» » Соловьев: «Барчаси раҳбариятга боғлиқ»

Соловьев: «Барчаси раҳбариятга боғлиқ»

Соловьев: «Барчаси раҳбариятга боғлиқ»Ўтган ҳафта якунида "Бунёдкор" билан бўлиб ўтган (1:2) учрашувидан сўнг Иван Соловьёв билан боғланиб ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

– Сизга берадиган биринчи саволим кўпчиликни қизиқтираётгани бор гап. Бизга маълум бўлишича "Навбаҳор" билан шартномангиз 1+1 кўринишида эди. Хўш, келгуси мавсумни ҳам яна "лочинлар" сафида ўтказасизми?
– Йўқ, нотўғри эшитибсиз, шартномам шу йилнинг ўзида тугайди. Яъни "Қўқон-1912" билан ўтадиган Суперлиганинг сўннги тур учрашувидан сўнг амалдаги шартномам якунланади. Аввалига шартномани узайтиришни исташганди. Кейинчалик нимагадир бу нарса тўхтаб қолди. Шахсан ўзимдан сўрасангиз "Навбаҳор"да қолишни хоҳлардим. Лекин, бу нарса фақат менинг ўзимгагина боғлиқ эмас.

– Демак яна шартнома таклиф қилишса "Навбаҳор"да қоласиз?

– Ҳозиргина айтиб ўтганимдек, агар клуб раҳбарияти шартнома таклиф қилса, нафақат келгуси йилда балки, 3, 4 йилгача Наманганда қолиб "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилишим мумкин. Яна қайтараман, фақат бу нарса менинг ўзимга боғлиқ эмас. Буни раҳбарлар ҳал қилишади.

Умуман олганда "Навбаҳор" билан шартномангиз қачонгача?
– Шартномани бир йиллик тузганмиз. Сиз ўйлагандек 1+1 кўришида эмас.

– Бошқа клублардан қандайдир таклифлар борми
?
– Ҳа бор, фақат бу нарса сир бўлақолсин.

– Таклифлар қаердан? Улар орасида Ўзбекистон клублари ҳам борми?

– Ҳозир айтганимдек бу сирлигича қолгани маъқул.

– Сиз учун қайси бири яхшироқ? "Навбаҳор"да қолишми ёки бошқа жамоага кетишми?

– Албатта, мен учун "Навбаҳор"да қолганим маъқулроқ. Афсуски буни ўзим ҳал қилмайман. Клуб раҳбарияти бор, улар ҳал қилишади.

– Ўзбек футболи ҳақида таассуротларингиз қандай?

– Ўзбекистонда футбол ривожланган. Чемпионатда яхши жамоалар тўп суришади. "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" каби жамоалар шулар жумласидандир. "Навбаҳор" ҳам шу жамоалар каби яхши шаклланган жамоа. Ўз клубимни биринчилардан бўлиб тилга олган бўлардим. Чемпионат яхши лекин, битта салбий томони бор. Бир ўйин ўтказсангиз 20 кун, 1 ойлаб танаффуслар кўп юзага келади. Шуниси менга ёқмади. Бу каби ҳолларда ҳар қандай футболчи формасидан чиқиб кетиши мумкин.

– Ўзбек ҳакамлари ҳақида нима дея оласиз?

– Тўғрисини айтсам, ҳакамлар ҳақида гапиришни хоҳламайман. Бироқ, ўтган ҳафтадаги "Бунёдкор" билан ўйинни кўрган бўлсангиз, рақиб жамоа футболчилари ўз жарима майдонлари ичида футбол эмас волейбол ўйнашди. Буни хатто трибунада ўтирган мухлислар ҳам кўришди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб бош ҳакамга кўрсатишга уринмасин, рефери бунга эътибор қаратишни хоҳламади. Бундай ўйинларга бу каби савияси пастроқ ҳакамларни қўйиш ноўрин деб ўйлайман.

Бу мавсумда "Навбаҳор" олдига қандай мақсад қўйилганди? Сизнинг ўйлашингизча жамоани олдига қўйилган мақсад бажарилдими?
– Шахсий фикримча олдимизга қўйилган вазифани уддалай олмадик. Нима сабабдан бундай бўлди, нега ўйланган режаларимиз амалга ошмади, буни мухлисларимизнинг ўзлари ҳам кўриб билиб туришибди. Мақсад бажарилмади ва шунинг учун ҳам ишқибозларимиздан узр сўрайман.

– "Навбаҳор" мухлислари етакчилардан саналишади?

– Ҳа тўғри. Наманганлик мухлислар жуда талабчан. Улар ўз жамоаларини севишади. Футболчиларни хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин бир зум ёлғизлатиб қўйишмайди. Минглаб мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришади. Мен наманганлик ишқибозлар олдида шляпамни ечаман. Уларга бу мавсумдаги мухлислик учун катта раҳмат айтмоқчиман.

"Навбаҳор" мухлисларига тилакларингиз?
–Улардан битта нарсани илтимос қилган бўлардим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ғалаба ёки мағлубиятли кунларда ҳам "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлашда давом этишса. Бизга уларнинг қўллаб-қувватлаши жуда ҳам зарур. Яна қайтараман. Мен улардан миннатдорман! Деярли ҳар бир ўйинда мени исмимни айтиб, олдиларига чақириб, "Сен зўр ўйнадинг, сен яхши ўйинчисан" деб қўллашади. Фақатгина мени эмас, балки бутун жамоани мана шундай рухлантиришади. Улар ҳақиқий ишқибозлар! Уларга тилакларим ҳамиша саломатликда бўлишсин, "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин!

– Интервью учун раҳмат Иван. Умид қиламизки, келаси мавсумда ҳам сизни "Навбаҳор"да кўрамиз.

– Раҳмат!


@Navbahor_Muxlislari_FANSскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Hoshimjon1199 28 ноябр 2019 20:04
Цитата: Uznamcity
Maydoonni zor korarkan uzb chempionatida Salovyovdakasi yugakan malades shu bolaga nich pul oylik olsayam halolab olitti shu bola

NIMASINI HALOLLITTI UZI FUTBOLLI TUSHUNASIMI OLDAYMAN DEYDIYU NATIJA YOQ YAQIN URTADA QACHON GOL URDI SIZDAKA MUHLISLAGA SHU UYINCHILA YOQSA BIZ HECHQACHON CHEMPION BULMAYMIZ 9 CHI URINDA YURAVERAMIZ YOQOLSIN SALOVYOV URNIGA AZIZ GANIEV KKERAK USHA PUL KERA

Hoshimjon1199 28 ноябр 2019 19:58
SALOVYOV TI BOLLIMENNIY FUTBALIS TI NI NUJNI KAMANDAI DASVIDANA SPASIBA

Hoshimjon1199 28 ноябр 2019 19:32
GASPADIN ANDRE KANCHESKI I GASPADIN HOKIM BUVA HAAYRULLA AKKA BOZORROV PAJALISTA PASMATRI ETA NOVI SEZON 2020 SASTAV NAVBAHOR. VARATAR U YUSUPOV. B ERGASHEV. DILSHOD HAMROEV. . ZASHITNIK. A GOLBAN. ISLOM QOBILOV .ANVAR GOFUROV. AKBAR ISMATULLAEV .KRAYNI ZASHITNIK M GOFUROV. VLADIMIR KOZAK .O JURABOEV. MUROD HOLMUHAMMEDOV. POL ZASHITNIKI. AZIZ GANIEV. ABROR ISMOILOV. A AHMEDOV. DILSHOD RAHMATULLAEV. SANJAR SHOAHMEDOV. SHAVKAT SALOMOV. KRAYNI POL ZASHITNIKI A TURGUNBOEV. A GULOMOV. JASUR YAHSHIBOEV. HURSHID GIYOSOV. ISLOM KENJABOEV. NAPADASHI. A KASYAN. BOBUR ABDUHOLIQOV. MARAT BIKMAEV. ZAFAR POLVONOV. I DAVAPKA DVA SILNI POLIZASHITNIK I ADIN SILNI NAPADASHI LIGONER TRANSFER NUJNA. TAK YA GARRANTIYA ETA SASTAV 2020 NAVBAHOR CHEMPION. I LIGA AFC CHEMPIONOV IGRAYU.

Uznamcity 28 ноябр 2019 09:40
Maydoonni zor korarkan uzb chempionatida Salovyovdakasi yugakan malades shu bolaga nich pul oylik olsayam halolab olitti shu bola

Xurshid1979 28 ноябр 2019 09:26
Тугри жон куйдириб уйнадиган асосий уйинчилардан.

Komron95 28 ноябр 2019 09:22
Kasyani yoqatib salovyov olib qolish kerag

Норин олга бос 28 ноябр 2019 08:23
Саловёвни олиб колиш керак келаси йилга максадимиз чемпионлик экан биринчи уринда жамоага Саловёвдай уйинчилар сув ва хаводай зарур

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить