оқибатларга олиб келмаслигини “Навбаҳор” мисолида кўрдик. Деян Журжевич бошчилигидаги жамоамизнинг салбий натижалари мухлисларни футболдан совутиб юборгани аччиқ ҳақиқат.
Барчаси ўз қўлимизда
Айни пайтда қайси ижтимоий тармоққа кирманг, қаерга борманг “Навбаҳор” мухлисларининг қувончига гувоҳ бўласиз. Улар худди жамоага Жозе Моуриньо келгандек хурсанд. Биз учун россиялик мутаҳассис ҳар қандай Моуриньо ёки Раньеридан яхшироқ. Чунки бу мураббий қисқа фаолияти давомида Наманганда ўзидан яхшигина таассурот қолдира олди. Хатто йиллар давомида ишлаб кетган мураббийлар ҳам бу қадар мухлислар кўнглидан ёрқин жой олганларини кўрмаган эдим. Игорь Волчок ёки Раҳим Қурбонмамедов бу энди бошқа масала. Биз учун Наманганга Англия ҳавосини олиб киришга уринаётган Канчелськис ҳозирда муҳимроқ.

Бундан кейин, жамоа қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, мухлислар бирдам ва ҳамжихат бўлишлари, мураббийни ишига салбий фикр билдирмасликлари, ундан айб қидирмасликлари ва энг муҳими бош мураббийга ишонишлари шарт!

Жамоа кубок билан хайрлашди, чемпионатдаги мавқеини бироз пасайтирди лекин, мухлислардаги ишонч ҳали сўнгани йўқ. Агарда расман Андрей Канчелськис “Навбаҳор”ни ФИФА кунлари якунлангач “Пахтакор” билан ўйинга бошлаб тушадиган бўлса, ўйингоҳни тўлдириб жамоага рухан мадад бўлишимиз даркор!

Муҳими чемпионатни муносиб якунлаш учун олдимизда имконият ҳам, шароит ҳам, мақсад ҳам бор. Энг асосийси футболни севадиган раҳбарларимиз бор ва ҳаммаси ўз қўлимизда! Олға “Навбаҳор”!!!


Қобилхон
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Lochin79 28 август 2019 22:31
Barchasi uchun rahmat

Футбол ишкибози 28 август 2019 14:19
Цитата: Футбол ишкибози
Цитата: Футбол ишкибози
БИЗНИ РАХБАРИЯТГА У БЕЪМАНИ ЖОРЖ *ХАЧИР* НИ КИМ ТАВСИЯ КИЛДИ ХАЙРОНСАН.... УНИ ИШИ ТУГУЛ ТУРИШИ ЁКМАДИ МУХЛИСЛАРГА... .МУХТАРАМ МУХЛИСЛАР ХУРСАНДЧИЛИНГЛАР БАРДАВОМ БУЛСИН ХАММАГА ОМАД

Umid0505 28 август 2019 13:59
Tanishtirish marosimi boshlanmadimikan xavarlaring yo‘qmi

Ulugbek 28 август 2019 13:28
Bu burilish Navbahorning yangi erasiga boshlasin! Biz muxlislar ham muxlislik madaniyati bo'yicha ham O'zbekistonda birinchi bo'laylik! Hudo hohlasa kelgusi yil Navbahorda "TREBL" BO'LSIN!!!

Navba-uz 28 август 2019 12:54
МАКОЛАДА ЧИН МАЬНО ХАКИКАТИ АКС ЭТГАН ,, КАНЧЕЛЬСКИСНИ НАВБАХОРГА КАЙТАРИЛИШИ БУ БИЗНИНГ ЭНГ КАТТА ЮТУГИМИЗ ,, МЕН МАКОЛАДАГИ ФИКРГА ЮЗ ФОЙЗ КУШИЛАМАН ,,, БИЗГА ХАКИКИЙ АНГИЛЯ ФУТБОЛ ХАВОСИ КЕРАК ,,, БУНГА ВАКТ КЕЛДИ ,,, ТОТОЛИЗАТОР КУРИНИШИДАГИ МУТЬФИЛМ ЯСАМА ФУТБОЛ КЕРАК ЭМАС ,,,, НАВБАХОР БИРИНЧИ БУЛИБ АНА ШУНДАЙ ФУТБОЛ ИНКИЛИБИНИ ЯРАТАДИ ,, ОЛГА КАНЧЕЛЬСКИС ,,, ОЛГА НАВБАХОР ,,,

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить