» » Тожикистонлик мухлисимизнинг Диёрга йўллаган хати

Тожикистонлик мухлисимизнинг Диёрга йўллаган хати

Тожикистонлик мухлисимизнинг Диёрга йўллаган хатиСўнгги кунларнинг ҳақиқий тренд мавзуси «Пахтакор» - «Навбаҳор» (2:1) учрашуви бўлди. Ўйиндаги ноҳақ ҳакамлик «Навбаҳор» ишқибозларининг ҳиқилдоғига келди, очиғи. Етар шунча ноҳақликлар! Қачонгача яна чидаш мумкин.

Жамоамизнинг тожикистонлик кўп йиллик мухлиси ЎзПФЛ мутахассиси Диёр Имомхўжаевга қуйидаги хатни йўллади:

Ассалому алайкум. Мен ўзбек футболининг тожикистонлик мухлисиман. Ўзбек футболи, аниқроғи «Навбаҳор» ўйинларини мунтазам кузатиб бораман.

Ўтган мавсумдаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» (0:1) учрашувини бевосита стадионда кузатдим. Бу ўйинда «Пахтакор» кучлилиги кўриниб турди ва натижа ҳам ҳаққоний бўлганди. «Навбаҳор»ни кучи етмаганди. Мухлислар ҳам тақдирга тан беришди. Ҳа, бу ўтган мавсум ўйини эди.

Энди янги мавсум ҳақида икки оғиз. Ҳаммаси «Пахтакор» учун деган шиор асосида бошланди мавсум.
Қуръани кўзи кўр дейишади. Сиз эса қуръа ташлашда 34 миллион аҳолини кўзи кўр деб ўйладингиз. Яъни «Пахтакор» ОЧЛ ўйинлари орқали мавсумга нисбатан тайёр вақтда «Навбаҳор» билан ўйнаб олсин деган ниятда 1-турга шармандаларча тўғрилаб қўйдингиз. Энди бу кимни буйруғи эканини билмайман, лекин сиз "қойил" қилиб бажардингиз!

Ўйладиларингки, 1-турда «Навбаҳор»да ўйин амалиёти бўлмайди, бир-бирини тушуниши қийин булади ва осонликча таслим этамиз ...

Лекин Канчельскис бошчилигидаги дружина ўйинга 200 фоиз тайёр эканлигини исботлаб қўйди. Аниқроғи, «Пахтакор»ни шок ҳолатига тушуриб қўйди. Буни ҳакам ҳам кутмаган шекилли, томи кетиб қолди.

Агар ҳалол туриб берганида, 1-тайм ўзида «мандраж» пахтакорчилардан 2 таси четлатилган бўлар эди.
Исоқжоновни орқа томонидан икки оёқ билан ташланди футболчи, Ислом нима қилиши керак эди? Оёқларини олиб қочиш натижасида босиб олди рақибни оёғини ва ...

Дарвоқе, бу ўйинни ҳам бевосита стадионда кузатиш учун Душанбе шаҳридан 600 км йўл босиб бордим. Камида дуранг бўлади деб ўйлаган эдим. Тўғри, «Пахтакор» сал кам терма жамоа. Лекин ўзбек футболига ҳам Англия ҳавоси келди. Агар ҳамма ўз ишига профессионал ёндошса, чемпионат анча қизиқарли ўтади.

Хуллас, гапиргани гап кўп экан. Наманган халқи ҳаммасини Худога солиб келди. Лекин ЎФАдагилар тушунмади халқаро ўйинлардаги омадсизликлар сабабини. Энди адашмасам ноҳақликга қарши оёқга туради наманганликлар. Керак бўлса ФИФАгача борамиз дейишмоқда.

Хулоса ўзларингдан. Чораларни кўринглар. Омад.

Аҳлиддин ФАЙЗУЛЛОЕВ.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить