» » Никимбоев: «Навбаҳор» оғир дамларни бошдан ўтказмоқда»

Никимбоев: «Навбаҳор» оғир дамларни бошдан ўтказмоқда»

Никимбоев: «Навбаҳор» оғир дамларни бошдан ўтказмоқда»Наманганнинг «Навбаҳор» клубидаги мураббийларнинг тез-тез алмашиши «саҳна орти фитналари» ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг йўқлиги билан боғлиқ, деб ёзади футбол мутахассиси Алишер Никимбаев.

Унинг сўзларига кўра, клуб оғир дамларни бошидан ўтказмоқда. Буни сўнгги 10 ойда 3 нафар мураббийнинг алмашиши ҳам тасдиқлаяпти. 28 август куни клуб Андрей Канчельскисни қайтганини эълон қилди. У Деян Журжевич ўрнига тайинланди. Ўз навбатида сербиялик мутахассис 2 ой олдин айнан Канчельскис ўрнини эгаллаган эди.

«Навбаҳор»даги мураббийлар беқарорлиги клубнинг ривожланиш стратегияси йўқлигидан далолат беряпти. Асосий ходимларни тайинлаш ҳиссиётлар таъсирида юз бермоқда. Катта эҳтимол билан «Навбаҳор» раҳбарияти клубнинг мақсади ва вазифаларини тушунмайди», - деб ёзди Никимбаев.

Барча истеъфолар «тасодифий ва ҳиссиётларга бой тарзда қабул қилинган қарорлар» асосида юз берган ва футболга алоқадор бўлмаган «саҳна орти фитналари» билан боғлиқ, деб ўз манбаларига таянади футбол мутахассиси.

Унинг фикрига қараганда, «Навбаҳор»нинг олдинги бош мураббийи Журжевичга ўз имкониятларини намойиш қилиш учун етарли вақт берилмаган.

«Уни қандай сабаб билан бўшатишди? Аввалги бош мураббийни истеъфога чиқариш хато экани ҳақидаги баҳона биланми? Ҳа, «Навбаҳор»нинг Журжевич қўл остидаги натижалари раҳбарият ва мухлисларни қониқтирмади. Аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилиб олган мураббийдан нимани кутган бўлардингиз? Умуман олганда, сербиялик олдига қандай вазифалар қўйилди? Натижаларни сўраш учун вақт етиб келганмиди?», – деган саволларни қўяди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис 2018 йил октябрь ойида «Навбаҳор»га тайинлади. Орадан 9 ой ўтгач, унинг ўрнини сербиялик Деян Журжевич эгаллади ва қарийб 2 ой ишлади. Ўтган ҳафтада раҳбарият яна Канчельскисни қайтаришга қарор қилди. Қайд этиш жоизки, «Навбаҳор» Журжевич истеъфосини эълон қилмасдан олдин Канчельскис тақдимотини ўтказган эди.

Тribuna. Uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Шухратжон-75 31 август 2019 08:55
Цитата: Shaxand
Цитата: Шухратжон-75
Пахтакор мухлислари хафа бўлманглар яна ман сал олдинродаги пахтакорни назарда тутдим хозирги Пахтакор хеч кимни ёрдамига мухтож эмас энг кучли жамоа бўлиб турибди шу жумладан Металлургни ёрдамига хам мухтож эмас ўтган йиллари бундай эмас эди

Bu yerda faqat Navbahor muxlislari bor


кириб ўкийдиганлари хам борда аклли

Shaxand 30 август 2019 23:04
Цитата: Шухратжон-75
Пахтакор мухлислари хафа бўлманглар яна ман сал олдинродаги пахтакорни назарда тутдим хозирги Пахтакор хеч кимни ёрдамига мухтож эмас энг кучли жамоа бўлиб турибди шу жумладан Металлургни ёрдамига хам мухтож эмас ўтган йиллари бундай эмас эди

Bu yerda faqat Navbahor muxlislari bor

Шухратжон-75 30 август 2019 22:47
Пахтакор мухлислари хафа бўлманглар яна ман сал олдинродаги пахтакорни назарда тутдим хозирги Пахтакор хеч кимни ёрдамига мухтож эмас энг кучли жамоа бўлиб турибди шу жумладан Металлургни ёрдамига хам мухтож эмас ўтган йиллари бундай эмас эди

Шухратжон-75 30 август 2019 22:36
ёзишга зўр темалар бор масалан буник агмк ютказиб бериб финалда пахтакор агмк ютказиб бериб кейин буникни тренер бошлик легиони агмк га кўчиб ўтиб чемпионлар лигасида катнашиш сценарийси кимники эканлиги Пахтакор бн Металлургни олди бердисини ёз мужик бутун ўзбекистон билиб турган нарсани сан билмаяпсанми

Sirojiddin 30 август 2019 21:43
Хакимбаев сен вабшееее аралашма нахуй тушиндинг . Йо утказиб куйган жойинг борми

Sirojiddin 30 август 2019 21:42
Хакимбаев сен вабшееее аралашма нахуй тушиндинг . Йо утказиб куйган жойинг борми

don_papo 30 август 2019 20:48
uzi bu p...z doim navbaxorni ko'rolmaydi!!!
bularga paxtakor bulsa buldi

Шухратжон-75 30 август 2019 20:34
гапларида жон бор сахна ортидаги фитналар тўгри лекин шу акллилар хакамлар хакида тарафкашликлар хакида тошкентдан хам бошка жойларда футболни ривожлантириш хакида маколалар ёзганингизда билинмас эди сиз хаксиз дермидик

0707 30 август 2019 19:16
НИКИНБАЕВ САНИ ГАПИНГ МАНИ ЧАП Т,,,,М ТУШУНДИНГМИ ЖА АКИЛИЙ БУЛСАНГ ПАХТАНИ ХАМ ОЛДИНГИ ХАРОМ ИШЛАРИНИ ХАМ ЙОЗ МУЖИК ХАКАМЛАРНИ ХАМ ГАПИР АКИЛИГ

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить