» » Исталмаган танаффус, исталган танбеҳ

Исталмаган танаффус, исталган танбеҳ

Исталмаган танаффус, исталган танбеҳКоронавирус еврофутболни тизгинлаганида, аксарият мухлислар бир қалқиб тушишганди. Мамлакатимизда ҳам оммавий тадбирларга нисбатан расман чекловлар эълон қилингач, айрим футбол ихлосмандларида енгил «шок», довдираш ҳолатини кузатдик.

Кўпчиликни аввало, саломатлик билан боғлиқ хавотир ўйлантирган бўлса, кейинчалик бунга футбол кўролмаслик ташвиши қўшилди. «Андижон» - «Навбаҳор» учрашуви шу маънода бироз ваҳимага тушган юртдошларимиз учун далда вазифасини ўтади.

Вирус ҳақида ўйламай сўнгги дақиқага қадар ғалаба умидида аёвсиз тўп сурган футболчилар наинки мухлислар, балки уларнинг оила аъзоларида ҳам ишонч ва курашувчанлик туйғусини уйғотишди. Андижондаги учрашув турли хабарлар ваҳимаси тез тарқалаётган бир вазиятда ўтказилди ва ҳеч кутилмаганда футболдан ҳам муҳимроқ вазифани бажариб, халқимизда вирусга қарши қатъий курашиш иммунитетини шакллантирди, ишончни мустаҳкамлади.

Ҳаттоки, одатда кўнгилни хира қиладиган асабий тортишувлар ҳам бу сафар мухлисларда ижобий таассурот қолдирди. Кимдир вирус ваҳимаси билан ўтирганида, футболчиларнинг тўп учун туртишиб-тортишишлари бошқача таъсир қилади кишига, барибир.

Баъзилар 15 мартдаги икки учрашувни ҳам қолдириш ҳақида мулоҳаза билдиришганди. Уларни тўғри тушуниш керак. Ҳар ҳолда, гап оз эмас, минглаб мухлислар саломатлиги ҳақида бораётганди. Бундай вазиятда бир қарорга келиш қийин, албатта. ЎФА эса 3-турни тўлиқ якунлашни лозим топди ва назаримизда, бу қарор ўзини оқлади. Ўйлаймизки, халқимиз коронавирусдан қандай ҳимояланишни аллақачон ўрганиб улгурди. Якшанба оқшомида Тошкент ва Андижондаги ўйинларни стадионда томоша қилган мухлисларга офарин айтамиз. Улардаги шашту шижоат қаршисида коронавирус ожиз.

Вирусга чалинган ва уни енгган минглаб кишиларни тиббий муолажалар билан бир қаторда биз қайта-қайта таъкидлаётган шашту шижоат ҳам даволаган. Ҳеч муболағасиз, биринчи даво ва эҳтиёт чораси - руҳий бардамлик ва ўз-ўзига ишониш. Бошқа ҳаммаси тақдир ва тафаккур қўлида. Шуни англасак ва ҳис қилсак, бас.

Шундай қилиб, Суперлигада ҳам исталмаган танаффус рўй берди. Мазкур мажбурий узилиш шафқатсиз хулосани барчамизга яна бир бор эслатди: бутун дунё яхлит организм ва давлатлар, халқлар, тоифалар бир-биридан айро яшай олмайди. Коронавирус дунё ҳамжамиятини ҳушёр торттирди ва огоҳликка чорлади. Исталмаган танаффус истаган танбеҳ - шу! Давлатлар ўртасидаги глобал зиддиятлардан тортиб, майдонда рақибига жароҳат етказаётган футболчи манфаатигача ТИРИКЛИК олдида ҳеч қандай маъно англатмайди. Коронавирус мувозанати бузилаётган дунёни бир силкитиб, «Кўзингни оч!» деб қўйди астагина. Унинг огоҳлигига парво қилмаган футбол аввалига сал сергакланди. Кейин қараса, вазият жиддий. Шу тариқа футбол дунёсига сукунат чўмди.

Хўш, сукунатдан ким қандай хулоса чиқаради? Фикримизча, Андрей Канчельскис захирани кучайтириш ҳақида ўйлашга мажбур. Захирадан майдонга тушаётган Забиҳилло Ўринбоев ва Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев жамоа ансамблига қўшилишолмаяпти. Йўқ, ҳар икки футболчининг ҳаракатларида шиддат ва олов кўзга ташланмаяпти. «Навбаҳор» қачонгача бир хил таркибда ўйнайди?! Шу кетиш бўлса, жамоа ҳолдан тойиши ҳеч гап эмас. ОЧЛ йўлланмасини мақсад қилган «лочинлар» ўйин услубидаги муаммолар «Андижон» билан кечган очиқ курашда яққол сезилди. Футболда фақат шижоат билан катта мақсадларга эришиш мушкул. Демак, исталмаган танаффусдан унумли фойдаланмоқ даркор. Матбуот анжуманида кетиш ҳақида сўзлаган Александр Хомяковни бир қанча масалалар қийнамоқда, иккилантирмоқда, шубҳалантирмоқда, бизнингча. Афсуски, у ўзидаги бу тўлғоқни тилига кўчирмайди. «Андижон» 3-турда ёмон ўйнамади аслида. Мураббий эса «Ёмон ўйнадик» - деди. Гап дуранг ва бир очко билан алоқадор эмас, шекилли. Гап нимада ўзи?! Нимадан қониқмаяпти мураббий? Ҳакамликдан-ми? Ўзига маълум ва аралашиб бўлмайдиган келишувлардан-ми? Футболчилардан-ми? Балки йирик ҳисобларни тушунмаётган Муҳсин Муҳаммадиевнинг ажабланишида ҳам жон бордир... Билмадик, якуний хулоса айтиш мушкул бу саволларга жавобан.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    апрел 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
Логин
Пароль
Запомнить