» » Комилов: «Туркия йиғини ўз самарасини беради»

Комилов: «Туркия йиғини ўз самарасини беради»

Комилов: «Туркия йиғини ўз самарасини беради»
Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бормоқда. “Лочинлар”нинг навбатдаги машғулоти якунига етгач, “Навбаҳор”нинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёсжон Комиловдан интервью олдик.

- Ғиёсжон, Туркиядаги йиғин қандай кечяпти?

- Аъло даражада ўтяпти. Машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз. Сифатли майдонларда шуғулланяпмиз, энг яхши меҳмонхонада дам оляпмиз. Қисқасини айтганда, шароитлар аъло даражада. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга шундай шароитларни яратиб бераётган Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Саматовга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз – футболчилар янги мавсумда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- “Навбаҳор” Туркияда бир қатор назорат-синов баҳслари ўтказишни режалаштирган. Ушбу ўртоқлик учрашувларидан учтаси бўлиб ўтди. Ўша ўйинлардаги рақиблар борасида нима дея оласиз?

- Ҳар учта спарринг - рақибимиз, яъни Туркманистоннинг “Ахал”, Сербиянинг “Рад” ва Қозоғистоннинг “Жетису” клублари анча кучли экан. Шу боис, ушбу жамоаларга қарши кечган назорат баҳслари кескин курашлар остида ўтди. Шундай бўлса-да, “Ахал” ҳамда “Рад” клубларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик, “Жетису” билан эса дурангга эришдик.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз ҳар қандай баҳсда, у қандай ўйин бўлиши, рақиб кимлигидан қатъий назар, майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушамиз.

- Туркияда ўтказилаётган мазкур йиғин ва ўртоқлик учрашувлари янги мавсумда ўз самарасини берса керак?

- Албатта, самара беради. Таъкидлаганимдек, сифатли ҳамда табиий майдонларда машғулотлар ўтказилиши, кучли спарринг - рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишимиз биз – футболчиларга жисмоний ҳолатимизни яхшилаш, спорт формамизни ушлаб туришда ўз фойдасини бериши аниқ. Бу эса янги мавсумда майдонда ишончли тарзда тўп суришимизни таъминлайди.

Жамоамиз бу йил ўз олдига юксак мақсад қўйяпти ва таркиб ҳам шунга яраша кучайтириляпти. “Навбаҳор” сафидан жой олган янги футболчиларни жуда яхши биламан. Боиси, олдинги мавсумларда уларга қарши майдонга тушганман. Таркибга маҳоратли ўйинчилар қўшилишди. Улар билан ҳамжиҳат ҳолда, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Фақат мухлислар бу йил ҳам худди олдинги мавсумлардагидек жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани. Ишқибозларнинг қўллаши, биз – футболчиларга ўзгача руҳ ҳамда иштиёқ бағишлайди ва ғалабалар сари руҳлантиради. Бахтимизга барча мухлислар соғ-саломат бўлишсин ва улар билан жамоамизнинг ютуқларини биргаликда нишонлаш насиб этсин, илоҳим!скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Футбол ишкибози 10 феврал 2020 20:24
МАНА ШУ. ЙИГИТ. УЗИ АСЛИ ЧОРТОКДАН. БУЛИБ. ФУТБОЛ. СИРЛАРИНИ. АБДУРАИМОВЛАР. СУЛОЛАСИ ЖАМШИД ВА МАРХУМ. НИЗОМ НОРТОЖИЕВ ТАРБИЯСИДА. ФУТБОЛ СИРЛАРИДАН САБОК ОЛГАН...ТОШКЕНТ. ФУТБОЛ. ИНТЕРНАТИ ТАРБИЯЛАНУВЧИСИ. БУ ЙИЛГИ.МАВСУМДА КУЧЛИ УЧЛИКДАН УРИН ОЛИШЛАРИНИ. ХОХЛАРДИМ....БУ БОРАДА ХАММАМИЗГА. ОМАДЛАР. ЁР БУЛСИН...

0707 10 феврал 2020 18:02
Охлаткор хам зурга ютволди арабларни.
Араблар уйида Тегизади Мусиркорни

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Кейинги учрашув
1-тур. 27 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    феврал 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 
Логин
Пароль
Запомнить