» » Исроилов: «Февралда майдонга қайтсам керак»

Исроилов: «Февралда майдонга қайтсам керак»

Исроилов: «Февралда майдонга қайтсам керак»Кўплаб мухлисларини "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроиловнинг қачон жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтиши қизиқтирмоқда.

Дарҳақиқат, иқтидорли ярим ҳимоячи Суперлига 2019 биринчи даврасида “лочинлар” сафида катта ҳажмдаги ишни бажарган эди. Бироқ, кутилмаганда оғир жароҳатга йўлиқиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Бугун биз Абдужамол Исроилов билан боғланиб,тикланиш жараёнлари ҳусусида суҳбатлашдик.

- Айни вақтда тўлиқ тикланиб улгурдингизми? Янги мавсумда мухлислар яна сизнинг ўйинингиздан баҳраманд бўлишадими?
- Эътибор учун раҳмат. Жароҳат футболнинг бир қисми экан. Ҳозир анча яхшиман. Москвада кичик жарроҳлик амалиётини ўтадим. Насиб қилса бир ойлардан кейин машғулотларга қўшиламан. Олдингидан кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан.

- Сизнинг ҳолатингиздаги аксарият футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолади. Жароҳат олган пайтингизда қалбингиздан қандай кечинмалар ўтди? Нималарни ўйладингиз?

- Буни бошдан ўтказиш оғир бўларкан. Футбол ўйнашни истайсиз-ку, имкониятингиз бўлмаса. Қийналган пайтларим ҳам бўлди. Оила аъзоларимга раҳмат айтаман, доим ёнимда бўлишди. Клубдагилар далда бўлиб туришди. Сен бизга кераксан, ҳали ўйнашинг керак дейишди. Мухлислар асло ёлғиз қолдиришмади. Улар учун янада яхшироқ тўп тепишга интиламан.

- “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис интервьюларини бирида сизни топ чемпионатларда ўйнаб кета олади деганди. Кучли чемпионатларда ўйнаш орзуингиз борми?

- Тўғрисини айтсам, мураббийимизнинг бу гапларидан хурсанд бўлдим. Андрей Антанасовичнинг эътирофи менга янада қўшимча куч берди. Топ чемпионатларда тўп тепиш ҳар бир футболчининг орзуси ва мақсади ҳисобланади.

- Андрей Канчельскиснинг қайси жиҳати сизни ажаблантирди?
- Аввало, Канчельскиснинг инсонийлик хусусиятини эътироф этишим керак. Дейлик, ўз даврида кўпчилик билган “Манчестер Юнайтед” клубида тўп тепган. Биз - футболчилар билан ҳам, клубдаги оддий ходимлар ва мухлислар билан ҳам бирдек самимий муомала қилади. Бу мени жуда ҳайрон қолдирди. Унинг одамгарчилигига тан бердим.

- Суперлига 2019 учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” учрашуви йилнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири бўлди. Унда сиз “Шерлар” дарвозасини ишғол қилган эдингиз. Назаримда мана шу ўйин сизни оммага янада яқинроқ танитди...

- Эсингизда бўлса 2017 йил Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўйнаганман. Кўпчилик бизни “Лестер”га қиёслашганди. Ўша пайтларда мен ва бошқа футболчилар маҳаллий мухлисларга танилиб эътиборга тушганмиз. Сиз айтгандек “Пахтакор”га қарши кечган 2:2 ҳисобидаги ўйин мени танитди дея оламан.

- Мухлислар ҳақида ...
- Наманганлик мухлислар бизни қўллаб қувватлашдан чарчашмасин. Мана, бу йил “Навбаҳор” олдига чемпионлар лигасига чиқиш ва чемпионлик вазифаси қўйилмоқда. Уларнинг олқишлашлар остида марраларни забт этамиз деган умиддаман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Yoqubjon1988 2 январ 2020 20:40
Yangilikni chiqaring

Makhmudjanov 2 январ 2020 20:19
#Расман: Ислом Исожонов "Навбаор" билан шартнома имзолади. Энди у 2020 йилда "лочинлар" шарафини имоя илади.

Islom (Fanat Milan Navbahor) 2 январ 2020 19:59
Isoqjonov bilanxam shartnoma tuzilibdi chamamda

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
С. Теляков А. Нўъмонов
М. Маматхонов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить