» » Асосийси, Никимбаев ҳам бефарқ эмас

Асосийси, Никимбаев ҳам бефарқ эмас

Асосийси, Никимбаев ҳам бефарқ эмасАлишер Никимбаев яхши мутаҳассис, шубхасиз. Бугун унинг “Навбаҳор” ҳақида ёзган фикрларини кўпчилик ўқиди. Шу қаторда биз ҳам мутаҳассиснинг фикрларига кўз югуртирдик.

Никимбаевнинг фикрлари орасида қуйидаги сўзлар бор:

“Уни (Журжевични) қандай сабаб билан ишдан ҳайдашди? Аввалги мураббий ҳайдалиши хато эканлигини тан олгани сабаблими? Ҳа, Журжевич қўл остида "Навбаҳор"нинг натижалари на раҳбарият ва на мухлисларни қониқтирди, аммо мавсум ўртасида жамоани қабул қилган мураббийдан нима хоҳлайсиз? Серб олдига қандай вазифалар қўйилган? Уларни талаб қиладиган вақт келдими?

Ҳа, талаб қиладиган вақт келганди. У бошчилигида жамоа 7та ўйин ўтказди. Кубокда 2та, чемпионатда 5та. Кубокда 3та гол урдик бари “Про-лига” вакили “Нефтчи” дарвозасига. Кейинги босқичда эса “Насаф”га ютқаздик. Чемпионат баҳсларида 1та ғалаба, 1та дуранг ва 3та мағлубият қайд этдик. Суперлига баҳсларида эса жамоа 1та гол урди, атиги 1та, камига жаримадан, қойилмисиз?!

Рақамларга эътибор беринг. Канчелсьскис бошчигидаги “Навбаҳор” 13та ўйинда 2 бора ютқазганди. Журжевичда эса бу аҳвол. Тўғри, майдонда мураббий эмас, футболчилар ўйнайди. Бироқ, уларни футболга тайинлайдиган, тактика тузадиган, ўйинчи танлайдиган ҳам мураббий. Ғалаба жамоаники мағлубият мураббийники, шундай экан Журжевич ўтирган кема манзилга аллақачон етиб келганди. Унга яна имкон бериш жамоани жар томон кетишига индамай қараб ўтиришдек гап эди.
Тўғри, мавсум ўртасида жамоага янги келган мураббийдан натижа талаб қилиш бироз ғалати. Лекин, пичоқ бориб суякка қадалгач наилож.

Мисол учун Зиданнинг “Реал”га келишию, ҳар уч ёки икки мавсумнинг бирида мураббий алмаштирадиган “Реал” раҳбариятига сизнинг муносабатингиз қандай?
Ёки ҳар мавсум бошида мураббийни янгилайдиган “Челси” ҳақида нима дейиш мумкин? Улар ҳам мақсадсиз жамоаларми ёки? Масалан мавсум ўртасида “МЮ”га бош мураббий бўлган Сульшер шогирдлари қандай фантастик ўйнаб юборишгани кўпчиликка маълум. Узоққа бормай ўзимизнинг “Сўғдиёна”га боқинг. Улуғбек Бақоев ҳам мавсум ўртасида келиб Канчелськис сингари жамоасига жозибадор футбол олиб кира олди, жуда қисқа фурсатда. Тушунамиз, Европадаги “Реал” ёки “Челси” билан “Навбаҳор”ни солиштириш кулгулидир эҳтимол. Аммо ҳаммасини боғлаб турадиган нарса битта – футбол!

Ҳадеб клубда мураббий алмашавериши албатта бизни ҳам ташвишлантиради. Шундай бўлса-да, мухлисларни ўйлаб, уларнинг ҳафаликларини кўриб жим ўтиришни хоҳламаган раҳбарларни бизга етказган Яратганга шукрона айтамиз. Биз учун қайғ ураётган вилоят ва шахар ҳокимлари, клуб раҳбарияти ҳамиша бахтимизга омон бўлишсин!

Хуллас, шунақа гаплар. Алишер Никимбаевдек мутаҳассис ҳам “Навбаҳор” ҳақида ёзмоқда, унинг тақдири ҳақида ўйламоқда, унга бефарқ эмас. Асосийси шу. Биз Никимбаевнинг футболимиз равнақи йўлида қилаётган меҳнатларини қадрлаймиз. У кишининг фикрларига биз ҳам ўз муносабатимизни билдирдик ҳолос. Шунчаки айрим саволларига жавоб бердик ва бизнинг фикрларимизни ҳам нотўғри тушунмасликларига ишонамиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

ramzis ll 31 август 2019 12:39
Ўша тарихий кун. Мустаиллик байрами муборак бўлсин юртдошлар!

BekS 31 август 2019 12:00
Бахрайнга уйинни сотган Никимбаевми? Эх эссиз. Навбахор хакида емон гапирмаган аслида. Факат стратегияларини тугирлаб олинглар демокчи. Часпионат азиядаги тулик версиясини укидик.

Azizbek1991 31 август 2019 10:13
Kim bu Ishini qilsin

Navbaxor123ttt 31 август 2019 08:39
Жуда тугри бу Никимбаев дамини олсин

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить