» » Бугун катта футбол!!!

Бугун катта футбол!!!

Бугун катта футбол!!!Ниҳоят, барчамиз орзиқиб кутган кунга етиб келдик!

Бугун жонажон жамоамиз Суперлиганинг дастлабки турида амалдаги чемпион «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Тўғри, тошкентликлар кучли, тан оламиз. Бироқ, «Навбаҳор» осонликча жон бермайди. Курашамиз охиригача!

Дастлабки ўйин бўлганлиги боис бугун дарвозаларга кўп гол киритилмаса керак. Баҳорий футбол бўлади, назаримизда.

Камида 5-6 минг наманганлик мухлис қаршисида «лочинлар» ўзини ҳечам ёлғиз ҳис қилмайди.

Умид қиламизки, Андрей Канчельскис бошлиқ жамоа бугун барчамизга олам-олам қувонч бахш этади.

Олға, «лочинлар»! Парвозинг доим баланд бўлсин!!!

Бугун, 16:00
"Пахтакор" – "Навбаҳор"
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Айланаман, пойтахт кезиб айланаман,
Мухлис тўла майдон излаб қийналаман.
Пойтахтимнинг майдонлари бўш бўлса гар,
Мухлис излаб ё Берлинга, ё Мадридга кетвораман.

Пойтахтимнинг майдонлари мухлисга зор,
Мухлисларсиз ўйингоҳлар бўлмоқда хор.
Пойтахтликлар керилманглар, қилинглар ор,
Мухлис излаб ё Парижга, ё Мадридга кетвораман.

Пойтахт дедим вилоятга тил теккизманг,
Вилоятлар чайнаб сира вақт кеткизманг.
Футбол кўринг интернетда вақт кеткизманг,
Мухлис излаб ёки Римга, ё Мадридга кетвораман.

Европада мухлисларсиз тўп тепишга ор қилади,
Ҳалол ўйин жамоага мухлисларни ёр қилади.
Пойтахтимда талабани мажбур этиб бор қилади,
Мухлис излаб ё Лондонга, ё Мадридга кетвораман.

Европаю, Мадридлари бир баҳона,
Сиздай мухлис тополмадим кенг жаҳона.
Рустамингиз сиз мухлисга таъзим қилар ёна-ёна,
Фанатдошлар сизларни деб Наманганга қайтвораман,
Мухлис тўла ўйингоҳда шу шеъримни айтвораман!


«Норин олға бос» никли фойдаланувчимиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить