» » Азим Аҳмедов: «Соврин ютиш учун қолдим»

Азим Аҳмедов: «Соврин ютиш учун қолдим»

Азим Аҳмедов: «Соврин ютиш учун қолдим»
Хабарингиз бор, наманганликлар айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинларини Туркияда ўтказишмоқда. Мазкур сафар олдидан клуб матбуот хизмати Азимжон Аҳмедов билан суҳбат уюштирди.

Машғулотлар, ўртоқлик баҳслари, легионерлар борасида

- Наманганда бўлиб ўтган машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди. Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида эса тактик-техник тайёргарликка кўпроқ урғу берилади. Шунингдек, у ерда ўтказиладиган назорат-синов баҳслари спорт формамизни тиклашимиз, янги мавсумда намойиш этадиган ўйинларимизда муҳим аҳамият касб этади.

Жамоамизда кўплаб легионерлар кўрикдан ўтишди ҳамда ўтишмоқда. Албатта, улардан энг маҳоратлиларини мураббийлар штаби танлаб олишга интилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, хорижлик футболчи маҳаллий ўйинчидан камида бир бош баланд бўлиши керак. Мураббийлар штаби шунинг учун легионерларни астойдил синовдан ўтказмоқда.

Бошқа клублардан таклифлар, “Навбаҳор”да қолиш қарори, етакчилик ҳақида

- Менга шу йил бошида Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Хитой давлатлари, шунингдек, араб мамлакатлари клубларидан молиявий тарафдан жуда қулай ва яхши таклифлар бўлди. Аммо Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақов ҳамда “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматов билан суҳбатлашганимдан сўнг, бўлажак мавсумда жамоанинг олдига юксак мақсадлар қўйилаётгани, жумладан, “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бориши лозимлигидан воқиф бўлганимдан кейин, вилоятимизнинг бош жамоасига ушбу ниятни амалга ошириш йўлида ёрдам беришга аҳд қилиб, “Навбаҳор” билан янги шартнома имзоладим, яъни жамоада совринларни ютиш учун қолдим.

Фурсатдан фойдаланиб, Наманган вилояти ва шаҳар ҳокимлари, клуб раҳбариятига биз – футболчиларга барча шароитларни яратиб беришаётгани учун ўзим ҳамда жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Янги мавсумда биз уларнинг ишончларини оқлаш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Жамоа етакчиларидан бири сифатида клуб раҳбарияти менга ишонч билдирди. Албатта бу номни оқлаш осон эмас ва бутун мавсум давомида барча оғирлик етакчиларга тушади. Аммо биз тажрибали ҳамда етакчи футболчилар ёш ҳамкасбларимиз билан келишиб олдик ва янги мавсумда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсад йўлида бирлашишга аҳд қилдик. Худо хоҳласа, мен ҳам ёш футболчиларни қўлимдан келганича қўллаб-қувватлаб, уларга ўз маслаҳатларимни бериб тураман.

Таркибдаги ўзгаришлар, Канчельскис, акаси Одил Аҳмедов тўғрисида

- Жамоамизнинг ўтган йилги таркиби ўзаги сақлаб қолинди ва сафимизга бир қатор тажрибали ҳамда маҳоратли футболчилар қўшилишди. Туркиядаги йиғин давомида ҳам таркибга яна бир қатор ўйинчиларнинг қўшилишлари таъкидланмоқда. Ҳозирги таркибимиз ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Лекин янги футболчиларга барибир жамоанинг ўйинига киришиб кетишлари учун бироз вақт керак.

“Навбаҳор”да таркибнинг ҳар йили ўзгаравериши жамоанинг ўйинларига салбий таъсир ўтказганлиги барчага маълум. Худо хоҳласа, ушбу таркиб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, деган умиддаман.

“Навбаҳор”нинг айни пайтдаги мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис анча қаттиққўл ва талабчан мураббий. У ўз эътиборини кўпроқ жисмоний тайёргарликка қаратади. Андрей Антанасович Европа футболини кўрган тажрибали мутахассис ҳамда ундан кўп нарса ўрганса бўлади. Канчельскиснинг қўл остида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга интиламиз.

Акам Одил Аҳмедовни барча мухлислар яхши билишади. У шу даражага ўз меҳнатлари билан эришди. Акам машҳурлигига қарамай, анча камтар ва мендан ҳам ўз маслаҳатларини аямайди. Жумладан, миллий чемпионатимиз баҳслари пайтида ҳар бир ўйиндан олдин ва кейин қўнғироқ қилиб, учрашувдан олдин қандай ўйнаш кераклиги борасида маслаҳат беради, ўйиндан кейин эса камчиликларимни айтади. Унинг маслаҳатлари, албатта, футболчилик фаолиятимда асқотмоқда. Бунинг учун фурсатдан фойдаланиб, акам Одил Аҳмедовга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мухлисларга тилаклар

- Мухлисларга тилакларим, биз - футболчиларнинг бахтига барчалари соғ бўлишсин. Бизни доимо қўллаб-қувватлаб туришсин. Яна ишқибозлардан шуни илтимос қилардимки, ўйинчиларнинг ортидан ёмонлаб, улар ҳақида салбий фикрларни билдиришмасин. Бу ўша футболчига негатив таъсир кўрсатади. Аксинча, ҳар бир ўйинчини мақтаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлашса, ўша футболчи бундан руҳланиб, ўйини янада очилиб кетади. Мухлислардан ушбу фикрларимни инобатга олиб, янги мавсум баҳслари давомида бизни муносиб тарзда қўллашларини тилайман.

Биз – футболчилар эса уларнинг ишончларини оқлаш, қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Бахтимизга улар доимо соғ-саломат бўлишсин.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Navbahor Namangan 8 феврал 2020 12:59
Совринни ютиш барчани орзуси куллаб куватлаш биздан НАВБАХОРНИ ОЧЛсари олиб чикиш сизлардан кутиб коламиз

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Кейинги учрашув
1-тур. 27 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    феврал 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 
Логин
Пароль
Запомнить