» » Чемпионатни дуранг билан тугатдик

Чемпионатни дуранг билан тугатдик

Чемпионатни дуранг билан тугатдикCoca Cola Суперлига 26-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз “Қўқон-1912” клуби меҳмони бўлди. Таъкидлаш жоизки, ноқулай об-ҳаво сабабли, мазкур “водий дербиси” 2 кун давом этди.

Жорий мавсумнинг сўнгги учрашувини ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қилган ҳар икки жамоа вакиллари илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Бироқ дастлабки дақиқаларда дарвозабонлар ва ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, футболчиларга имконият беришмади.

Ҳисобни мезбонлар очишди. Ўйиннинг 16-дақиқасида қўқонликларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ташқариси, яъни дарвозадан 20 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба йўллаб, дарвозани аниқ нишонга олиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Аммо Азиз Тўхтабоев шогирдларининг қувончлари узоққа чўзилмади.

Ўйинни майдон марказидан бошлаган “лочинлар” тезда мувозанатни тиклашди. Ўша вазиятда Мирзоҳид Ғофуров томонидан рақиб майдонига узатилган тўпни Александр Касьян тўхтатиб, Шаҳзод Шаймановга оширди. Шаҳзод эса тўпни жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Азизбек Турғунбоевга оширди. Турғунбоев жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллаб, Музааффар Абдуллаев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Андрей Канчельскис шогирдларининг навбатдаги ҳужумларининг бирида Мирзоҳид Ғофуров томонидан йўлланган зарбани майдон эгалари дарвозабони Музаффар Абдуллаев бартараф этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 31-дақиқасида туман қуюқлашиб кетганлиги боис, майдонда ҳеч нарсани кўриб бўлмай қолди ва учрашув расмийлари ўйинни тўхтатишга қарор қилишди.

Бироздан сўнг, баҳс яна давом эттирилди. 37-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпини Суҳроб Бердиев дарвоза томон йўллади. Аммо сўнгги паллада “Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсупов ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ҳар икки жамоа футболчилари танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишди.

Танаффус пайтида туман янада қуюқлашиб кетди. Натижада учрашув расмийлари бирибир ўйинни қолдиришга қарор қилишди ҳамда баҳснинг иккинчи 45 дақиқаси 1 декабрь куни ўтказиладиган бўлди.

Эртасига бўлиб ўтган иккинчи бўлимни анча фаол бошлаган мезбонлар илк дақиқаларданоқ жамоамиз дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди ва дастлабки ҳужумдан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

59-дақиқада вакилларимиз майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Тожикистонлик ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев рақиб футболчиси Жаҳонгир Аҳмадовга нисбатан қўполлик ишлатгани боис, учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Майдонда бир киши кўп бўлган қўқонликлар ҳужумкорликни кучайтиришди. Мезбонларнинг ҳужумларининг бирида Жаҳонгир Аҳмадовнинг кучли зарбасидан сўнг, “Навбаҳор” посбони Ўткир Юсупов ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

87-дақиқада “Қўқон-1912” сардори Мурод Холмуҳаммедов ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғига яқин жойдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни Жамшид Ҳасановга етказиб берди. Ҳасановнинг кучли зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов қайтарди.

Шу тариқа, жорий мавсумнинг сўнггги баҳсидаги “водий дербиси”да дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув якунланганидан сўнг, мамлакатимиз мадҳияси ижро этилиб, бу йилги Суперлига баҳсларига якун ясалди.

“Навбаҳор” жорий мавсумда 26та ўйин ўтказиб, 7та ғалаба, 11та дуранг ва 8та мағлубиятни қайд этган ҳолда, тўплар нисбати – 26:23ни ташкил этиб, 32 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллади.


“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1)

Голлар: С.Бердиев (16) – А.Турғунбоев (19).

“Қўқон-1912”: 33.Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов (29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 89), 10.Қувондиқ Рўзиев (5.Ҳожимат Эркинов, 46), 15.Ойбек Рустамов, 17.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқбол Маликжонов, 22.Шаҳбоз Эркинов (91.Отабек Ҳайдаров, 46), 23.Александр Мерзляков, Жасур Ёқубов, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 8.Шаҳзод Шайманов (34.Комил Тожиддинов, 46), 9.Иван Соловьёв (91.Шерзод Ҳакимов,79),10.Азизбек Турғунбоев, 11.Александр Касьян (77. Аюбхон Нўъмонов, 63), 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 55.Ғиёс Комилов, 70.Аббос Ғуломов, 99.Амирбек Жўрабоев.

Четлатиш: А.Жўрабоев (59, Н.).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить