» » Ғуломов: «Ҳар доим ҳам ўйлаганингиз бўлавермасакан»

Ғуломов: «Ҳар доим ҳам ўйлаганингиз бўлавермасакан»

Ғуломов: «Ҳар доим ҳам ўйлаганингиз бўлавермасакан»Мавсум бошида катта мақсадлар билан Суперлига карвони сари йўлга отланган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси, айни дамда турнир жадвалининг ўрта поғоналаридан бирини банд этиб турибди.

Гарчи "лочинлар"нинг натижалари кутилганидек бўлмасада, Андрей Канчельскис ҳозиргача бўлган муддат ичида бир қатор ёш футболчилардаги иқтидорни юзага чиқаришга улгурди. Улардан бири биринчи давра кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган Аббос Ғуломовдир. Албатта бу ном кўпчилик учун таниш бўлмасада, сайтимизга берган интервьюсида ўзи ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

- Сиз футболимиз келажаги сифатида эътироф этилаётган ёш иқтидор соҳибларидан бирисиз. Келинг, суҳбатимизни ўзингиз ҳақингиздаги маълумотдан бошласак...
- Футболга яқинда келдим, дейишим ноўрин бўлса керак. Сабаби, бешинчи синфдан бошлаб миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганиб келяпман. Наманган шаҳридаги футбол мактабида Отабек Отабоев ва Умархон Отахоновлардан дастлабки сабоқларни олганман. Улар билан бирга кўп ютуқларга эришдим, турли мусобақаларда зафар қучдим. 9-синфни тамомлаганимдан сўнг "Косонсой" жамоаси машғулотларига қўшилдим. У ерда Меҳмонали Солихўжаев мени катта футболга тайёрлаб борди. Ҳозирги даражага чиқишимда косонсойликларнинг хизматлари катта ва улардан миннатдорман... Сўнг тажриба тўплаш мақсадида Уйчининг "Хотира-79" клубида бир давра тўп суриб, Шуҳрат Қорабоев мураббийлигидаги "Навбаҳор" ёшлар жамоасига қўшилдим. Ўтган йилнинг ёзида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мирзоҳид Маматхонов иккимиз Про-лига вакили - "Шўртан"да ижара асосида фаолият олиб бордик. Қишки йиғинлар пайтида асосий жамоа машғулотларида қатнашдим, иложи борича ўзимни кўрсатишга интилдим ва натижада биринчи турдаёқ дебют қилишга муваффақ бўлдим.

- Биринчи давранинг кашфиётларидан бири бўлган, олимпия терма жамоасига жалб этилган Аббос Ғуломов нима сабабдан диққат марказидан йўқолиб қолди. Майдонда кам кўринаётганингизни боиси нимада
?
- Жароҳатимни даволаётгандим, елкам синган эди. Кечадан тикланиш машқларини бошладим. Худо хоҳласа яна аввалги ҳолатимга қайтишим учун астойдил ҳаракат қиламан.

- Бу йил Суперлигада дебют мавсумингизни ўтказяпсиз. Айнан қайси жиҳат эътиборингизни тортди?
- “Пахтакор”нинг муддатидан олдин чемпион бўлмаганини инобатга олмаганда, шиддатли ва кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Ўткинчи ўйинни ўзи йўқ. Битта мағлубият сизни қуйи поғонага тушириб юборади. Ёки, биргина ғалаба орқали юқорига кўтарилиб олишингиз мумкин.

- “Навбаҳор” доим олдига юксак мақсадларни қўяди. Ўтган мавсум бронза медалларига сазовор бўлди. Жамоа белгиланган вазифа сари интиляптими?
- Мақсадимиз чемпионлик эди. Бироқ, футболда доим сиз хоҳлаган нарса рўй бермайди. Қаердадир омад етишмади. Керакли ўйинларда очколарни бой бердик. Мураббий алмашинуви истайсиз-ми, йўқ-ми таъсир ўтказади.

- Вилоят клубларини пойтахт жамоалари билан рақобатлашишига нима тўсқинлик қилади?

- Бу йил улар билан бемалол тенгма-тенг ўйнаяпмиз. “Локомотив” иккинчи ўринда кетаётган бўлсада, ҳали кураш тўхтамади. “Пахтакор”нинг таркибини деярли терма жамоа аъзолари ташкил этади. Молиявий томондан анча барқарор. Лекин шунда ҳам улар биринчиликни осонликча қўлга киритишмади.


Абдулазиз суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Футбол ишкибози 27 октябр 2019 09:39
ЭНГ КУВОНАРЛИСИ УЗИМИЗНИ УГЛОНЛАРДАН ......АББОСГА ДОИМО УЗИНИ МОХОРАТИНИ ОШИРИБ БОРИШИ КАМТАР БУЛИШИ ЮЛДУЗЛИК КАСАЛИГА ЧАЛИНМАСА ХУДО ХОХЛАСА АЖОЙИБ ФУТБОЛЧИ БУЛИШИГА ШАК ШУБХА ЙУК..АББОС ОМАДИНГНИ БЕРСИН...САНГА БИТТА МАСЛАХАТ ЯНА КУНГЛИНГА ОЛМАГИН ФАКАТ ЧЕТ ЭЛДАН ТАКЛИФ БУЛСА АНА УШАНДА НАВБАХОРНИ ТАРК ЭТГИН..БОШ КОМАНДАЛАРГА УТГАНЛАРНИ КУРИЯПСАН...ЯНА ОМАДИНГНИ БЕРСИН ОТА ОНАНГ БАХТИГА......

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 22 62
2 Локомотив 22 41
3 Бунёдкор 22 35
4 Сўғдиёна 22 35
5 Сурхон 22 32
6 Насаф 22 31
7 Навбаҳор 22 30
8 Металлург 22 27
9 АГМК 22 25
10 Андижон 22 23
11 Қизилқум 22 22
12 Қўқон-1912 22 21
13 Бухоро 22 19
14 Динамо 22 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    ноябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Логин
Пароль
Запомнить