» » «Сурхон» ўз «ҳунарини» бошлади

«Сурхон» ўз «ҳунарини» бошлади

«Сурхон» ўз «ҳунарини» бошладиЎтган мавсумда «Навбаҳор» ўйинчилари эвазига таркибини кучайтирган «Сурхон» жамоаси яна «анъана»га содиқ қолмоқда. Аввалари, қўшни «Андижон» футболчиларимизни ўзларига оғдириб олишарди.

Бир неча кун аввал термизликлар Александр Касьян билан шартнома тузишга муваффақ бўлганди. Кеча клуб расмий саҳифаси ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов билан шартнома тузилганлигини эълон қилди. Унда шундай дейилади:

«Ўтган мавсумни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таркибида сардор сифатида ўтказган Жаҳонгир Меҳмонов бу мавсумда «Сурхон» жамоаси аъзосига айланди. Меҳмонов «Сурхон» билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади».

Қизиғи, Меҳмонов кеча ушбу хабарни рад этиб телеграм каналлардан бирига кичик интервью берди. Жаҳонгир шундай дейди:

«Мен ҳақимда турли хил миш-мишлар тарқалди. Лекин «Навбаҳор» билан амалда шартномам бор ва ҳозирда ҳеч қайси жамоа билан музокара ҳам ўтказмаяпман. Бироқ ҳориж ва Суперлига жамоаларидан таклифлар бор. Аммо барчаси раҳбариятга боғлиқ. Айнан «Сурхон» билан боғлиқ хабарга тўхталадиган бўлсам, очиғи ўзим ҳам ҳайрон қолдим (кулади). Жуда кўплаб сайтларда чиқибди. Ҳатто «Сурхон»нинг расмий саҳифаларида ҳам. Лекин буларнинг бари миш-миш. Тўғрисини айтадиган бўлсам, «Навбаҳор» билан келиша олмасам Суперлига жамоаларига эмас ҳориж жамоаларига кетаман».

Биздаги маълумотларга кўра, Меҳмонов Осиё жамоаларидан бирига ўтиши кутилмоқда. Сўнгги вақтларда Бангладеш, Индонезия, Малайзияларда тўп тепувчи ўзимизнинг қора кўзлар сони ортмоқда. Балки Жаҳонгир ҳам ўша томонга йўл олар?скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить