» » Канчельскис: «Медаллар учун курашиш имкониятимиз бор»

Канчельскис: «Медаллар учун курашиш имкониятимиз бор»

Канчельскис: «Медаллар учун курашиш имкониятимиз бор»Coca Cola Cуперлига 23-туридан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган мазкур жамоалар ўртасидаги баҳснинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори.

Ушбу учрашув арафасида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис бўлажак ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Бўлажак баҳсга тайёргарлик жуда яхши кечмоқда. Шуғулланяпмиз, машғулот ўтказяпмиз. Бу Суперлигада ФИФА кунлари муносабати билан юзага келадиган катта танаффус олдидан сўнгги ўйин бўлади. Шу боис, йигитларда иштиёқ анча юқори ва “Насаф” устидан ғалаба қозониб, танаффусга юқори кайфиятда чиқиб кетишни ният қилганмиз.

- Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Насаф” “Навбаҳор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубок баҳсларидан чиқариб юборганди. Бўлажак ўйинда шогирдларингиз ўша мағлубият учун ҳам реванш олишадими?

- Ўша пайтда жамоани мен бошқармаганман ва шу боис, реванш борасида ҳеч нарса дея олмайман. Мақсадимиз эса жорий мавсумни муносиб тарзда якунлаш. Бу йилги миллий чемпионат баҳсларига якунланишига бор-йўғи 4та тур қолди ҳамда бўлажак учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашмоқчимиз.

Олдимизда максимал вазифа турибди, яъни қолган барча баҳсларда ғалаба қозониш. Буни эса айнан “Насаф”га қарши кечадиган ўйиндан бошлаш керак.

- Сизнингча, “Навбаҳор”да совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти борми?

Албатта, назарий жиҳатдан жамоамизда медаллар учун курашиш имконияти бор ва буни амалга ошириш учун сўнгги паллагача ҳаракат қиламиз. Футболда эса ҳамма нарса юз бериши мумкин.

Аммо бунга кўп эътибор қаратмай, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз ҳамда қолган баҳсларда зафар қучишимиз шарт.

Совриндорлар сафидан жой олиш йўлидаги илк ғалабани эса қаршиликларга қарши кечадиган учрашувдан бошлашни ният қилганмиз. Ютуқлар эса аста-секин давом этаверади. Умид сўнгги паллада ўлади ҳамда медаллар учун охиригача кураш олиб борамиз.

Мухлислар эса “Навбаҳор”ни доимгидек, муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани. Йигитлар уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилишади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Hoshimjon1199 2 ноябр 2019 20:06
NAVBAHOR AGAR KELASI MAVSUMGA CHEMPIONLIKGA KURASHMOQCHI BULSA. TARKIBDAN USHBU FUTBOLCHILANI OLIB QOLIB QOLGANIGA JAVOB BERISH KERAK. YUSUPOV HAMROEV MEHMONOV JURABOEV GOFUROV A JURABOEV AHMEDOV TURGUNBOEV GULOMOV KASYAN VA ( GOLBAN AGAR UZB FUQOROLIK OLSA QOLDURISH KERAK LIGONER BULSA KERAKMAS) SHU 10 TASINI QOLDIRIB QOLGANIGA JAVOB BERIB YANGI 3 TA KUCHLIK HUJUMKOR LIGONERLAR YANI MARKAZI HUJUMCHI VA UNG VA CHAP QANOT VINGER YARIM HIMOYACHI LIGONER OLISH KERAK YANA UZIMMIZDAN KUCHLIK SAVIYALI UYINCHILAR BULAR ISLOM QOBILOV ANZUR ISMOILOV AKBAR ISMATULLAEV ANVAR GOFUROV MUROT HOLMUHAMMEDOV VILADIMIR KOZAK AZIZ GANIEV ABROR ISMOILOV SANJAR SHOAHMEDOV SHAVKAT SALOMOV HURSHID GIYOSOV JASUR YAHSHIBOEV BOBUR ABDUHOLIQOV MARAT BIKMAEV ZAFAR POLVONOV LARNI TRANSFER QILIB SOTIB OLINSA SHUNDAGINA NAVBAHOR PAHTAKOR VA LOKOMATIVGA RAQOBAT BULA OLADI VA CHEMPION BULISHI MUMKIN AKS HOLDA CHEMPIONLIK ARMON BULIB QOLAVERADI MUHTARAM HOKIM BUVA VA JANOB KANCHESKI ILTIMOS USHBU FIKRIMGA ETIBOR BERINGLAR.

ramzis ll 31 октябр 2019 20:35
Bu yilga imkoniyat tugadi afsus.

lutfullo_19_88 31 октябр 2019 19:52
1-0 olga Navbahor

Navbaxor123ttt 31 октябр 2019 19:00
Хамма вилоятларга боряпти
Цитата: Navbahor chempion
Равшан Эрматов бекорга келиб кетмади шекилли наманганга бир нимаси бордир...

Navbahor chempion 31 октябр 2019 16:59
Равшан Эрматов бекорга келиб кетмади шекилли наманганга бир нимаси бордир...

Uznamcity 30 октябр 2019 21:25
Baletni yoramiz yutsana boldi

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 22 62
2 Локомотив 22 41
3 Бунёдкор 22 35
4 Сўғдиёна 22 35
5 Сурхон 22 32
6 Насаф 22 31
7 Навбаҳор 22 30
8 Металлург 22 27
9 АГМК 22 25
10 Андижон 22 23
11 Қизилқум 22 22
12 Қўқон-1912 22 21
13 Бухоро 22 19
14 Динамо 22 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    ноябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Логин
Пароль
Запомнить