» » Бугун Наманганда йил ҳисобидан сўнгги ўйин ўтказилади

Бугун Наманганда йил ҳисобидан сўнгги ўйин ўтказилади

Бугун Наманганда йил ҳисобидан сўнгги ўйин ўтказиладиБугун Суперлига 25-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 31 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 18 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 8 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 55-39, “Локомотив” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган. “Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди. Ўзаро баҳсларда тошкентликлар 59, наманганликлар эса 29 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасида шу кунгача Наманганда ўтказилган 15 та учрашувнинг 7 тасида “лочинлар” зафар қучишган, 3та ўйинда дуранг натижа қайд этилган ҳамда 5та баҳсда “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсида “Локомотив” Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Бугун 16:00
НАВБАҲОР - ЛОКОМОТИВ
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
В. Посинкович (Хор) А. Нўъмонов
С. Теляков М. Маматхонов
В. Оразсахедов (Тур)
Ш. Эркинов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить