» » Канчельскис: «Дерби - бу дерби»

Канчельскис: «Дерби - бу дерби»

Канчельскис: «Дерби - бу дерби»Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

“Дерби бу дерби. "Андижон" ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Биз ҳам шунга яраша тайёрланган эдик. Доим дербилар шундай ўтади. Бугунги баҳсни ёмон ўтказдик деб ўйламайман. Айниқса, иккинчи бўлимда бизда ҳам, рақибда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Барчага очколар керак. Биринчи бўлиб гол киритганимизда натижа бошқача бўлар эди ҳисоблайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам бугунги учрашув ёқди деб ўйлайман. Улар бизнинг 12-футболчимиз, бугун икки очко йўқотдик”, – деди Канчельскис.

- Натижадан қониқдингизми?
- (Кулади) Агар мен 2 очко йўқотган бўлсам, демак натижадан қониқмаган бўламан.

- Менимча бугун "Навбаҳор" "Пахтакор" ва "Локомотив"га қарши ўйинлардаги билан таққослаганда ўз имкониятидан пастроқ ўйнагандек туюлди.
- Бу саволга қисман жавоб бердим. Дерби бўлгани учун шундай бўлди. Битта ўйинда исталган жамоа ажойиб тайёрланиши ва ажойиб ўйнаши мумкин. Аммо бутун мавсум давомида бундай бўлиши қийин. Дербидаги босим футболчиларга таъсир қилди деб ўйлайман.

- Коронавирус туфайли чемпионат тўхтатилди. Бундай вазиятда жамоа футболчиларининг спорт формасини ушлаб туриш қийин бўладими?

- Афсуски бу жуда ёмон. Бошқа томондан бўш трибуналар остида ўйнаш ҳам ёмон. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай қарор қабул қилишига боғлиқ. Ҳар бир футболчининг оиласи бор, улар ҳам инсон. Албатта қийин бўлади, аммо нима ҳам қила олардик.

- Андижонга илк бор келдингиз. Стадион, муҳит ёқдими?
- Стадион ажойиб, муҳит ҳам. Агар майдонга яна бироз яхшироқ қарашганида нур устига аъло нур бўларди. Бизни яхши қабул қилишганидан хурсандман. "Андижон"га омад, мухлисларга соғлик тилайман.

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?
- Улар яхши ишлашди, бизга ҳам, рақибга ҳам сариқ карточкалар кўрсатишди. Дербини бошқариш доим қийин бўлиб келган.

- Бугун "Навбаҳор" Ўткир Юсуповсиз қандай ўйнаган бўларди?
- Бизда бир футболчи эмас жамоа ўйнайди. Таркибда 18 футболчи бор. Барчанинг ҳаракатидан қониқдим. Кимдир яхши ўйнади, кимдир ёмон. Юсупов каби бошқа футболчиларга раҳмат айтаман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Navbahor chempion 17-03-2020 11:02
Lochin79 бизни халк колок эмас кизиккон халк горячий халк стадионни тулдириб утирган 22 минг мухлис стадионга епирилиб тушиб кетса уддалаб булмай колади шунинг учун хам ИИБ керак улар булмаса оломон унча бунча нарсаларни бузворади европада эса хозир жа унчаликмас анча тарбияланиб колган англия уйинларини курасизку доим жамоаси 0-3 га ютказаетган булса хам куллаб кувватлаб туради бизни мухлисларга ухшаб сукинавермайди ! шунинг учун мухлисларни хам тарбияланишига вакт керак!
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

ниязов отабек 16-03-2020 15:32
Худо хохласа бу вирус деган бало тез кунларда йуколади ва яна футбол учрашувлари бошланади хаммамизни худо уз панохида асрайди иншаоллох
  • Ёқмади
  • +5
  • Ёқди

batinkov 16-03-2020 13:31
Agar uz holiga quyib quysa ancha muncha komanda ham PAXTAKORNI qoqib quyadi lekin paxtakor ga hamma yonbosishini biladi shunga UYINCHILAR ham naxhuy kerak deydi.
  • Ёқмади
  • -1
  • Ёқди

Норин олга бос 16-03-2020 11:25
Хурматли ишкибозлар уч хафталик карантин вактида хаммага сабр каноат тилайман. Уч хафта футболсиз яшаш бу жуда кийин. Эндигина чемпионатимиз бошланган бир пайтда тухтаб колиши ачинарли холат. Майли нима булгандаям бу синовлардан эсон омон утиб олайлик. Оллох бизга бу синовларда сабр бардош берсин хаммамиз сог саломат булайлик. Кеча нима булган булсаям футболчиларимиз сог саломат булишсин карантиндан кейин Насаф билан булган уйинда бунданда яхширок уйнаб Каршидан галаба билан келишлигини яратгандан сураб коламан. 6-март куни Локоматив уйинида 18-секторда утирган мухлисларга салом йуллайман. Кушним Бахтиёрдан мени яъни "Норин олга бос"ни сураган мухлисга алохида саломлар булсин
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

Lochin79 16-03-2020 00:36
Turnir jadvalini vaqtida uzgartiringlar adminlar iltimos
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Lochin79 16-03-2020 00:35
Nega vidioda doim organ hodimlari kurinaveradi.nahotki bizda hali ham organdagilar boshqarsa uyinni. Evropa uyinlarida 60000 ming odam kirsa ham mentlar kurinmaydi. Bizda 5000 odam kirsa shundan 1000 tasi organ buladi. Nahotki bizni halq shunchali qoloq bulsa
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Navbaxor 15-03-2020 21:20
Janob Kalcheniskis hujumchlar ustida xam ishlang hujum chizigi (0) nol
  • Ёқмади
  • +6
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    апрел 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
Логин
Пароль
Запомнить