» » Андрей Канчельскис: «Икки очко йўқотдик»

Андрей Канчельскис: «Икки очко йўқотдик»

Андрей Канчельскис: «Икки очко йўқотдик»Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди. Унинг фикрлари эса қуйидагича бўлди.

- Учрашувнинг биринчи бўлимида йигитларнинг ўйинлари унчалик қовушмади. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйин намойиш этишди. Якунда эса 1:1 ҳисобидаги дурангга эришдик.

Албатта, бугунги ўйинда жамоамиздан омад юз ўгирди, десак ҳам бўлаверади. Регламентга кўра, асосий таркибда бир нафар ёш футболчи 45 дақиқа ўйнаши шарт.Бунинг сабабини билмадим, аммо регламентга албатта бўйсуниш лозим.

Шу боис, учрашувнинг учун биринчи бўлимда майдонда ёш ҳужумчи Муҳаммаджон Султанов ҳаракат қилди. Аммо унда тажриба етишмаганлиги боис, “Навбаҳор” майдонда бир киши кам ўйнаётгандек таассурот қолдирди.Бунга баҳс давомида ўзинглар ҳам гувоҳ бўлдинглар.

Ҳар бир футболчи асосий таркибда ўйнаш учун интилиши лозим. Умуман олганда, биз Суперлигада дуранглар бўйича чемпионмиз (кулади).

Тўғрисини айтсам, сафимизда “Навбаҳор” савиясига тўғри келмайдиган ўйинчилар бор. Уларнинг номларини келтирмайман. Ихтиёримиздаги 12-13 нафар асосий футболчи эса, темир эмас. Машҳур мураббий Валерий Васильевич Лобановский “темир ҳам бир кун синади”, деганди.

Таркибимизда жароҳатланганлар ҳам бор. Аббос Ғуломов ҳамда ёш, иқтидорли ўйинчи Абдулҳай Исмоилов жароҳатларидан фориғ бўлишса, жамоага ёрдам беришади, деган умиддамиз.

Наилож, ҳозирча ихтиёримдаги футболчиларнинг хизматларидан фойдаланишга тўғри келади. Аммо жамоа аввалги ўйинини намойиш этолмаётганлиги мен учун ачинарли. Битта эмас. икки-учта гол уриш лозим. Лекин ҳозирча бунга жамоанинг потенциали етмайди.

Кези келганида, бугун бизга руҳий мадад берган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Айнан ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида, учрашув вақтини соат 16:00дан 18:00га кўчиргандик. Мухлислар келиб, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришди ва бунинг учун уларга ташаккур билдираман.

Барча имконият бор, деяверади. Имконият доимо бўлади.Фақат бунинг учун футболчилардан майдонда яхши ўйин намойиш этиб, гол уриш талаб этилади, холос.

Гол ургандан сўнг, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида концентрацияни йўқотиб қўйдик. Натижада меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. Футболда кичик сониялар ҳам ўйин, мураббий тақдирини ҳал этиши мумкин.Ахир, миллионлар ўйинида майда нарсалар бўлмайди. Шу боис, тайёр ғалабани бой бериб, икки очко йўқотдик.

Ҳаёт эса давом этади. Жамоамизда оз бўлса-да, 3-ўринни эгаллаш имконияти бор ва бундан самарали тарзда фойдаланишга интиламиз.

Фурсати келганда, шуни таъкидлаш лозимки, шахсан Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, шунингдек, клуб раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган стадион сифатли майдонга эга бўлди.

Аммо барча клубларга бир хил талаб қўйилиши лозим. Айрим стадионлар, жумладан, “Сўғдиёна”, “Бухоро”, “Сурхон” клубларининг майдонлари талаб даражасида эмас. ЎФА бу борада барчага бир хил муносабатда бўлиши лозим, деб ҳисоблайман.

Бундан ташқари, тақвимга кўра, ушбу ўйиндан сўнг, 24 кун давомида дам олиб, кейин бир ҳафта оралиғида 3та баҳс ўтказар эканмиз. Бунақада футболчилар қандай тикланишади? Бу хусусда ҳам ўйлаб кўриш лозим эди.

Тўғри, бунда аввало Ўзбекистон миллий терма жамоасининг манфаати ўйланмоқда. Ўз мамлакати терма жамоасида ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф. Лекин клубларнинг манфаати ҳам ҳисобга олиниши, масалан, 4 ёки 5 ноябрда ҳам ўйинлар ўтказилса ҳам бўлаверарди, менимча.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Сайфиддинович Эрматов футбол одами ва у кейинчалик шундай омилларга эътибор қаратади, деган умиддаман.

