» » Ибрагимов: «Намангандаги фаолиятимдан маза қилдим»

Ибрагимов: «Намангандаги фаолиятимдан маза қилдим»

Ибрагимов: «Намангандаги фаолиятимдан маза қилдим»Ўтган мавсумда «Навбаҳор» жамоасига таклиф этилган ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов наманганликлар сафини тарк этишга қарор қилди.

Футболчининг клубдаги фаолиятига тўхталар эканмиз, у Суперлигада 16 та учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, икки марта рақиблар дарвозасини ишғол этди. Албатта, Азиз «Навбаҳор»нинг асосий таркибидан жой олишга қийналди. Шу боис кўпинча захирадан майдонга тушди.

Жамоадан кетишининг сабабини ҳам ушбу ҳолат билан изоҳлади:


- «Навбаҳор»даги фаолиятимдан яхши таассурот қолди деб айтишим мумкин. Аслида Андрей Канчельскис мени янги мавсумда ҳам жамоасида кўришни истаётганди. Аммо у ерда мен учун ўйин амалиёти бироз камроқ бўлди. Кўпроқ захирадан майдонга тушиб ўйнадим. Шунда ҳам қўлимдан келганича жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим, голлар ҳам урдим. Лекин мени ҳали куч-қувватим борлиги учун яна ўйнашни хоҳлайман. Канчельскис билан дўстона равишда хайрлашдик. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, вилоят ҳокими футбол учун жуда катта эътибор қаратяпти. Тўғриси, Намангандаги фаолиятимдан маза қилдим. Мухлислари ҳам ажойиб эди. Шунчаки, кўпроқ ўйнашни истаганим учун у ердан кетдим. «Навбаҳор»да жамоавий муҳит яхши ҳолатда эди. У ерда барча футболчиларнинг бир-бирига муносабати ҳам жойида эди. Нолишга ҳожат йўқ.

Шунингдек, Ибрагимов бундан кейин қаерда фаолият олиб бориши юзасидан берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

- «Навбаҳор» билан расмий равишда хайрлашиб келганимдан кейин менга бошқа клублардан қўнғироқлар бўляпти. Ҳозирча оғзаки келишув бўляпти, аммо ҳали бир тўхтамга келганим йўқ. Четдан ҳам вариантлар йўқ эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Айни пайтда ўзим тренажёр залида шуғулланиб турибман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Navbahor Barsa 11 январ 2020 21:39
Yana 2ta ligeoner keldi biri rus biri ukrain

Ilhom.uz 11 январ 2020 19:56
Aziz senga katta rahmat ishlaringa omad

Doniyor 92 11 январ 2020 16:29
Adashmasam Tohirni Mominjonovni deb ketgan edi Navbahordan

Doniyor 92 11 январ 2020 16:28
Baxriddinov bilan Tohirni oxirgi jamosi qaysi

farhod 87 11 январ 2020 14:52
Shamsitdinov bahriddinov saviyasidagi o‘yinchilar hozir jamoaga kerak emas.

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
С. Теляков А. Нўъмонов
М. Маматхонов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить