» » Афсус, мағлубият билан бошладик

Афсус, мағлубият билан бошладик

Афсус, мағлубият билан бошладикЎзбекистон суперлигасининг янги мавсуми шиддатли ўйин билан бошланди.

Амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган "Навбаҳор"ни қабул қилди. "Пахтакор" стадионига мезбон жамоа ишқибозларидан кўра наманганлик мухлислар кўпроқ ташриф буюришди ва улар "Навбаҳор"ни қизғин қўллаб-қувватлаб туришди.

Канчельскис шогирдлари бутун жамоа бўлиб ҳимояланиб, ўз эътиборларни қарши ҳужумга қаратишди. Ушбу тактика баҳснинг 26-дақиқасида ўз самарасини берди. Пахтакорчилар бурчак зарбасини амалга оширишди, аммо тўпни эгаллаган наманганликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Соловьёв "Пахтакор" жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини чалғитди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқа ўтиб бораётганида эса "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ислом Исоқжонов рақиб футболчисига нисбатан хавфли ўйнагани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим бошида эса "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди. Машарипов-Черан-Сергеев комбинациясидан сўнг Игорь тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади - 1:1.

Иккинчи бўлимда "лочинлар" тезкор гол ўтказиб юборган бўлсалар-да, бир киши кам бўлиб ўйнашда давом этган бўлсалар-да, ишончли ҳимояланишда давом этишди. Дарвоза томон йўлланган зарбаларни эса Ўткир Юсупов бартараф этиб турди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганда жамоалар сафидаги футболчилар сони тенглашди. Ильгиз Танташев тошкентликлар сардори Егор Кримецга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

"Пахтакор" эса ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди. Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Машарипов ўйинга киритди ва Сергеев яқин масофадан дарвозани забт этди.

Шу тариқа, жуда асабий ўтган ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Суперлига, 1-тур. 16:00
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:1 (0:1)


Голлар: Игорь Сергеев (51, 88) — Иван Соловьёв (26)

Огоҳлантиришлар: Алижонов (12), Кримец (33), Собирхўжаев (40), Дердийўқ (72) — Исоқжонов (21), Мухторов (82)

Четлатишлар: Егорь Кримец (78, иккинчи огоҳлантириш) — Исломбек Исоқжонов (45+3, иккинчи огоҳлантириш)

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев , 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (Асад Собиржонов 83), 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (Эрен Дердийўқ 68), 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Ислом Исоқжонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Амирбек Жўрабоев, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршид Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Навчел 28-02-2020 19:41
Хаммани фикри хар хил лекин мани фикрим Тургинбоев ва Рашидхонов чарчаб колишди.Тургинбоев вазиятлардан фойдалана олмади Рашидхонов чарчаб колиб куп хатоларга йул куйди.Мураббий шу ерда хато килди чарчаганларни урнига янги кучни ташлаш керак эди устига устак ракиб хам битта уйинчи кам уйнашни бошлади еки химоячини янгилаш керак эди майли булар иш булди бундан буегига жамоадан факат галабалар кутиб коламиз олга Навбахор!
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

ниязов отабек 28-02-2020 09:48
Кеча хакам уйинни яхши бошкарди бу мени шахсий фикрим
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Navbaxor123ttt 28-02-2020 09:24
Турисини айтиш керак Навбахор зур уйнади тан олайлик Бухорога эмас Пахтакорга ютаздику ахир
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Цитата: Navbahor chempion
мураббийлани томи кетиб колмаганми бля заменасиз уйнатдия , чарчаган уйинчини урнига тушириш керагиди тезкоррогини бляя

Гапингиз. Тугри. Навбахор. 1 булимда. Куп куч сарфлади. 2 булимда захирадан фойдаланиш лозим эди.бу мураббийни. Хатоси ....чунки. захирадаги. Уйинчилар хам таникли футболчилар....биз хаммамиз футболни. Асаб бузиш. Учун курмаймиз...инсон хатосини. Тан. Олиши. Бу мардликдир...купрок РАХМАТИЛЛОни фикрлари. Маъкулрок. Куринади чунки у биродаримиз бор хакикатни айтишдан. Чучимайди...хаммамиз хам. Тошкентдан галаба. Билан кайтишини. Хохлагандик....
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

zidan77 27-02-2020 19:34
Цитата: Футбол ишкибози
ЖАНОБ. КАНЧЕЛЬСКИЙ. НИМА. САБАБДАН. ЗАХИРА УЙИНЧИЛАРДАН. ФОЙДАЛАНМАГА НИ. УЧУН. УЙИННИ 56 МИНУТИДА ГИЁС КОМИЛОВНИ. ЧАКИРИБ. НИМА САБАБДАН УЙИНГА ТУШИРМАДИ...ЖАВЛОН ИБРОХИМОВ ЗАБИХУЛЛО НЕГА УЙИНГА ТУШИРИЛМАДИ....КИЗИЛ КАРТОЧКА ХАМ УЙИНГА ТАСИР КИЛДИ....БАРИБИР ТРЕНЕР МАСАЛАСИ. ХОКИМ БУВА КУРИБ ЧИКИНГ...

биродар бошландими энди тренрга осилиш гвардиола келса хам пахтакор очко бермайди узида сабр килайлик утган йилги ишни бошламай нима яна хоким бувами айбдор яна жоживич опкелиш кк ми энди нима кераги бор хоким бува курип чикинг дейиш
  • Ёқмади
  • +13
  • Ёқди

ramzis ll 27-02-2020 19:30
To'g'ri mag'lubiyat alam qiladi lekin hamma ko'radi hakamlar ifloslik qilganini. Iltimos darrov futbolchi va murabbiyni ayblamaylik.
  • Ёқмади
  • +5
  • Ёқди

batinkov 27-02-2020 19:27
Цитата: Uznamcity
Turgunboevga berilgan malibuni olib quyib urniga bitta eski zaparoj sovga qilib hotira 79 ga bervorish kerak

Tugri jarima tupini Men ham bundan yaxshiroq tepardim
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Uznamcity 27-02-2020 19:24
Turgunboevga berilgan malibuni olib quyib urniga bitta eski zaparoj sovga qilib hotira 79 ga bervorish kerak
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

batinkov 27-02-2020 19:20
Navbahor yomon unamadi. Taktika ham tugri edi. Faqat sudiya...... Buzdi hammasini. Keyin tan olaylik pahtakor hozir bizdan kuchli
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

Elyor85 27-02-2020 19:03
Men Navbaxorga ishonaman, muxlislik qilishda davom etaman, keyingi o'yinlarda omad!
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

NAMDU 27-02-2020 18:54
Akalar hech qisi yo'q bitta o'yin bilan murabbiy va o'yinchilarni yomon otliqqa chiqarib qo'ymaylik Jamoamiz ekan sabr qilamiz
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

ЖАНОБ. КАНЧЕЛЬСКИЙ. НИМА. САБАБДАН. ЗАХИРА УЙИНЧИЛАРДАН. ФОЙДАЛАНМАГА НИ. УЧУН. УЙИННИ 56 МИНУТИДА ГИЁС КОМИЛОВНИ. ЧАКИРИБ. НИМА САБАБДАН УЙИНГА ТУШИРМАДИ...ЖАВЛОН ИБРОХИМОВ ЗАБИХУЛЛО НЕГА УЙИНГА ТУШИРИЛМАДИ....КИЗИЛ КАРТОЧКА ХАМ УЙИНГА ТАСИР КИЛДИ....БАРИБИР ТРЕНЕР МАСАЛАСИ. ХОКИМ БУВА КУРИБ ЧИКИНГ...
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Xurshid1979 27-02-2020 18:17
Исокжоновга 2 сарик карточкани бериб уйинни вапше бузди
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Xurshid1979 27-02-2020 18:16
Бу ерда судяни 200 фоизлик айби бор.
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Navbahor chempion 27-02-2020 18:10
мураббийлани томи кетиб колмаганми бля заменасиз уйнатдия , чарчаган уйинчини урнига тушириш керагиди тезкоррогини бляя
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Doniyor 92 27-02-2020 18:10
O'yin yaxshi lekin Ibrohimovni tashlash kerak edi TursunboyeV charchab qoldi
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    апрел 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
Логин
Пароль
Запомнить