» » «Пахтакор»нинг ёқимли сериясини тугатамизми?

«Пахтакор»нинг ёқимли сериясини тугатамизми?

«Пахтакор»нинг ёқимли сериясини тугатамизми?
Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлигасининг 19-турида севимли жамоамиз “Навбаҳор” Наманганда турнир жадвали етакчиси Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш ўта юқори. Боиси, мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётган “шерлар” Наманганга турнир жадвали пешқадами сифатида ташриф буюришса, кетма-кет омадсизликлардан сўнг яна “лочинлар” бошқарувини қўлга олган Андрей Канчелськис “Навбаҳор”нинг омадсизликларига чек қўйишга ҳамда жамоага қайтишни ғалаба билан нишонлаб, “Навбаҳор”ни яна пешқадамлар сафига қайтаришга уриниб кўради. Бу эса ўз навбатида, учрашувни муросасиз ўтишини ва бизни олдинда шиддатли ва қизиқарли баҳс кутиб турганини англатади.

Хўш, маълум муддатли танаффусдан сўнг яна Наманганга қайтган Канчелськис, Арвеладзенинг мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими? Бизнингча ҳа! Чунки, “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги бош мураббийи, грузиялик мутаҳассис билан ўзаро икки маротаба беллашиб, мағлуб бўлмаган, камига меҳмонда!

Бу сафарги ўйин Водийда бўлишини ва мухлислар стадионни тўлдиришини инобатга олсак, севимли жамоамиздан ижобий натижа кутсак бўлади.
Ҳа айтганча, бу учрашув уйда ўтириб, ТВ орқали кўрадиган эмас балки, стадиондаги дахшатли атмосфера ичида “қовурилиб” мухлислик қиладиган супер ўйиндир. Барчани ўйингоҳда кутамиз. Кеч қолиш йўқ!

Умид қиламизки, насиб қилса 15 сентябрь оқшомидаги супер ўйиндан кейин кайфиятларимиз аъло бўлади. Олға “Навбаҳор”!!!

✍ Қобилхон
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

NavbahorBarcelona 13 сентябр 2019 13:15
Манба: Купер кетади, ўрнига иккита номзод бор
Спорт / Юртимизда
Манба: Купер кетади, ўрнига иккита номзод бор
Аргентиналик мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиарилади, яин ватлар ичида истеъфо аида расман эълон илиниши кутилмода.

Вазиятдан хабардор манба Kun.uz’га хабар беришича, терма жамоа жаон чемпионати 2-саралаш босичини Фаластинга арши малубият билан бошлаганидан кейин ЎФА рабарияти мураббийни ишдан бўшатишга арор илган.

Айни ватда томонлар шартномани икки томонлама келишув асосида бекор илиш бўйича музокаралар олиб бормода.

Купер билан 2018 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 30 ноябригача, ЖЧ-2022 саралаш цикли учун шартнома тузилганди ва агар терма жамоа атарда ўтказиладиган мундиалга йўлланма олса шартнома автоматик тарзда турнир якунигача узайтирилиши кўзда тутилганди.

Kun.uz’даги маълумотларга кўра, Купернинг йиллик маоши мидори 2 миллион евро атрофида бўлган.

Айни ватда мураббий билан шартнома муддатидан олдин бекор илиниши учун анча мидорда компенсация тўланиши кераклиги бўйича ани маълумот йў. Манбанинг тасдилашича, компенсация мидори шартноманинг олган муддати учун белгиланган маош мидоридан анча кам бўлади.

Ўтган ват мобайнида Купер Ўзбекистон терма жамоасини 17 ўйинда майдонга бошлаб тушди, бу ўйинларда 7 алаба, 4 дуранг ва 6 бор малубият айд этилди. 2019 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда Австралияга пенальтилар сериясида ютазди (0:0, 2:4).

Маълумотларга кўра, эндиликда терма жамоа бош мураббийи лавозими учун икки номзод кўриб чиилмода: 2017 йилдан буён «Пахтакор»да ишлаётган Шота Арвеладзе ва озирда «Бунёдкор»ни бошараётган Вадим Абрамов.

айд этиш керакки, 2018 йилда Купер терма жамоага олиб келинишидан олдин Арвеладзе ам терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар аторида кўрилганди.

Шунингдек, ЎФА 2018 йилги жаон чемпионатига Эрон билан борган Карлос Кейруш билан ам музокаралар олиб борганди. Kun.uz’га маълум бўлишича, португалиялик мутахассис ўшанда йилига 8 миллион евро мидорида маош сўраган.

Вадим Абрамов эса ўз ватида Ўзбекистон терма жамоасини бошарган, у 2010 йил апрелида терма жамоа бошарувига келиб, 2011 йил январида атарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида терма жамоани мусобаа яримфиналига олиб чианди. Аммо терма жамоа 2014 йилги жаон чемпионати саралашини Эронга арши 0:1 исобидаги малубият билан бошлагач истеъфога чиарилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон футболи тарихида мураббийлар учун берилган энг катта маош бразилиялик Луис Фелипе Сколарига тегишли бўлган. У 2009-2010 йилги мавсумда Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида ишлаганида, унга шартнома бўйича 12 миллион доллардан орти йиллик маош белгиланганди.

Panda 13 сентябр 2019 08:52
Цитата: Адреналин
Цитата: Panda
Цитата: Salimov
Jiddiy yuqotish Abbos Gulomov Paxtakorga qarshi uyinni utkazib yuboradi

Azim Ahmedov ham oynamaydi

Туликро ёзишни иложи йукми? Нима сабабдан уйнамиди?
trammasi tuzulmabti

Адреналин 13 сентябр 2019 08:01
Цитата: Panda
Цитата: Salimov
Jiddiy yuqotish Abbos Gulomov Paxtakorga qarshi uyinni utkazib yuboradi

Azim Ahmedov ham oynamaydi

Туликро ёзишни иложи йукми? Нима сабабдан уйнамиди?

Panda 12 сентябр 2019 23:05
Цитата: Salimov
Jiddiy yuqotish Abbos Gulomov Paxtakorga qarshi uyinni utkazib yuboradi

Azim Ahmedov ham oynamaydi

Uznamcity 12 сентябр 2019 20:57
Tohtatamiz Alloh nasib qisa Manimcha yil oyini maqomida otadiyov shu uyin

Jolly_7 12 сентябр 2019 19:38
Navbahorni safardagi muhlisari eson omon uyingizga yorug' yuz bilan qaytib keling . Safimizni tuldirib stadionda muhlislik qilish nasib qilsin !

Jolly_7 12 сентябр 2019 19:36
Avvalam bor umidimiz katta g'alaba qozonishga .lekin bu hayot hammasiga tayyor tutishimiza kerak. Mabodo mag'lubiyat bulib qolsa hafa bulmaylik .ahir kupchiligimiz hohlagan ishlar qilindi . Murabbiy qaytdi va tez orada engilmas jamoaga aylanadi Navbahor !! Olg'a lochinlar

Salimov 12 сентябр 2019 13:30
Jiddiy yuqotish Abbos Gulomov Paxtakorga qarshi uyinni utkazib yuboradi

Pop2224 12 сентябр 2019 11:30
Faqat g‘alaba. Paxta ni termiz.

Шухратжон-69 11 сентябр 2019 20:49
ХУДО ХОХЛАСА УШБУ АНЪАНА ИНТИХО ТОПАДИ!!!ОЛГА,ЛОЧИНЛАР!!!

NavbahorBarcelona 11 сентябр 2019 18:46
Rasman!
Vadim Abramov O'zbekiston mtj murabbiyi. Katta ehtimol bilan kelgusi uyinga Abramov boshchiligidagi murabbiylar shtabi olib tushadi.

NavbahorBarcelona 11 сентябр 2019 15:54
Futbol ham kuraylik a. Anchadan beri futbol ham bumayapti. Falastin bilan Uzbekiston uyinini uyin deb ham sezmadik.

Шухратжон-75 11 сентябр 2019 12:25
жамоамизга омад худо хохласа галаба козонамиз машгулотлар жудаям кизгин ва аъло кайфиятда давом этаяпти

Uznamcity 11 сентябр 2019 10:54
Nima jim jitlik sayt ta

Jorabek 11 сентябр 2019 09:35
Allox nasip qilsin albatta yutamiz

NavbahorBarcelona 11 сентябр 2019 08:36
Biz safarda bulsakda albatta 90 daqiqa uzimizni huddi stadionda utirib tomosha qilyapgandek hayajon bilan uzimizni usha joyda tasavvur qilamiz. Faqat galaba tilab qolamiz!

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
19-тур. 15 сентябрь, 18:30
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 18 50
2 Локомотив 18 35
3 Бунёдкор 18 31
4 Сўғдиёна 18 30
5 Насаф 18 27
6 Навбаҳор 18 25
7 Сурхон 18 25
8 Металлург 18 23
9 Динамо 18 18
10 Қизилқум 18 17
11 Қўқон-1912 18 17
12 АГМК 18 16
13 Андижон 18 16
14 Бухоро 18 15
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
1 - 0
Тақвим
«    сентябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
Логин
Пароль
Запомнить