» » Канчельскис: «Стадиондаги муҳит АПЛни эсга солди»

Канчельскис: «Стадиондаги муҳит АПЛни эсга солди»

Канчельскис: «Стадиондаги муҳит АПЛни эсга солди»Суперлигаси 2-турида "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис ўзининг фикрларини билдирди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Очилишга кўп сонли мухлислар келиб, бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорлик билдираман. Бугун биз яхши ўйнадик ва ғалабага лойиқ эдик. Барчага раҳмат.

- Тошкентдаги ўйиндан фарқли равишда бугун захира ўриндиғидаги футболчиларни ишга солдингиз.

- "Пахтакор"га қарши ўйинда ҳеч кимни туширишни истамадим. Ўринбоев энди ўзининг юқори жисмоний ҳолатига кириб бормоқда. Яна бир ҳужумчимизнинг дисквалификацияси бор эди. Яқиндагина "Пахтакор" футболчини ижарага олдик. Ўша куни футболчини алмаштиришнинг ўзи руҳий томонлама ҳам нотўғри бўларди. Майдондаги футболчилар эса шер каби курашишди ва шу боисдан уларни ҳафа қилгим келмади. Қачонки улар майдонга тушишга тайёр бўлса, бу амалга ошади. Биз ҳам захирадан тушадиган футболчи доимо ўйинни кучайтиришини истаймиз, бироқ бу ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Барчаси футболчининг жисмоний ҳолати ва ўз ишига бўлган муносабатига боғлиқ. Масалан, иккинчи бўлимда Шохрух майдонга тушди. Ёш ва ғайратчан футболчи ўзини яхши томондан кўрсатди, ҳар бир тўп учун курашди ва жамоага катта ёрдам берди. Ўринбоев ҳам ўз ишини бажарди. Болов дисквалификациясини тугатса, у ҳам жамоани кучайтиради. Исоқжоновнинг қайтиши ҳам жамоани кучайтиради. Бизда вақти келиб, захира ҳам яхши ҳолатда бўлади ва ҳар бир футболчи жамоани кучайтиради.

- Мавсум олдидан жамоага қандай мақсадлар қўйилди?
- Мақсад - ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб, барча кучни сарфлаб, ғалабага эришиш. Мени қувонтирган нарса шу бўлдики, "Локомотив" ҳимоявий ўйин кўрсатди. Ўтган мавсумларда жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатганди. Биринчи бўлимда рақиблар деярли вазият ярата олишмади. Эндиликда биздан қўрқишяпти, бизни ҳурмат қилишяпти. Албатта, бу ажойиб! Агарда шу кетишда давом этсак, турнир жадвалининг юқори ўринларида бўлишимиз аниқ. Агарда олдимиздаги ҳар бир учрашувда "Пахтакор" ва "Локомотив"даги каби ўйин кўрсата олсак, кўзланган мақсадларга эриша оламиз.

- Андрей Фёдоровнинг айтишига кўра, мухлислар "Навбаҳор"нинг ғалабасидаги асосий омил бўлишди. Сиз бу фикрга қўшиласизми?
- Билмадим. Умуман олганда, бугун рақибга қараганда кўпроқ вазият яратдик. Биринчи бўлимда бош билан берилган зарба голга айланмади. Шунингдек, Азизбек Турғунбоевда ҳам қулай вазият юзага келди. Агарда биринчи бўлимдаёқ ҳисобни очиб олганимизда ўйин бошқачароқ кечарди ва бизга осонроқ бўларди. Иккинчи бўлимда эса фақатгина ҳужум қилавермасдан, тартибли ўйин кўрсатишга интилдик. Сабр қилдик, кутдик ва пенальтидан гол урдик, кейинчалик иккинчиси ҳам бўлди. 12 ёки 13 эмас, майдонда биз 11га 11 бўлиб ўйнадик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар туфайли бугун АПЛдаги фаолиятим ёдга тушди. Мухлисларнинг қўллаб туриши доимо керак. Айтганимдек, рақибдан кўра кўпроқ вазият яратдик. Ҳа, тўғри, тўп қўлга тегди, рақиб хато қилди, деб баҳона қилиш мумкин. Аммо ғалабамиз ҳақли қўлга киритилди.

- "Манчестер Юнайтед" ва "Навбаҳор" мухлисларини ўзаро солиштира оласизми?

- У ернинг мухлисларида ўзгача анъаналар бор. Улар сўкинмай, ҳақорат қилмай, карсаклар билан ўйинни томоша қилишади. Ўтган натижаларга қарамасдан ҳар бир ўйинда стадионни тўлдириб ўтиришади. Улар футболни севишади. Наманганда ҳам шундай. Наманганлик мухлисларни эса мухлислик қилишидан италияликларга ўхшатса бўлади. Агарда футболчилар бироз ёмон ўйнашни бошлашса, нонуштага қўшиб еб юборишади. Шу боисдан футболчиларга майдонга тушганидан кейин бор кучини бериб, ғалабага эришишларини талаб қиламан. Танаффусда 15 дақиқа шунчаки ўтирмасдан, барча гапларни, талабларни диққатлик билан эшитиб, уни бажариш ҳам футболчиларни олдинга етаклайди. Агарда шу кетишда давом этсак, узоққа етиб боришимиз аниқ.

- Футболчиларнинг мавсумолди йиғинларидаги ҳолатидан мамнун бўлдингизми?
- Албатта. Раҳбариятга бу борада катта раҳмат айтмоқчиман. Ўтган мавсумдагига қараганда биз бу йўналишда катта ўсишга эришдик. Улар ҳам бизга юқори сифатга эга бўлган футболчиларни тақдим қилишди.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

Телеграмдаги саҳифамизга АЪЗО БЎЛИНГ »»» @lochinlaruzofficialскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Dostonbek.uz 14-03-2020 20:30
Ва нихоят ишлади офарин гап йук
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

sf09071985 14-03-2020 20:16
Эй гап йў
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

admin 14-03-2020 20:12
Ишлади
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    апрел 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
Логин
Пароль
Запомнить