» » Ғофуров: «Остон Ўруновнинг кетишидан ачинганман»

Ғофуров: «Остон Ўруновнинг кетишидан ачинганман»

Ғофуров: «Остон Ўруновнинг кетишидан ачинганман»"Навбаҳор"нинг етакчи ва тажрибали футболчиларидан бири Мирзохид Ғофуров билан одатий саволлардан сал йироқда суҳбат қурдик.

- Айтингчи карантин тугагач биринчи режалаштирган ишингиз борми?

- Тўғриси аниқ бир ишим йўқ. Тезроқ шу балолар юртимиздан кетиб одатий ҳаётга қайтсам бўлди.

- Ноодатий саволларга ўтамиз. Сиз учин "Пахтакор" га қарши Тошкентда ўйнаш осонми ёки "Андижон"га қарши меҳмонда ўйнашми?

- Тошкентда "Пахтакор" чемпион, Анжонда шиддатли дерби... ҳа майли Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйин қийинроқ.

- "Навбаҳор"даги фаолиятингиз давомида энг шиддатли, энг оғир ўйин қайси бўлган?

- 2018 йил "Пахтакор" билан ўз майдонимиздаги 3:3 ўйин энг оғир, энг шиддатлиси эди.

- Энг енгил, осон ўтган ўйинни айтоласизми?

- Бу ҳам ўша йили "Қизилқум" билан ўз майдонимиздаги 3:0 хисобидаги ғалабамиз. Ўшанда рақибни осон таслим этгандик.

- Энг алам қилган ўйинчи?


- Бу 2019- йил "Насаф" билан 1:1 ўйинимиз. Вазият жуда оғир, ғалабага жуда мухтож эдик. Лекин ўйинда дурранг ўйнаганмиз. Ўшанда жуда - жуда алам қилган. Ҳатто Жиззахдаги 3:2 ўйинимизданам ошиб тушган.

- Шу пайтгача "Навнаҳор" дан кетган футболчиларнинг қайбирига ачиниб афсуслангансиз
?

- Жамоадан жуда кўп қадрдонларим тарк этишган. Ҳар бирига афсусланиб кетмасликларини хоҳлаганман. Лекин Остон Ўрунов кетганда жуда ачиниб афсусландим.

- Ҳозирги кунда "Навбаҳор" да қайси футболчини кўришни хоҳлардингиз?

- Одил Аҳмедовни

- Сиз қайси дарвозабонга гол уришни жида ҳоҳлардингиз. Гол уриш армон бўлаётгани борми?

- Менга қолса ҳаммасига, биттасини айтадиган бўлсам Нестеровга. Кейин менда гол уришга имконят кам, биз гол уриш учун эмас, гол ўтказиб юбормаслик учун ўйнаймиз. Вазифам шу.

- Ўйин пайтида муҳлисларнинг айнан қайси ҳолати сизларга ёқмай ҳалақит беради?

-Футболга яхши тушинмайдиган муҳлисларни сўкиниб бақиришлари.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистонлик энг яхши футболчилардан рамзий жамоангизни тузиб бероласизми?

- Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шерзод Аъзамов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов, Хусниддин Ғофуров, Элдор Шомуродов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Шухратжон-75 10-04-2020 08:45
Шерзод Насруллаев ким бўлди
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить