» » Рашидхонов: «Чемпион бўлиш учун келдим»

Рашидхонов: «Чемпион бўлиш учун келдим»

Рашидхонов: «Чемпион бўлиш учун келдим»
Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган “Навбаҳор” ўз таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан тўлдирди. Улардан бири асли наманганлик бўлган, олдинги мавсумларни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган 22 ёшли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов.

Таъкидлаш жоизки, Рашидхонов бир пайтлари “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси, 1996 йилги “олтин” таркибда ўйнаган Дилшод Алиевнинг ўғли. Наманганликларнинг Туркияга сафарлари олдидан футболчи билан суҳбат уюштириб, унинг фикрларини ёзиб олдик.

“Навбаҳор”га келиши сабаби, жамоа устози Канчельскис ҳақида


- “Навбаҳор” таркибига қўшилишимда клуб вице-президенти Ойбек Арифович Саматов катта ҳисса қўшди. Ойбек ака менга янги мавсумда жамоанинг олдига юксак мақсад қўйилаётганлигини таъкидлаган ҳолда, буни амалга оширишда ёрдамим кераклигини айтди. Шундан сўнг, жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан суҳбатлашдим.

Албатта, бунгача Андрей Канчельскиснинг ўз пайтида машҳур футболчи бўлганлиги, бир пайтлари жаҳоннинг таниқли клубларидан бири бўлмиш Англиянинг “Манчестер Юнайтед”ида ўйнаганлигини яхши биламан ва унинг ўйинлари дискини томоша қилганман. “Навбаҳор”га ўтишимда шундай машҳур мутахассис билан бирга фаолият олиб боришим ҳам муҳим роль ўйнади. Шу тариқа “лочинлар” таркибидан ўрин олдим.

“Навбаҳор”даги кўпчилик футболчиларни яхши танийман ва улар билан аввалдан яхши муносабатда бўлганмиз. Шу боис, мени жамоада жуда яхши кутиб олишди.

Айни пайтдаги жамоамиз таркиби ҳам ёмон эмас. “Навбаҳор”да кўплаб тажрибали ҳамда маҳоратли футболчилар бор. Туркияда сафимизга яна савияли футболчилар қўшилади, дейишяпти.

Янги мавсумда барчамиз ҳамжиҳат ҳолда, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз, деган умиддамиз.

Футболга кириб келиши, отаси ҳамда бобоси тўғрисида


- Футболчилар оиласида туғилиб-ўсганман. Бобом Рашидхон ака Алиев ва отам Дилшод Алиевни кўпчилик мухлислар яхши танишса керак. Улар ўз пайтида футболчи бўлишган. Айниқса, дадам кўп йиллар давомида “Навбаҳор”да ўйнаб, 1996 йили жамоа билан чемпион бўлганлар.

Шундай бўлса-да, уйимиздагилар, аниқроғи, онам футболчи бўлишимга қарши бўлганлар. Чунки акам Акбаршо ҳам футболчи эди ва битта оилага бир нафар футболчи етади, дейишган ҳамда менинг ўқимишли инсон бўлишимни исташганди. Бироқ акам жароҳат олганидан сўнг, мен ҳам шу касбни танладим. Ахир, футболчилик қонимда бор-ку!

Футболга кириб келишимда дадамнинг ҳиссалари катта бўлган. Отам болалигимда қўлимдан етаклаб, “Навбаҳор” футбол мактабига олиб борганлар. Миллионлар ўйинидаги илк сабоқни эса айни пайтда “Навбаҳор” мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Аъзам Ражаббаевдан ўргандим. Кейин эса таҳсилни “Насаф” академиясида давом эттирдим ва кейинчалик Суперлигада ушбу клуб сафида дебют қилдим.

Албатта, собиқ футболчилар сифатида бобом ҳамда дадам менга ўз маслаҳатларини бериб туришади. Айтиш жоизки, яхши ўйнаган бўлсам-да, шу пайтгача отам ўйинимдан ҳеч қачон қониқиш ҳосил қилмаганлар ва ҳеч қачон мақтамаганлар. Суперлигада танаффус юзага келса, Наманганга келардим. Шунда дадам майдонга олиб чиқиб, алоҳида шуғуллантирардилар.

Бобом эса бувимнинг гапларига кўра, “Насаф” иштирокидаги ўйинлар пайтида бошланғич таркибда майдонга тушадиган бўлсам, учрашувдан 10 дақиқа олдин телевизорнинг олдига келиб олар эканлар ҳамда фахрланиб, “ҳозир неварам майдонга тушади”, дер эканлар. Бобом ҳам менга ўз маслаҳатларини бериб турадилар. Лекин улар отамга қараганда меҳрибонлар, кўпроқ мақтайдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор”га юксак мақсадни амалга ошириш, яъни, жамоанинг 1996 йилги натижасини такрорлаш ниятида келдим.

Буни амалга ошириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Собиқ жамоаси ва мураббийи борасида


- “Навбаҳор” футбол мактабидан сўнг, футбол сирларини ҳозирги кунда “Насаф” раҳбариятида фаолият олиб бораётган Сергей Петрович Кучеренкодан “Насаф” футбол академиясида ўргандим. Сўнгра, “Насаф”нинг ёшлар, кейинчалик асосий таркибидан ўрин олдим.

Фурсатдан фойдаланиб, шуни таъкидламоқчиманки, собиқ устозим Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиев ажойиб инсон ва яхши мураббий. Шундай мутахассиснинг қўл остида тўп сурганлигимдан хурсандман. Вақти келиб, яна йўлимиз кесишиб, унинг бошқарувидаги жамоада ўйнайман, деган умиддаман.

“Насаф” мухлисларига эса Қаршидаги фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлашгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар “Насаф”ни қўллашдан чарчашмасин ҳамда собиқ клубимга ҳам янги мавсумда омад ёр бўлишини тилайман. “Насаф”дан яхши хотиралар қолди.

Ҳавас қиладиган футболчилари, кумири, мухлислик қиладиган жамоаси

- Ўзбекистондан Драган Черан, жаҳондан эса Эден Азарнинг ўйинларини мароқ билан томоша қиламан. Черан билан бирга битта жамоада ўйнаганмиз. У барча жамоадошларига ишонч бағишлайди.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Черан ҳам Рўзиқул ака Бердиевнинг топилмаси. Драган яхши инсон ва яхши футболчи.

Болаликдаги кумирим Френк Лэмпард бўлган. Шу боис, ўшандан буён “Челси”га мухлислик қиламан. Лэмпард айни пайтда собиқ жамоаси бош мураббийи бўлиб ишламоқда.

Канчельскиснинг машғулоти, мухлисларга тилаклар

- Андрей Антанасович Канчельскиснинг машғулотларида маза қилиб шуғулланяпман. Унда европача руҳ сезилиб турибди.

Кези келганида айтиш лозимки, “Навбаҳор” мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари остида тўп суриш мароқли. Янги мавсумда ҳам улар жамоамизни қўллашдан чарчашмасин. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаб, бўлажак мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

Бизнинг маълумот

Ислом Рашидхонов – 1997 йил, 22 октябрда Наманган шаҳрида туғилган.

Футбол билан 6 ёшидан шуғуллана бошлаган.

Биринчи мураббийи - Аъзам Ражаббаев.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

“Навбаҳор” футбол мактаби ва “Насаф” футбол академиясида таҳсил олган.

2011 йилдан “Насаф”да тўп сурган. 2015 йилдан асосий таркибда. 2020 йилдан “Навбаҳор”да.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить