» » "Навбаҳор" нечта легионерни Суперлигада ўйната олади?

"Навбаҳор" нечта легионерни Суперлигада ўйната олади?

"Навбаҳор" нечта легионерни Суперлигада ўйната олади?Мухлисларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беришни лозим деб топдик. Кўпчиликни Суперлигада ўйновчи хорижлик футболчилар лимити қизиқтирмоқда.

2019 йилги мавсум регламентида қуйидагилар белгилаб қўйилган:

Чет эллик футболчилар—“легионер”ларни Суперлига ариза варақасига киритишда 5 нафардан кўп бўлмаган, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган легионер-футболчилар, улардан бир нафари албатта ОФКга аъзо-давлатдан бўлиши таъминланиши лозим(4+1).

ОФКга аъзо-давлатдан легионерлар мавжуд бўлмаган тақдирда клуб ариза варақасига 4 нафардан ортиқ чет элликларни кирита олмайди.


Ёлланган чет эллик футболчи(легионер) қуйидаги талаблардан бирига мос келиши зарур:

- Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA), Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL), Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси (CONCACAF), Осиё футбол конфедерацияси (AFC), Океания футбол конфедерацияси (OFC), Африка футбол конфедерацияси (CAF)Олий дивизионларида аввалги спорт мавсумидаги учрашувларнинг камида 60 фоизи (30 ёшдан ўтган футболчилар учун камида 70 фоизи)да ўз клуби учун иштирок этган бўлиши;

- 2018 йил Ўзбекистон Чемпионатидаги учрашувларнинг камида 75 фоизида иштирок этган бўлиши;

-охирги саралаш циклида ўз мамлакатининг Миллий терма жамоаси таркибида камида 5 учрашувда иштирок этган бўлиши;

- охирги саралаш цикл давомида ўз давлатининг Олимпия ёки ёш терма жамоаси таркибида учрашувларнинг камида 70 фоизида иштирок этган бўлиши;


Демак, ҳозирги кунда таркибда иккита россиялик футболчи (Игорь Голбан ва Иван Соловьев) борлигини ҳисобга олсак, "Навбаҳор" учта легионер футболчини "заявкага" кирита олади. Улардан бири осиёлик бўлиши шарт. Акс ҳолда иккита осиёлик бўлмаган ўйинчини таркибга қўшиб олиши мумкин. Балки, 2020 йилги мавсумда регламентга қўшимча ўзгартириш киритилиши мумкин.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Тақвим
«    август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Логин
Пароль
Запомнить