» » Исоқжонов: «Пул - мен учун иккинчи даражали»

Исоқжонов: «Пул - мен учун иккинчи даражали»

Исоқжонов: «Пул - мен учун иккинчи даражали»Сўнгги йилларни Бекободнинг “Металлург” жамоасида ўтказган Исломбек Исоқжонов яқинда жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Эътиборлиси 26 ёшли футболчи 2017 йили бекободликлар сафига “Навбаҳор” клубидан йўл олганди. Орадан уч йил ўтиб у яна “лочинлар” таркибига қайтиб келди.

- “Навбаҳор”га қайтишингизга кўпроқ нима туртки берди?

- Биринчи навбатда мухлисларни айтган бўлардим. Улар жамоани доимо фантастик равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Қолаверса “Навбаҳор”нинг янги раҳбарияти бўлажак мавсумда жамоа олдига юқори мақсадларни қўймоқда ва ташкилий ишлар ҳам шунга монанд олиб борилаётганини кўриш мумкин. Вилоят ҳокими хурматли Хайрулло Хайитбоевич Бозоровнинг вилоят футболи ривожи йўлида, олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида клуб ҳар томонлама профессионалликка интилмоқда. Ҳар бир бўғинда юқори савияда иш фаолиятини кўриш мумкин. Шундай экан нега энди мен ҳам ўзим туғилиб ўсган вилоят жамоасининг равнақ топиши учун ёрдам бермаслигим керак?! Насиб қилса янги мавсумда жамоа ўз олдига қўйилган юқори мақсадларни албатта бажаради. Шахсан мен бунинг учун бор кучимни ишга соламан.

- Сир эмаски, “Навбаҳор” трансфер ойнасида янги харидлар учун катта-катта маблағлардан воз кечиб келмоқда. Молиявий жиҳат ҳам қайсидир маънода қайтишизга сабаб бўлдими?
- Ростини айтсам, мен учун пуллар иккинчи даражали. “Металлург”да ҳам бу борада шароитим ёмон эмасди. Лекин “Навбаҳор” билан бу йил чемпионлик учун курашишни ният қилганим учун қайтиб келдим.

- Ўтган йили ҳам “Навбаҳор” билан деярли келишувга эришгандингиз. Аммо сўнгги паллада яна “Металлург”га қайтгансиз. Ўшанда собиқ жамоангизга қайтишингизга нима тўсқинлик қилганди?

- Тўғри айтган мавсум “Навбаҳор”да ўйнашим ҳам мумкин эди. Клуб раҳбарияти билан музокара ҳам ўтказгандик. Бироқ айрим сабабларга кўра, яна “Металлург”га қайтиб боргандим. Яна қайтариб айтаман, бунда ҳеч қандай молиявий масала бўлмаган. Насиб экан, бу йил мана энди жонажон жамоамдаман.

- Бош мураббий Андрей Канчелскис билан юзма юз гаплашиб кўриш фурсати бўлдими? Бош мураббий сизга қанчалик ишонаётганини ҳис қилдингиз?

- Албатта бош мураббий билан яккама-якка суҳбатлашдик. Канчелскис менга ишонмоқда. У билан суҳбат чоғида, жамоанинг келажаги ҳақида гап борди ва мураббий бу йил бор кучимизни ишга солиб, чемпионликка курашишимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек клуб раҳбарлари билан учрашганимизда ҳам мақсадлар жиддий эканлиги айтиб ўтилди.

- Фақат очиғини айтинг, чемпионлик учун курашда Навбаҳорнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Боя айтганимдек, Наманган вилояти ҳокими – Хайрулло Хайитбоевич Бозоров футболга жуда ҳам қизиқади. Ҳар куни “Навбаҳор”нинг холидан хабар олиб туради. Вилоятда футболни ривожлантириш мақсадида назоратни кучайтирган. Шароитларни яратиб бермоқда. Чемпионликка эришиш учун бу йил ҳам қўлдан келганича ёрдамини аямаслигини ҳозирда барча яхши тушуниб турибди. Худо хоҳласа бу йил чемпионлик учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил курашамиз.

- Наманганликлар билан келишувингиз қачонгача амалда бўлади?
- Мавсум сўнггига қадар шартнома туздик.

- Агар сизда танлаш имкони бўлганида, янги жамоангизга қайси футболчиларни таклиф этган бўлардингиз?
- Ҳеч иккиланмасдан “Металлург”даги тажрибали ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевни олиб келган бўлардим.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Олег Шацких 8 январ 2020 15:02
Ву бухороооооооо

kosonsoychi1991 8 январ 2020 14:46
unga omad keyingi oyinlarida

kosonsoychi1991 8 январ 2020 14:46
Jahongir Mehmonov bilan dostona xayirlashipmiz

Javokhirbek 8 январ 2020 07:10
Shaxzodni sotib olishmadi oziga qolsa oynagisi bor edi bizda.

kosonsoychi1991 8 январ 2020 02:41
shahzod navbahorga otsa bolardi yosh tinmas edi kosonsoylik uzimizi bola edi

mahamat1717 7 январ 2020 19:59
Rasman Shagzod Ubaydullaev metallug bilan shartnoma imzoladi.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
С. Теляков А. Нўъмонов
М. Маматхонов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить