» » А. Жўрабоев: «Навбаҳор» билан шартномам бор»

А. Жўрабоев: «Навбаҳор» билан шартномам бор»

А. Жўрабоев: «Навбаҳор» билан шартномам бор» Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида «Навбаҳор» сафига қўшилган тожикистонлик ҳимоячи Амир Жўрабоев 13 та учрашувда иштирок этди.

Ҳозирда унинг ҳам кейинги тақдири қандай кечиши мухлисларни қизиқтиряпти. Шу мақсадда футболчи билан боғландик. Ўзбекистон чемпионатида илк бор тўп сургани сабабли Жўрабоев аввалига дебют мавсуми ҳақида фикр билдирди.

- Чемпионат ҳақида фақат ижобий фикр билдиришим мумкин холос. Бу ерда бир қанча рақобатбардош клублар бор. Ҳар бир жамоа таркибида эса албатта бир нечта моҳир ижрочилар топилади. Шу боис чемпионат давомида ҳар қандай рақибга қарши тўп суриш осон бўлгани йўқ. Умуман айтганда, Суперлига менга ҳар томонлама ёқди. Ўзимизга келсак, биз ҳатто ўз уйимизда кўплаб қимматли очколарни йўқотдик. Сафардаги беллашувларда ҳам ютишимиз керак бўлган жойда очколарни бой бердик. Бунинг учун фақат ўзимиз айбдормиз холос. Янги мавсумда бу каби хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.


Жўрабоевнинг хизматига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдиряптими? Унинг яна «Навбаҳор» билан шартномаси борми? Умуман олганда, Амирбек кейинги тақдири борасида қуйидагича муносабат билдирди:

- Шартномага келсак, менда яна бир йиллик келишув бор. Наманганда ўзимни ҳар томонлама қулай ҳис қиляпман. Бу ерда ҳамма нарса менга ёқяпти. Асосийси, жамоадагилар мени илиқ қарши олдилар. Бунинг учун улардан жуда миннатдорман. Ўз навбатида амалдаги шартномам охирига етгунга қадар «Навбаҳор»га имкони борича ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ахир ўзимга билдирилган ишончни оқлашим керак. Янги бошланадиган мавсумда янада яхшироқ тўп суришга ҳаракат қиламан. Яна шуни айтишим керакки, ҳозирча бошқа бирор-бир жамоа билан музокара олиб бормадим ва бунга эхтиёж сезганим ҳам йўқ. Чунки «Навбаҳор» билан тузган шартномамни охиригача етказишни истайман. Ўйлайманки, битимни охиригача етказа оламан.

Шунингдек, наманганликлар кўплаб легионерларни таклиф қилишмоқда. Демак, хорижлик ўйинчилар ўртасидаги рақобат ҳам янада кучайиши турган гап. Тожикистонлик футболчи эса «Навбаҳор»га келиши кутилаётган хорижлик ўйинчилар борасида шундай деди:

- Легионерлар билан боғлиқ гап-сўзлардан менинг ҳам хабарим бор, албатта. Чунки бу биринчи навбатда раҳбарият ва мураббийлар штаби вакилларининг қарори. Клубга асқотадиган легионерлар жалб этилса, бундан фақат хурсанд бўламан холос.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Футбол ишкибози 8 январ 2020 20:06
Цитата: 0707
Расман В.Р.Жалилов йордамчи мурабий булди Бир хурсан буласан бир Куркасан ха майли хамаси яахшилига булсин

АСЛИДА ШУ КИШИНИ КЕРАК ЭМАСЛАР....

0707 7 январ 2020 16:51
Расман В.Р.Жалилов йордамчи мурабий булди Бир хурсан буласан бир Куркасан ха майли хамаси яахшилига булсин

ramzis ll 7 январ 2020 13:54
Andijondagi Shaxzod Ubaydullayavni ham olishganida zo'r bo'lardi.

Javokhirbek 7 январ 2020 13:37
Quvondiq xam keyapti

Javokhirbek 7 январ 2020 13:36
Togrisi shu oyinchini oyini menga yoqti kimga qanaqa bilmadimu lekin oyini yaxwi ekan. Abdujamol bilan sherik qilib oynatiw kerak sentrni yoradi keyin.

antivirus2014 7 январ 2020 12:43
Хурматли Навбахор мухлислари барчамизми хурсанд киладиган 2020йил билан табриклаб шу 2020 йил СЕВИМЛИ НАВБАХОР ЖАМОАМИЗ ЧЕМПИОН БУЛИШИНИ ТИЛАБ КОЛАМАН!!!


--------------------

Sheyx5050 7 январ 2020 11:15
Buni ijaraga bervorish kerak

soxibkor.92 7 январ 2020 00:08
A. Juraboev yaxshi uyinchi lekin navbahor ochl da uynashni xoxlasa bunaqa leganerlar yaramaydi bu meni shaxsiy fikrim holos bizga kamida dragen cherandek uyinchilar kerak har uyinda uzini darajasida uynay oladigan uyinchi zaril

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
С. Теляков А. Нўъмонов
М. Маматхонов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить