» » А. Жўрабоев: «Навбаҳор»да қолмоқчиман»

А. Жўрабоев: «Навбаҳор»да қолмоқчиман»

А. Жўрабоев: «Навбаҳор»да қолмоқчиман» “Навбаҳор” клуби таркибида 5 нафар легионер тўп суради ва улар “лочинлар”нинг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Жумладан, тожикистонлик маҳоратли ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев ҳам. Жамоага 2-даврада қўшилган мазкур футболчи деярли барча ўйинларда наманганликларнинг бошланғич таркибида майдонга тушмоқда. Биз Амирбек Жўрабоев билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.


- “Навбаҳор” таркибига давралар оралиғидаги танаффус пайтида қўшилдингиз. Бунгача ўзбек футболи ва мазкур клуб борасида маълумотга эгамидингиз?


- Тожикистонда Ўзбекистон телеканаллари намойиш этилади, улар орқали ўзбек футболи, хусусан, “Навбаҳор” ҳақида кўп нарса билардим. Қолаверса, ўзбек футболи афсоналари Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов борасида маълумотга эга эдим. Хорижда ўйнайдиган ўзбекистонликларнинг ўйинларини ҳам кузатардим. Ҳозирги футболчилардан эса “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов менда яхши таассурот қолдирмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсум Бекободнинг “Металлург” клубида укам Зоҳид Жўрабоев ўйнаганди ва ундан ҳам мамлакатингиз футболи тўғрисида анча маълумот олгандим. Айни пайтдаги жамоам “Навбаҳор”га эса клуб раҳбарияти таклиф этганди ва жамоанинг таркиби маҳоратли футболчилардан ташкил топганлиги, содиқ ҳамда фидойи мухлисларга эга эканлиги борасида эшитгандим.

- Биринчи даврадан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган “Навбаҳор” негадир ҳал қилувчи босқични омадсиз тарзда бошлаб, ҳаттоки, ўз майдонидаги ўйинларда ҳам имкониятни бой берди. Салбий натижалар эса сербиялик мутахассис Деян Журжевичнинг истеъфоси билан якунланди. Ушбу ҳолатни нима билан изоҳлайсиз?

- Аслида Деян Журжевич қўл остида ҳам “Навбаҳор” ёмон ўйин кўрсатмаганди. Жумладан, ўша мағлубиятга учралган учрашувларда ҳам рақибларга қараганда, тўпни кўпроқ назорат қилдик, ҳужумлар уюштирдик. Аммо вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Албатта, футболда ўйин унутилади, натижа тарихда қолади. Жамоамизнинг кўрсаткичлари салбий тус олганлиги боис, сербиялик мутахассис истеъфога чиқарилиб, жамоага Канчельскис қайтарилди. Шундан сўнг “Навбаҳор” ўйинида ўзгариш юз берди. Андрей Антанасович қўл остида ижобий натижаларни қайд этамиз, деган умиддаман.

- Журжевич ва Канчельскиснинг машғулотлари, ўйин услубларида фарқ борми
?

- Бор. Деян тактикага асосланса, Андрей Антанасовичнинг машғулотлари интенсив равишда олиб борилади. Бу эса натижаларда ҳам акс этмоқда. Айни пайт жамоамизда назарий жиҳатдан совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти бор ва буни амалга ошириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Ахир айтишади-ку, умид сўнгги паллада ўлади, деб.

- Кўпчилик мухлисларни футболга қандай кириб келганингиз қизиқтиради...

- Отам бир пайтлари футбол ўйнаганлар. Аммо қўлларидан жиддий жароҳат олиб, ушбу спортни ташлаганлар. Кейинчалик биз - ўғиллари ҳам футболчи бўлишимиз учун кўп ҳаракат қилдилар. Мен билан укам Зоҳидни отам Душанбедаги футбол бўйича олий маҳорат мактабига олиб борганлар. Ҳозирги кунда Зоҳид Тожикистоннинг “Истиқлол” клубида ўйнамоқда. У билан Тожикистон термасида ҳам бирга тўп суряпмиз. Иккимизнинг келажакдаги орзуларимиз улкан - маҳоратли футболчи бўлиш ва кучли клубларда ўйнаш.

- Москванинг ЦСКА клуби футбол академиясида таҳсил олган экансиз...

- Менда Тожикистон фуқаролигидан ташқари, Россия фуқаролиги ҳам бор эди. Шу боис, кучлироқ футбол мактабида ўқишни истадим. Отам ҳам бу истагимни қўллаб-қувватладилар. Натижада Москванинг ЦСКА футбол академиясига бориб, у ерда кўрикдан муваффақиятли тарзда ўтдим ва 3,5 йил давомида машғулотларда қатнашдим. Шартномам якунланганидан сўнг, уни узайтиришни истамадим ҳамда Тожикистонга қайтдим.

- Биринчи профессионал клубингиз қайси?

- Ваҳдат шаҳрининг “Хайр” жамоаси. Ушбу клуб таркибига 2014 йили қўшилгандим, ўша мавсум “Истиқлол”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалини қўлга киритгандик. Ушбу клубни ўша пайт беларуслик мутахассис Пётр Петрович Качуро бошқарарди. Кейинчалик у мени Беларусга таклиф қилди ва у ерда Солигорскнинг “Шахтёр” клубида ўйнадим. Шундан сўнг, Тожикистонга қайтиб, 3 йил давомида “Истиқлол” шарафини ҳимоя қилдим. “Хайр”да ўйнаётганимда, Тожикистон термасининг ўша пайтдаги бош мураббийи, айни пайт “Бухоро”ни бошқараётган Муҳсин Муҳаммадиев мени миллий жамоага таклиф этганди. Адашмасам, 2014 йилнинг 7 июнида Таллинда Эстония термасига қарши кечган ўртоқлик баҳсида Тожикистон бош жамоасидаги дебютимни нишонлагандим.

- Ўзбекистон термасининг ҳам ўйинларини кузатяпсизми?

- Албатта, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаганимдан кейин, ушбу юрт миллий жамоаси иштирокидаги баҳсларни албатта кузатаман. Қирғизистон термасига қарши кечган ўйиндан сўнг кийиниш хонасига кирганимизда, ўзбекистонликларнинг фаластинликлардан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганликларини эшитиб, барчамиз ҳайрон қолдик. Ватандошингиз, термамиз бош мураббийи Усмон Тошев ушбу натижадан жуда ғазабланди. Бош жамоамиз олдинроқ фаластинликларга қарши тўп сурган ва бу терма жамоа унчалик ҳам кучли эмас. Кейинчалик Ўзбекистон термасида мураббий алмашиб, кейинги баҳсларда ижобий натижалар қайд этилди ва жамоа турнир жадвали пешқадамига айланди. Ўзбекистон - Осиёнинг топ термаларидан бири ва юқори ўринлар учун курашишга қодир. Кейинги баҳсларда термангизга омад тилайман.

- Усмон Тошев ҳақида нима дея оласиз?

- Жуда кучли мутахассислардан бири. Ундан кўп нарса ўргандим. Қолаверса, Ўзбекистонда ўйнашимда ҳам унинг ҳиссаси катта. Умуман олганда, Усмон Қудратович ажойиб мураббий, у билан термамиз яхши натижаларни қайд этади.

- Ўзбекистон ва Тожикистон миллий чемпионатлари савияси борасида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон чемпионатининг савияси, албатта, Тожикистонникидан устун. Боиси, юртимизда бор-йўғи иккита клуб чемпионлик учун курашади, холос. Қолганлар эса ўртамиёна.

- “Навбаҳор”нинг сиз иштирок этган ўйинлари ичида қайси бири энг қийини бўлди?

- Ўз майдонимиздаги “Пахтакор” (0:1), “Насаф” (1:1), шунингдек, сафарда “Сўғдиёна” (0:0) жамоаларига қарши кечган баҳслар клубимиз учун анча қийин кечди.

- “Навбаҳор”даги ҳолат қандай? Энг яқин дўстингиз ким?

- Ички муҳит зўр. Клубимизда ҳеч қандай бўлиниш йўқ. Маҳаллий ҳамда легионер футболчилар бир мақсад йўлида бирлашганмиз. Барча жамоадошларим билан яхши чиқишаман.

- Амирбек, билишимизча, миллатингиз ўзбек. Шундайми?

- Тўғри, миллатим ўзбек ва уйда ўзбек тилида гаплашамиз. Тожикистоннинг адашмасам, 20-25 фоиз аҳолисини ўзбеклар ташкил этади. Мен ўзбек ҳамда тожик тилларини жуда яхши биламан ва ҳар иккисида эркин гаплашаман. Тожикистонда туғилиб-ўсганман, шу боис, ушбу юрт термаси шарафини ҳимоя қилиш бурчим.

- “Навбаҳор” билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Ярим йилга. Шартномада +1 деган банди ҳам бор. Мабодо ўйиним клуб раҳбарияти ва мураббийларни қониқтирса, келаси мавсум ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қиламан, деган умиддаман. Жамоада мени барча нарса қониқтиради. “Навбаҳор”да келаси йили ҳам тўп суриш ниятидаман.

- Жамоада молиявий қийинчиликлар йўқми? Маош ва мукофот пуллари ўз вақтида бериляптими?

- Кези келганида, барча раҳбарларга яратилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдираман. Маош ва мукофот пуллари ўз вақтида берилмоқда, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Наманганлик мухлислар борасида нима дея оласиз?


- Жамоага келгунимча “Навбаҳор” ишқибозларининг содиқ ва фидойи эканликлари тўғрисида кўп маротаба эшитгандим. Ушбу эътироф ҳақиқатлигига бу ерда ўзим ҳам гувоҳ бўлдим. Намангандаги ҳар бир ўйинга минглаб мухлислар ташриф буюришади. Ўзбекистондаги ҳеч қайси стадионда бунчалик кўп томошабинларни кўрмагандим. Ҳаттоки, клубимизнинг машғулотларига ҳам камида икки минг нафар мухлис ташриф буюради. Наманганлик ишқибозлар талабчанлар, бизни ўйинлар пайти доимо олдинга бошлашади. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга руҳий куч-қувват бағишлайди. Шунинг учун мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар бахтимизга доимо соғ бўлишсин, бизни доимо қўллаб-қувватлашаверсин. Биз уларга қувонч улашиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

Блиц-саволлар

- Ёқтирган автомобилингиз?

- Менга Германияда ишлаб чиқарилган машиналар ёқади.

- Ёқтирган рангингиз
?

- Оқ ва қора.

- Мухлислик қиладиган клубингиз?

- Испаниянинг “Реал” ва Англиянинг “Челси” жамоаларига ишқибозлик қиламан.

- Ёқтирган футболчингиз?

- Иньеста ва Хави.

Бизнинг маълумот:

Амирбек Жўрабоев - 1996 йил 13 апрелда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида туғилган. Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган. Биринчи мураббийи: Сулаймон Бобокалонов. Душанбедаги олий маҳорат футбол мактаби ва ЦСКА академияси тарбияланувчиси. Амплуаси: ярим ҳимоячи. Ўйнаган жамоалари: “Хайр” (Ваҳдат, Тожикистон, 2014 йил), “Шахтёр” (Солигорск, Беларусь, 2015), “Баркчи” (Душанбе, Тожикистон, 2016 йилнинг 1-давраси), “Истиқлол” (Душанбе, Тожикистон, 2016 йилнинг 2-давраси - 2019 йилнинг 1-давраси). 2019 йилнинг 2-даврасидан “Навбаҳор”да. Оилали, бир ўғилнинг отаси.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Футбол ишкибози 21 ноябр 2019 05:14
Цитата: Hoshimjon1199
NAVBAHOR AGAR KELASI MAVSUMGA CHEMPIONLIKGA KURASHMOQCHI BULSA. TARKIBDAN USHBU FUTBOLCHILANI OLIB QOLIB QOLGANIGA JAVOB BERISH KERAK. YUSUPOV HAMROEV MEHMONOV JURABOEV GOFUROV A JURABOEV AHMEDOV TURGUNBOEV GULOMOV KASYAN VA ( GOLBAN AGAR UZB FUQOROLIK OLSA QOLDURISH KERAK LIGONER BULSA KERAKMAS) SHU 10 TASINI QOLDIRIB QOLGANIGA JAVOB BERIB YANGI 3 TA KUCHLIK HUJUMKOR LIGONERLAR YANI MARKAZI HUJUMCHI VA UNG VA CHAP QANOT VINGER YARIM HIMOYACHI LIGONER OLISH KERAK YANA UZIMMIZDAN KUCHLIK SAVIYALI UYINCHILAR BULAR ISLOM QOBILOV ANZUR ISMOILOV AKBAR ISMATULLAEV ANVAR GOFUROV MUROT HOLMUHAMMEDOV VILADIMIR KOZAK AZIZ GANIEV ABROR ISMOILOV SANJAR SHOAHMEDOV SHAVKAT SALOMOV HURSHID GIYOSOV JASUR YAHSHIBOEV BOBUR ABDUHOLIQOV MARAT BIKMAEV ZAFAR POLVONOV LARNI TRANSFER QILIB SOTIB OLINSA SHUNDAGINA NAVBAHOR PAHTAKOR VA LOKOMATIVGA RAQOBAT BULA OLADI VA CHEMPION BULISHI MUMKIN AKS HOLDA CHEMPIONLIK ARMON BULIB QOLAVERADI MUHTARAM HOKIM BUVA VA JANOB KANCHESKI ILTIMOS USHBU FIKRIMGA ETIBOR BERINGLAR.

МУРОД ХОЛМУХАММЕДОВНИ НАВБАХОР МУХИСЛАРИГА КАРАТА КИЛГАН ХУНАРИ ЭСДАН ЧИКДИМИ ....МУХЛИСЛАР ЁКИ КЕЧИРИШДИМИ....МАНИМЧА МУХЛИСЛАР ЁДИДАН ХАЛИ БЕРИ КУТАРИЛМАСА КЕРАК.......

Islom (Fanat Milan Navbahor) 19 ноябр 2019 06:56
Цитата: Hoshimjon1199
saitov rashidhonovlarga nima bor yana urtamiyona saviyali uyinchi olishni boshlabti ana ushanga chempion bulolmaydi ras transfer qilib olmoqchi bulsang kuchli saviyali olmaysanmi B Abduholiqov Ganiev Kenjaboev Bikmaev Yahshiboev kabilarni. ODOMMI KUPI TOMSUVOQQA KERAK EY KALLSI ISHLAMAYDIGAN JAMOAMMIZ SILEKSIONERLARI 3 TA UYINCHI OLMA 1 TA OL ZURINI OL

Dilshod Saitov xozirgi xolatda Obid Juraboyevdanxam Lukichdan xam kuchli shuning uchun unga taklif bilan chiqilgan Obid Juraboyev olib qolinsaxam lekin Lukichga javob beriladi bu yerda asosiy sastab uyinchi Saitov kurilyapti Juraboyev esa uni urniga tushishga raqobat qiladi

Hoshimjon1199 17 ноябр 2019 12:36
NAVBAHOR AGAR KELASI MAVSUMGA CHEMPIONLIKGA KURASHMOQCHI BULSA. TARKIBDAN USHBU FUTBOLCHILANI OLIB QOLIB QOLGANIGA JAVOB BERISH KERAK. YUSUPOV HAMROEV MEHMONOV JURABOEV GOFUROV A JURABOEV AHMEDOV TURGUNBOEV GULOMOV KASYAN VA ( GOLBAN AGAR UZB FUQOROLIK OLSA QOLDURISH KERAK LIGONER BULSA KERAKMAS) SHU 10 TASINI QOLDIRIB QOLGANIGA JAVOB BERIB YANGI 3 TA KUCHLIK HUJUMKOR LIGONERLAR YANI MARKAZI HUJUMCHI VA UNG VA CHAP QANOT VINGER YARIM HIMOYACHI LIGONER OLISH KERAK YANA UZIMMIZDAN KUCHLIK SAVIYALI UYINCHILAR BULAR ISLOM QOBILOV ANZUR ISMOILOV AKBAR ISMATULLAEV ANVAR GOFUROV MUROT HOLMUHAMMEDOV VILADIMIR KOZAK AZIZ GANIEV ABROR ISMOILOV SANJAR SHOAHMEDOV SHAVKAT SALOMOV HURSHID GIYOSOV JASUR YAHSHIBOEV BOBUR ABDUHOLIQOV MARAT BIKMAEV ZAFAR POLVONOV LARNI TRANSFER QILIB SOTIB OLINSA SHUNDAGINA NAVBAHOR PAHTAKOR VA LOKOMATIVGA RAQOBAT BULA OLADI VA CHEMPION BULISHI MUMKIN AKS HOLDA CHEMPIONLIK ARMON BULIB QOLAVERADI MUHTARAM HOKIM BUVA VA JANOB KANCHESKI ILTIMOS USHBU FIKRIMGA ETIBOR BERINGLAR.

Hoshimjon1199 17 ноябр 2019 12:34
saitov rashidhonovlarga nima bor yana urtamiyona saviyali uyinchi olishni boshlabti ana ushanga chempion bulolmaydi ras transfer qilib olmoqchi bulsang kuchli saviyali olmaysanmi B Abduholiqov Ganiev Kenjaboev Bikmaev Yahshiboev kabilarni. ODOMMI KUPI TOMSUVOQQA KERAK EY KALLSI ISHLAMAYDIGAN JAMOAMMIZ SILEKSIONERLARI 3 TA UYINCHI OLMA 1 TA OL ZURINI OL

Шухратжон-75 17 ноябр 2019 10:14
яна битта савол колиб кетибдида нимага реалга балет килиб барса ўйинчиларини ёктирасиз деган

Норин олга бос 17 ноябр 2019 09:01
Навбахорга ва Амирбекка омад!
Азизбек Тургунбоевга алохида омад ёр булсин Навбахордаям МТЖдаям яхши уйин курсатиб голлар шодасини тизиб ташласин.

Норин олга бос 17 ноябр 2019 09:01
Навбахорга ва Амирбекка омад!
Азизбек Тургунбоевга алохида омад ёр булсин Навбахордаям МТЖдаям яхши уйин курсатиб голлар шодасини тизиб ташласин.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить