» » Абдулҳай Исмоилов: «От изини той босади...»

Абдулҳай Исмоилов: «От изини той босади...»

Абдулҳай Исмоилов: «От изини той босади...»Ўтган мавсум «Навбаҳор»да бир қатор ёш футболчилар ўз дебю­тларини нишонлашди. Жумладан, 19 ёшли ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоилов. Тўғри, асли наманганлик иқтидорли футболчи «лочинлар» таркибига давралар оралиғида қўшилиб, бор-йўғи 3та ўйинда майдонга тушди (жами 64 дақиқа ҳаракатланди).

Ўз ўрнида Исмоиловнинг тезда россиялик мураббий Андрей Канчельскис назарига тушгани, майдонда кўпроқ ўйнашига эса Суперлига 21-тури доирасидан ўрин олган «Навбаҳор» - «Динамо» баҳси (1:0)да орттирган жиддий жароҳати йўл қўймаганини таъкидлаш жоиз. Биз янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Абдулҳай билан суҳбатлашиб, унинг фикрларини ёзиб олдик. Таъкидлаш жоиз, бу иқтидорли ярим ҳимоячининг матбуотдаги илк чиқиши.

«Навбаҳор»нинг мавсумдаги натижаси

- Ҳа, жамоамиз ўтган мавсум ўзига ярашмаган 9-ўрин билан кифояланди. Ушбу натижа клуб раҳбариятини ҳам, мухлисларни ҳам қониқтирмагани аниқ. Лекин пасайишнинг ўзига яраша объектив-субъектив сабаблари бор. Хусусан, мураббийлар алмашуви ҳамда давралар оралиғида таркибда кузатилган ўзгаришлар зараримизга ишлади, маълум маънода. Дейлик, «Навбаҳор» сафига қўшилганимда, жамоани сербиялик Деян Журжевич бошқараётганди. Ундан олдин россиялик Андрей Канчельскис қўл остида тўп сурган футболчиларнинг янги мураббий тактикасига мослашишлари бироз қийинчилик туғдирди, менимча. Бу ҳолатда маром бузилди, натижалар салбий кўриниш олди. Ҳа, кейинчалик Канчельскис жамоага қайтарилди. Аммо йўқотилган очколар якунда панд берди, барибир.

Мураббийлар машғулотидаги фарқ

- Деян Журжевич ўз эътиборини асосан техник-тактик ишланмаларга қаратган бўлса, Андрей Канчельскис жисмоний тайёргарликка урғу берди. Россиялик мутахассис футболчилик фаолияти давомида Валерий Лобановский ва Алекс Фергюсон каби кучли мураббийлар қўл остида ўйнаган, улардан кўп нарсалар ўрганган. Демоқчиманки, Андрей Антанасович машғулотларида европача руҳ сезилиб туради.

Дебюти ва жароҳати

- Андрей Канчельскис аввалига мени захирадан майдонга туширди. 21-турдан ўрин олган «Динамо»га қарши баҳсни эса бошланғич таркибда бошладим. Афсуски, рақиб футболчиси билан юз берган тўқнашув оқибатида 16-дақиқадаёқ майдондан чиқиб кетишимга тўғри келди. Ушбу жароҳат жиддий бўлиб чиқди ва мавсум якунига қадар бошқа майдонга тушолмадим. Шукрки, айни пайт жароҳатдан қутулдим, ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Жамоадошлари билан муносабати

- Барча йигитлар билан яхши чиқишаман. Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов ва Аюбхон Нўъмонов каби тажрибали жамоа­дошларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатларини бериб туришди. Улардан миннатдорман, албатта.

Биринчи мураббийи, «Бунёдкор» академиясига ўтиши


- Халқимизда ажойиб нақл бор - «От ўрнини той босар». Футболга қизиқишимга оилавий муҳит сабаб бўлган. Отам Аҳадхон Ҳошимовни наманганлик мухлислар яхши танишса керак. У вақтида «Норин», «Наврўз» (Наманган), «Ёшлик» (Тўрақўрғон) ва «Автомобилист» (ҳозирги «Навбаҳор») жамоаларида ўйнаган. Отам айни пайт «Навбаҳор» футзал жамоасида мураббийлик қилмоқда. 6 ёшимдан Намангандаги «Спартак» стадионида очилган футбол тўгарагига қатнаганман. Илк сабоқларни Дилмурод Низомбоевдан олганман. «Спартак» стадиони бузилиб кетгач, машғулотларни «Баркамол авлод»да давом эттирдим. 2011 йили айни пайт жамоамизда селекцио­нер мураббий сифатида ишлаётган Отабек Ғуломхўжаев ва Рашид Ғофуров бошқарувидаги «Бун­ёдкор» академияси жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Ҳаракатим Ғуломхўжаев ва Ғофуровга ёққан шекилли, улар «Бунёдкор» академиясига таклиф этишди. Шундан сўнг машғулотларни пойтахт клуби академиясида давом эттирдим.2018 йилдан яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири Шуҳрат Мақсудов қўл остида, «Бунёдкор» ўринбосарлар таркибида тўп сура бошладим. Аввалги мавсумнинг иккинчи ярмида эса «Навбаҳор» билан 2,5 йиллик шартнома туздим.

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар термаларидаги фаолияти

- «Бунёдкор» академиясида таҳсил олган вақт Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнадим. Хусусан, 2016 йили Темур Олимхўжаев мураббийлик қилган Ўзбекистон ўсмирлар термаси сафида Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этдим. Ўша чемпионат гуруҳ босқичида Яман, Таиланд ҳамда КХДР термаларини енгиб, чорак финалга чиққан эдик. Бироқ ярим финал йўлида ироқлик тенгдошларимизга ютқазиб қўйдик.

Янги мавсумга тайёргарлик

- Тайёргарликни 10 январдан бошлаймиз. Маълумотларга қараганда, йиғинда 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчи иштирок этади. Жамоамиз янги мавсумда совриндорлар сафидан жой олиш учун кураш олиб бориши керак. Умид қиламанки, янги мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритамиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Kuymazor 12 январ 2020 13:43
Yaxshi ot keyin chopadi...

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
ТРАНСФЕРЛАР
► Келди ◄ Кетди
Х. Мухторов ✔ С. Лукич
И. Рашидхонов ✔ А. Касьян
И. Исоқжонов ✔ Ш. Ҳакимов
Т. Шамсиддинов ✔ Ж. Меҳмонов
А. Хожимирзаев А. Ибрагимов
А. Щербак (Рос) Ш. Шайманов
С. Теляков А. Нўъмонов
М. Маматхонов
Кейинги учрашув
1-тур. 28 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    январ 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить