» » Канчельскисни жиддий синовлар кутмоқда

Канчельскисни жиддий синовлар кутмоқда

Канчельскисни жиддий синовлар кутмоқда
Суперлига баҳслари бошланишига жуда оз фурсат қолди. Туркия йиғинини якунлаб, ортга қайтган "Навбаҳор"ни дастлабки турларданоқ жиддий синовлар кутмоқда.

Илк турни "лочинлар" Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказишади. Тўғри, бу учрашувга Намангандан кўплаб мухлислар ташриф буюриши ва ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Аммо рақиб амалдаги чемпион ва ҳозирги кунда энг яхши формада, кучли таркибга эга бўлган "Пахтакор".

Иккинчи ўйинда "Локомотив" Наманганда меҳмон бўлади. Бу беллашувга қизиқиш жуда юқори. Сабаби "Навбаҳор"нинг дастлабки уй ўйини ва рақиб ҳам шунга яраша кучли жамоа. Тўғри, "темирйўлчилар"ни бир қатор етакчилар тарк этди. Бироқ жамоада ғолиблик, чемпионлик руҳи бор.

Кейинги ўйин водий дербиси. Андрей Канчельскис шогирдларини Андижонда "бургутлар" кутмоқда. "Андижон" клуби таркиб ва футболчиларнинг маҳорати борасида "Навбаҳор"га рақобат қила олмаса-да, ўйин дерби мақомидалиги боис мазкур баҳсга мезбонлар бошқача эътиборда бўлишади. Буни жамоаларнинг аввалги натижаларида ҳам кўрганмиз.

Дербини ўтказиб олган "Навбаҳор" енгил тин олмаслиги бор гап. Чунки "лочинлар" Қаршига парвоз қилишлари керак. "Насаф" ҳар йили йўқотишларга учрайди, Жамоани етакчилар тарк этади. Бироқ Рўзиқул Бердиев ҳар гал кетганларнинг ўрнини тўлдира олиш хусусиятига эга. Шу боис бўажак учрашув анчагина қизғин руҳда ўтишига шубҳа йўқ.

Бу ўйинлардан “Навбаҳор” қандай ҳолатда чиқиши номаълум. Салбий натижалар қайд этилса, “Бухоро”га қарши баҳсда очко йўқотилса, Андрей Канчельскиснинг курсиси қимирлаб қолиши мумкин. Акси кузатилса, жамоа ўз мақсадлари йўлида имкониятларини яхшилаб олади.

Бу шунчаки тахминлар холос. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Энг асосийси, сиз-у биз чиройли ўйинлар кўриб, бир-биридан ажойиб голлар шоҳидига айлансак бўлгани.

Қуйида "Навбаҳор" биринчи даврада қачон ва кимлар билан ўйнаши борасида маълумот олишингиз мумкин:

1-тур, 27 февраль, пайшанба
Пахтакор – Навбаҳор

2-тур, 6 март, жума
Навбаҳор – Локомотив

3-тур, 15 март, якшанба
Aндижон – Навбаҳор

4-тур, 20 март, жума
Насаф – Навбаҳор

5-тур, 4 апрель, шанба
Навбаҳор – Бухоро

6-тур, 12 апрель, якшанба
Металлург – Навбаҳор

7-тур, 19 апрель, якшанба
Навбаҳор – Сўғдиёна

8-тур, 26 апрель, якшанба
Бунёдкор – Навбаҳор

9-тур, 1 май, жума
Навбаҳор – Қизилқум

10-тур, 16 май, шанба
Сурхон – Навбаҳор

11-тур, 23 май, шанба
Навбаҳор – Машъал

12-тур, 13 июнь, шанба
AГМК – Навбаҳор

13-тур, 28 июнь, якшанба
Навбаҳор – Қўқон-1912скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

kosonsoychi1991 22-02-2020 21:08
xulas buyil deqonchilikni yigishtirib chempion bolish kerakda
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Норин олга бос 22-02-2020 16:26
Аввало жамоамиздан факат ютук кузлаймиз. Ютук кузламасанг дуррангга хам эришолмайсан шундай экан жамоамиз Тошкентдан факат галаба билан кайтиб келсин деб ният килайлик.
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

ниязов отабек 22-02-2020 16:07
0-0 булади хотиржам булинглар
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Навчел 22-02-2020 08:40
[quote=Навчел]Тугри фикр агар химоявий уйин курсатса бу фожия, сабаби химоячилар яхши уйнаган такдирда хам ракиб узокдан зарба беради биримас бири гол билан якунланиши мумкин шунинг учун хужимкор уйин курсатиш кере шунда ракиб хучимчилари хужимга утиши пасаяди .Аслида тактика танлаш мураббийни махоратига боглик нарса маглубиятдан кутилиб галаба козаниш керек кучли мураббийни иши.Навбахорга факат галабалар тилаймиз мухлисларини хамиша хурсанд килсин.
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Навчел 22-02-2020 08:36
Тугри фикр агар химоявий уйин курсатса бу фожия, сабаби химоячилар яхши уйнаган такдирда хам ракиб узокдан зарба беради биримас бири гол билан якунланиши мумкин шунинг учун хужимкор уйин курсатиш кере шунда ракиб хучимчилари хужимга утиши пасаяди .Аслида тактика танлаш мураббийни махоратига боглик нарса маглубиятдан кутилиб галаба козаниш керек кучли мураббийни иши.
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Mashhur.uz 22-02-2020 05:41
Agar hujumkor o'yin namoyish qilmasa, yana o'tkan yilgiga o'xshab duranglar qaytarilaveradi. Shuning uchun, eng yaxshi himoya-xujum deganlaridek Baqoyev uslubida o'ynasa natijaga erishish mumkin, chunki tarkibdagi Turg'unboyev, Solovyov singari o'yinchilar bemalol xujumkor o'yin uslubiga mos tushadi. Yuz foiz fakt! Lekin bu yog'i Andreyjonga bog'liq!
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    апрел 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
Логин
Пароль
Запомнить