Равшан Сайфиддинович билан гаплашганимизда, декабрь ойи ёки ундан сўнг, мураббийлар билан йиғилиш ўтказмоқчи эканлигини таъкидлаганди. Ўшанда биз – мураббийлар ўз фикрларимизни билдирамиз ва шундай масалаларни ҳал этамиз, деган умиддаман.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Hoshimjon1199 2 ноябр 2019 20:05
NAVBAHOR AGAR KELASI MAVSUMGA CHEMPIONLIKGA KURASHMOQCHI BULSA. TARKIBDAN USHBU FUTBOLCHILANI OLIB QOLIB QOLGANIGA JAVOB BERISH KERAK. YUSUPOV HAMROEV MEHMONOV JURABOEV GOFUROV A JURABOEV AHMEDOV TURGUNBOEV GULOMOV KASYAN VA ( GOLBAN AGAR UZB FUQOROLIK OLSA QOLDURISH KERAK LIGONER BULSA KERAKMAS) SHU 10 TASINI QOLDIRIB QOLGANIGA JAVOB BERIB YANGI 3 TA KUCHLIK HUJUMKOR LIGONERLAR YANI MARKAZI HUJUMCHI VA UNG VA CHAP QANOT VINGER YARIM HIMOYACHI LIGONER OLISH KERAK YANA UZIMMIZDAN KUCHLIK SAVIYALI UYINCHILAR BULAR ISLOM QOBILOV ANZUR ISMOILOV AKBAR ISMATULLAEV ANVAR GOFUROV MUROT HOLMUHAMMEDOV VILADIMIR KOZAK AZIZ GANIEV ABROR ISMOILOV SANJAR SHOAHMEDOV SHAVKAT SALOMOV HURSHID GIYOSOV JASUR YAHSHIBOEV BOBUR ABDUHOLIQOV MARAT BIKMAEV ZAFAR POLVONOV LARNI TRANSFER QILIB SOTIB OLINSA SHUNDAGINA NAVBAHOR PAHTAKOR VA LOKOMATIVGA RAQOBAT BULA OLADI VA CHEMPION BULISHI MUMKIN AKS HOLDA CHEMPIONLIK ARMON BULIB QOLAVERADI MUHTARAM HOKIM BUVA VA JANOB KANCHESKI ILTIMOS USHBU FIKRIMGA ETIBOR BERINGLAR.

Hoshimjon1199 2 ноябр 2019 18:56
AFSUS HURSANCHILIK OHIRIGA ETMADI

Uznamcity 1 ноябр 2019 19:29
Bu kesak futbolchilarni shunchalik uynatitganigayamchi uzi katta raxmat Kancheliskis hozir piyozdan somsa qilitti tugri.Oston bilan Abdujamolni urni qattiq bilinyapti ular buganda xolatimiz ancha yaxshi bulardi.Faraz qiling urtada Azim Oston Amirbek Abdujamol vay vay vay daxshatni uzginasi bulardi.Hujum tashkil qilishda bunchali muammoga duch kelmas edik

Футбол ишкибози 1 ноябр 2019 16:15
МАЙДОН СИФАТИ КОНИКАРЛИ ЙИГИТЛАР БУНДАН ЯХШИРОК УЙИН КУРСАТИШЛАРИ МУМКИН ЭДИ СУРХОН МАЙДОНИГА КАНЧЕЛСКИ ФИКРЛАРИ ЭДИ СУГДИЁНА БУХОРО СУРХОН ФУТБОЛ МАЙДОНЛИРИ ТАЛАБ ДАРАЧАСИДА ЭМАС....БУ ХАМ КАНЧЕЛСКИ ФИКРИ НАСАФДАН КЕЙИНГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИДАГИ СУЗЛАРИ......

Футбол ишкибози 1 ноябр 2019 11:37
Обид журабоев канотидан факат хужум булди....

Футбол ишкибози 1 ноябр 2019 11:36
Таникли химоячимиз Игорь Голбан йук жойдан...ажойиб тарзда дарвозани ишгол килди...рахмат игорь кечирим хам сурамадинг мухлислардан..

Uznamcity 1 ноябр 2019 08:06
Malades andrey anatolievich kechayam zor uyin boldi gap yuq biroz omad etishmadi golam shdevr boldi ishlarizga omad

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 22 62
2 Локомотив 22 41
3 Бунёдкор 22 35
4 Сўғдиёна 22 35
5 Сурхон 22 32
6 Насаф 22 31
7 Навбаҳор 22 30
8 Металлург 22 27
9 АГМК 22 25
10 Андижон 22 23
11 Қизилқум 22 22
12 Қўқон-1912 22 21
13 Бухоро 22 19
14 Динамо 22 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    ноябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
Логин
Пароль
Запомнить