» » Щербак: «Йиғин аъло даражада ўтди»

Щербак: «Йиғин аъло даражада ўтди»

Щербак: «Йиғин аъло даражада ўтди»
Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига кўрикдан ўтиш учун бир қатор хорижлик футболчилар таклиф этилишди. Улар орасида россиялик ҳужумчи Артём Шербак ҳам бор.

“Лочинлар” устози Андрей Канчельскис Шербакни Наманганда бўлиб ўтган ўқув-машғулот йиғини, шунингдек, ушбу йиғин доирасида ўтказилган 2та ўртоқлик баҳси (“Турон” ва “Нефтчи” клубларига қарши кечган)да майдонга тушириб, синаб кўрди. Шербак “Навбаҳор” мураббийларида яхши таассурот қолдирмоқда.

Биз “лочинлар”нинг Намангандаги йиғини якунланганидан сўнг, Артём Шербакдан интервью олдик.

- Артём, Намангандаги ўқув-машғулот йиғини ўз якунига етди. Ушбу йиғин Сизда қандай таассурот қолдирди?

- Жуда яхши таассурот қолдирди. Ўн кун давомида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Шунингдек, ушбу йиғин доирасида 2та ўртоқлик баҳсида ҳам майдонга тушдик. “Одил Жуниор” футбол академиясининг сунъий қопламали майдони ажойиб экан. Умуман олганда, йиғин аъло даражада ўтди.

- Ўтказилган назорат-синов баҳслари борасида нима дея оласиз?

- Тўрақўрғонда “Турон”га қарши кечган баҳсда майдонда асосан кўрикдан ўтаётган футболчилар ҳаракат қилдик. Ўша ўйинда босим ва ҳаяжон кучли бўлганлиги боис, мағлубият аламини тотишга мажбур бўлдик (0:1). Фарғонада “Нефтчи” билан бўлган иккинчи ўртоқлик ўйинида эса ғалаба қозондик (3:1). Зафар қучиш доимо ёқимли. Фарғонага ҳам кўплаб мухлислар футбол кўргани бориб, бизни қўллаб-қувватлаб туришди ҳамда ютуғимиздан хурсанд бўлишди.

- "Навбаҳор"га келишингиз қандай юз берди?

- Жамоага агентим орқали келдим. Аниқроғи, агентим “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис билан боғланди ва у кейин мени кўрикка таклиф этди.

- Наманганга келгунча ўзбек футболи ва умуман “Навбаҳор” борасида маълумотга эгамидингиз?

- Албатта, Ўзбекистон чемпионати ҳамда ўзбек футболчилари ҳақида билардим. Жумладан, “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клублари ҳақида эшитгандим ҳамда ушбу жамоаларнинг Суперлиганинг мунтазам иштирокчилари эканлигидан хабарим бор. Шунингдек, Россиянинг “Ростов” клубида ўйнаётган Элдор Шомуродов ҳақида ҳам яхши биламан. У айни пайтда Россия премьер-лигаси тўпурарларидан бири ва маҳоратли ҳамда келажаги порлоқ футболчи. Шомуродов кўплаб ўзбек футболчилари учун ҳақиқий намуна тимсоли. Бундан ташқари, ўзим кўрикдан ўтаётган “Навбаҳор” клуби ҳақида кўпроқ маълумотга эгаман ва жамоанинг бир марта чемпионлик унвони, кўп маротаба бронза медалларини қўлга киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг 3 карра соҳиби эканлиги, ўз олдига доимо юксак мақсадлар қўйишидан хабарим бор. “Навбаҳор” кўригига келишимда ушбу омиллар билан бирга жамоани нафақат Ўзбекистон ва Россия, балки бутун дунёга машҳур инсон, бир пайтлари Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби сафида тўп сурган Андрей Антанасович Канчельскис бошқараётганлиги ҳам туртки бўлди. Таъкидлаш жоизки, мазкур мутахассиснинг ўйинларини дадам ёқтирганлар, яъни Канчельскис отамнинг кумири бўлган. Шунинг учун дадам менга Канчельскис билан бирга фотосуратга тушиб, жўнатиб юборишимни таъкидладилар.

- Сизнинг кумирингиз ким?

- Болаликдаги кумирим украиналик собиқ машҳур ҳужумчи, айни пайтда Украина терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Андрей Шевченко бўлган. Ёшлигимда ушбу футболчининг ўйинларидан завқ олардим ва унга ўхшашга интилардим. Айни пайтда эса Англиянинг “Ливерпуль” клубига мухлислик қиламан ҳамда ушбу жамоанинг барча футболчилари ўйинларига ҳавас қиламан.

- “Навбаҳор”да ҳамюртларингиз Игорь Голбан ва Иван Соловьёв тўп суришади. Улар билан танишмисиз
?

- Йўқ, улар билан шахсан таниш эмасман. Аммо жамоа қароргоҳига келганимдан сўнг, улар билан яхшироқ танишдим.

- Футболчи бўлишингизда ким асосий роль ўйнаган
?

- Отам ашаддий футбол мухлиси бўлганлар.Шу боис, менда ҳам болаликдан миллионлар ўйинига қизиқиш бошланган. Қизиқиш сабабли, футбол тўгарагига борганман.

- Наманган шаҳри сизга ёқдими?

- Тўғрисини айтсам, кунига икки мартадан машғулотлар ўтказганимиз боис, ҳали Наманганни сайр этишга вақтим бўлмади. Чиройли шаҳарлигини эшитдим. Насиб қилса, “Навбаҳор” билан шартнома имзоласам, шаҳарни сайр этишга улгураман, ҳали.

- Мухлисларга тилакларингиз
...

- Тўғрисини айтсам, “Навбаҳор”ники сингари фидоий ва жонкуяр ишқибозларни шу кунгача кўрмагандим. Ҳаттоки, жамоанинг машғулотларига ҳам 200-300 нафар мухлис ташриф буюрди. “Турон”га қарши кечган илк баҳсда эса янги футболчиларни кўриш мақсадида кўплаб ишқибозлар Тўрақўрғонга боришди. Натижада стадион тўлди. Бундай мухлисларга эса фақат ғалабалар ярашади. Уларга сиҳат-саломатлик, севимли жамоалари “Навбаҳор” доимо ғалабаларни туҳфа этишига тилакдошман. “Навбаҳор” учун қайғуриш, фаол қўллаб-қувватлашда давом этишсин, доимо ғалабали онлар уларга насиб этсин. Жамоа билан шартнома имзоласам, “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириш борасида майдонда қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Маълумот учун

Артём Шербак – 1996 йилнинг 3сентябрида Қримнинг Керчь шаҳрида туғилган.

Амплуаси: ҳужумчи.

Ўйнаган жамоалари: “Металлург” (Донецк, 2012 – 2014 йиллар), “Океан” (Керчь, 2015- 2018 йиллар), “Тюмень” (Тюмен, 2019 йил).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить