» » «Колос» билан ўйинда гол киритилмади

«Колос» билан ўйинда гол киритилмади

«Колос» билан ўйинда гол киритилмади Бугун Туркиянинг Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” ва Украинанинг “Колос” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган баҳсда дарвозалар дахлсиз қолди.

9-дақиқада Аббос Ғуломов жуда хавфли вазият яратди. Лекин ушбу ҳужум голга айланмади.

Дастлабки 15 дақиқалик жамоамиз устунлигида ўтди. Иван Соловьёв жуда ақлли узатмаси билан Аббос Ғуломовни қулай вазиятга чиқарган эди. Бироқ Аббос унумли фойдалана олмади.

Биринчи бўлим сўнггида «Навбаҳор» комбинацион ҳужум уюштириб, хавфли вазият яратди. Аммо бироз аниқлик етишмади.

“Навбаҳор” 2-бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаб, иккинчи 45 дақиқаликнинг илк дақиқалариданоқ рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтирди.

Жумладан, Руслан Болов ва Ислом Рашидхоновнинг зарбаларидан сўнг, тўпни “Колос” дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлган бўлса, Аббос Ғуломовнинг зарбасидан сўнг, тўпни рақиб ҳимоячилари қайтаришди.

Шундай қилиб, Туркиядаги тўртинчи баҳсда дуранг қайд этилди.

НАВБАҲОР - КОЛОС 0:0

НАВБАҲОР
: Ўткир Юсупов, Торнике Жимшелеишвили, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Амирбек Жўрабоев, Иван Соловьёв, Ислом Рашидхонов, Аббос Ғуломов, Азизбек Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадагилар: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Ғиёсжон Комилов, Жавлон Иброҳимов, Ислом Исоқжонов, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

КОЛОС: Волинець (Яшков, 46), Ефремов (Морозко, 65), Гавриш, Петров, Емець (Сенько, 65), Богданов (Сорокин, 65), Задоя (Ильин 46), Ориховський (Чорноморець, 65), Вильхамссон (Кожушко, 53), Смирний (Антюх, 65), Лисенко (Мораренко, 65).скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

KOSONSOYIM 13 феврал 2020 04:33
Ассалому алайкум. Мен бу ерда янгиман дўстлашиб кетамиз деган умиддамман.

Makhmudjanov 12 феврал 2020 20:21
Ўйиндан сўнг Грузия фуароси Торнике Жимшелеишвили га жавоб берилди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Кейинги учрашув
1-тур. 27 феврал
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Бунёдкор 0 0
4 Локомотив 0 0
5 Металлург 0 0
6 Сурхон 0 0
7 Насаф 0 0
8 АГМК 0 0
9 Сўғдиёна 0 0
10 Андижон 0 0
11 Қўқон-1912 0 0
12 Бухоро 0 0
13 Қизилқум 0 0
14 Машъал 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
1 - 1
Тақвим
«    феврал 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 
Логин
Пароль
Запомнить