» » Юсупов: «Наманганда ўйнаш буткул бошқача»

Юсупов: «Наманганда ўйнаш буткул бошқача»

Юсупов: «Наманганда ўйнаш буткул бошқача»Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси жорий йилги мавсум стартини ёмон бошламади. Тошкентда “Пахтакор”га уч очко улашилган бўлсада, футболчилар ёмон ўйин намойиш қилишмади.

Қолган икки учрашувда “лочинлар” ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда ижобий натижаларга эришди. Ўтказилган учта тур давомида жамоа дарвозабони Ўткир Юсупов қатор голлардан сақлаб қолди, ажойиб сейвлар кўрсатди. Яқинда махоратли киперни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Биласиз, юртимизнинг кўплаб ҳудудларида карантин жорий этилди. Одамлардан кўчага чиқмаслик талаб қилинмоқда. Албатта, футболчи учун яшил майдондан узоқлашиш осон эмас. Мавжуд шароитга кўникиш қандай бўлди? Бўш вақтингизни нималарга сарфлаяпсиз?

- Биринчи ўринда коронавирус билан касалланганларга ҳудо шифо беришини сўраб қоламан. Насиб қилса юртимизга кириб келган балони биргаликда енгамиз. Карантин қоидаларига амал қиляпман. Қўлни совунлаб ювилса, тозалик гигиенасига риоя қилинса ҳаммаси яхши бўлади. Мен учун ҳаёт қандайдир тўхтаб қолганга ўхшайди. Машғулотларсиз, учрашувларсиз кунни ўтиши қийин бўларкан. Бўш вақтимни ҳамма қатори уйда, оилам даврасида ўтказмоқдаман.

- Бундай паллада футболчида истаймизми, йўқми жисмоний томонлама пасайиш кузатилади. Мураббийлар томонидан футболчилар учун дастур ва кўрсатмалар берилдими?

- Ҳа. Уй шароитида бажариш учун кундалик дастурларни, жисмоний юкламаларни юбориб туришади. Иложи борича спорт формамизни енгил машқлар билан ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз.

- “Навбаҳор” Суперлиганинг дастлабки учта турини уч хил натижа билан якунлади. Мағлубият, ғалаба ва дуранг. Кўрдикки жамоага аввалги курашувчанлик руҳияти қайтган. Футболчилар бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Умумий қилиб айтганда ўтган йилнинг иккинчи даврасидаги жамоадан фарқ қилмоқда. Қизиқ, Андрей Канчельскис қишки йиғин ва машғулотларда, янги мавсумга ҳозирлик кўриш жараёнида нималарни ўзгартирди?
- Мураббий жамоага янги футболчиларни таклиф қилди. Андрей Антанасович футболчиларни ягона мақсад остида бирлаштира олди. Машғулотларда жисмоний ҳолатимизни юқори нотага олиб чиқиш устида ишладик. Тўп билан турли тактик чизмалар асосида машқлар бажардик. Назарий машғулотлар қизиқарли руҳда ўтди. Ўйлайманки, қилган меҳнатларимиз самарасини ва мевасини мавсум якунида кўрамиз.

- Туркия йиғинида ош пишириш кимнинг ташаббуси билан содир бўлди?

- Барча йигитлар бирлашиб ошни тайёрладик. Кимдир сабзи тўғради, кимдир гуруч тозолади. Дамлаш чоғида ошпазимизга телефон қилиб сўраб турдик. Чунки, паловнинг энг мураккаб палласи дамлаш ҳисобланади.

- Сизни салоҳияти юқори дарвозабон деб бемалол таърифлай оламиз оламиз. Эктор Купер даврида терма жамоага жалб этилдингиз. Бироқ, кейинчалик нима учундир йиғинларга таклиф қилинмадингиз. Балки, клубдаги салбий натижалар таъсир қилгандир?

- Очиғи, билмадим. Мураббийнинг қарорини ҳамма ҳурмат қилиши шарт. Гапингизда қайсидир маънода жон бор. Ҳаммаси олдинда, умид қиламанки жамоадаги ўйинларим орқали яна терма жамоага қайтаман.

- Денис Иванков сиз учун бегона эмас. Муборак ва Қаршидада бирга ишлагансиз. Ҳозирда эса Павел Синелников қўл остида шуғулланяпсиз. Бу икки мураббийнинг иш услуби ўртасидаги тафовутни айта оласизми?

- Паша ака Иванковни шогирди. Синелников билан “Машъал”да бирга машғулотлар ўтаганмиз. У вақтлар жамоада энди иш ўрганаётган пайтлар эди. Шунинг учун ўзаро тушунишимиз аъло даражада. Иш услуби деярли бир хил. Муҳими икки мураббий ҳам яхши инсон. Ўз ишини усталари.

- Қишда хориж клубларидан таклифлар бўлдими? Легионерга айланишингиз бироз кечикмаяптими?

- Кўп чет эл жамоалари таклиф билан чиқишди. Ўзимда хоҳиш бўлмади. “Навбаҳор”да қолишни истадим. Наманганда футбол ўйнаш завқи буткул бошқача. Айниқса, уй учрашувларимизда стадионда ҳақиқий футбол муҳити юзага келади.

- Лекин, қолган чизиқ вакилларига нисбатан ўзбекистонлик дарвозабонларни хорижга йўл олиши жуда кам кузатилади...

- Ҳар бир футболчининг ўз фикри ва дунёқараши бор. Мен бошқа дарвозабонлар ҳақида, уларнинг нима учун четга кетмаётгани ҳақида гапиришни истамайман.

- Ўзбекистон чемпионатида сизга қарши ўйнаган энг ноқулай ҳужумчи ким?

- Фаолиятини тугатганлардан Игорь Таран кучли ҳужумчи эди. Ҳозирда эса Драган Черанни айта оламан. Черан ўта ақлли футболчи. Қачон ва қайси пайт ҳамла қилиб қолишини билмайсиз. Уни қандай тўхтатса бўлади? Ҳимоячилардан сўраганингиз маъқул.

- Жорий йилдан қўлланилаётган янги Puma тўплари ҳақида фикрингиз қандай? Кўпчиликда бошида эътирозлар бўлди...

- Бизлар аниқроғи дарвозабонлар учун анча бош оғриқ бўладиган тўп экан. Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизга соғлик тилайман. Намаганлик ишқибозларга доим қўллаб қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
kosonsoychi1991 07-04-2020 15:02
saytga adminlarham kirmay quydimi deyman xamayok jim jitlik
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Шухратжон-75 07-04-2020 09:42
Карьерангни охиригача Навбахорда колсанг Наманган халки хурсанд бўлади бу ерда хамма нарсага эришасан хам худо хохласа
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Исроилжон 05-04-2020 20:56
Бизга сени сейвларингни куриш завки бошкача сен термага муносибсан.
  • Ёқмади
  • +8
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить