» » Купер ўрнини кутилганидек Абрамов эгаллади

Купер ўрнини кутилганидек Абрамов эгаллади

Купер ўрнини кутилганидек Абрамов эгалладиХабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади.

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради.

Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Умид қиламизки, янги мураббийлар штаби миллий терма жамоамизни катта муваффақиятларга етаклайди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить