» » Пенальти ва мағлубият

Пенальти ва мағлубият

Пенальти ва мағлубиятБугун Суперлиганинг 24-турида жамоамиз «Бунёдкор» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Санжар Қодирқулов чап қанотдан ерлатиб тўпни марказга узатди, Нурилло Тўхтасинов тахминан 18 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.

22-дақиқада Аббос Ғуломов бирга бир вазиятда зарба берди, Абдумавлон Абдужалилов тўпни қайтарди, қайтган тўпни яна Ғуломов дарвозага йўллади, бу сафар ҳам Абдужалилов тўпни ушлаб олди.

34-дақиқада Азизбек Турғунбоев 16 метрлардан белгиланган жарима тўпини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

41-дақиқада Дилшодбек Аҳмадалиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

Биринчи таймда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

57-дақиқада Аҳмадалиевнинг ажойиб зарбасини Юсупов катта қийинчилик билан қайтарди.

67-дақиқада белгиланган пенальтини Хуршид Ғиёсов аниқ амалга оширди - 2:1.

90-дақиқада "Навбаҳор"нинг ҳужуми вақтида тўп Турсуновнинг қўлига теккандек кўринди, меҳмон жамоа футболчилари ҳакамларга э[spoiler][/spoiler]ътироз билдиришди. Такрорий лавҳаларда тўп қўлга тегмаганлиги кўринди.

Учрашувда "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" 2:1

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 9, - 1:0 (Санжар Қодирқулов). Азизбек Турғунбоев 34, - 1:1. Хуршид Ғиёсов 67 пенальти, - 2:1.

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов (Санжар Турсунов, 71), Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Рихсибоев (Жасурбек Жалолиддинов, 49) (Владислав Нуриев, 90+2).

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Иван Соловьев (Аюбхон Нўъмонов, 76), Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ғиёсжон Комилов, Аббосжон Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 62), Нодир Мавлонов, Амирбек Жўрабоев (Шаҳзод Шайманов, 59).

Огоҳлантиришлар: Александр Касьян 9, Ислом Қобилов 14, Нодир Мавлонов 55, Игорь Голбан 82, Мирзоҳид Ғофуров 90+1.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Islom (Fanat Milan Navbahor) 24 ноябр 2019 21:14
Takroriy lavxani kim qanday kurgan bilmadimu man tup qulga tekganini kurdim lekin penalti berish bermasligi tugrisida tortishmaymanu lekin tup qulga tegdi bu aniq.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить