» » Канчельскис: «Дуранг ҳаққоний бўлди»

Канчельскис: «Дуранг ҳаққоний бўлди»

Канчельскис: «Дуранг ҳаққоний бўлди»Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг, “лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- "Учрашув жанговар руҳда, қизиқарли, яккакурашларга бой тарзда ўтди. Менимча, дуранг ҳаққоний натижа бўлди. Албатта, учрашувнинг қийин кечишини билардик. Шогирдларимга майдонда жонбозлик намойиш этганликлари, барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман.

Ушбу баҳсдан олдин журналистлар билан матбуот анжумани ўтказилган ва унда жамоамиз айни пайтда руҳий ҳамда жисмоний тарафдан тарафдан “ўра”да эканлигини таъкидлагандим. Бундай қийин вазият ҳар бир клубда юз беради ва биз тезроқ бундан чиқиб кетишимиз лозим. Ғалаба қозонсак, барчаси ортда қолади.

Футбол олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарли спорт тури ҳисобланади. Бунда кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Асосийси натижа ва биз бир очкони қўлга киритдик. Бу омадсизликнинг ортда қолганлигининг бошланиши ва секин-аста қийин вазиятдан чиқиб кетамиз, деб умид қиламан", - дейди Андрей Канчельскис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Футбол ишкибози 24 сентябр 2019 07:50
Йигитларни жой жойига куйиш керак ана ушанда натижа булади. Агар жой жойига куймаса хеч кандай натижани булмайди..хозирги Навбахорни уйинини урушдаги хужумга ухшатаман....Бунёдкор ва Насаф командаларини уйинини купрок куриб тахлил килиш керак... Уларда келса келмаса 15 килиб тепиб юбориш йук...уйинда тактика ва мазмун бор..Уларни уйинини мирикиб тамоша киласиз...Улар хам Узбекистонликлар.....

Navbahor chempion 23 сентябр 2019 09:59
7-уринга тушиб колдик афсус хунук куриняпти лекин умид килишда жамоамизга ишонишда давом этамиз, адашмаетган булсам сугдиена билан уйинда оз моз булсада жавоамиз уйинига мазмун кирганга ухшаяпти.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
20-тур. 21 сентябрь, 18:00
0 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить