» » Кўнглимга қачон футбол сиғди?

Кўнглимга қачон футбол сиғди?

Кўнглимга қачон футбол сиғди?
Қишда орзиқиб кутилган қор баҳорнинг иккинчи ойида ёғди. Нуқул кўкка бўй чўзувчи, қуёшга талпинувчи дов-дарахтлар заминга бош эгди. Не-не яхши-ёмон кунларни кўрган инсон зоти шундан ҳам ҳикмат излаб, ҳаракатга тушди.

Кечиккан қор! Ҳеч нима ёқмади, одамлар ичига ёғди бу қор! Хўш, кечиккан чора-чи, коронавирусни писанд этмай ўйнашда давом этилган футболчи? Бу жараён одамларга қандай таъсир ўтказди: коронавирус балосидан Ухан увлаб юборганида, еврофутбол қайнаб-тошди, еврокубоклар авжга чиқди.

Вируснинг яйраб-яйраб тарқалишига футбол ҳам муносиб «ҳисса» қўшди. Ҳамма бу балони одатий эпидемия, деб ўйлади ва адашди. Жумладан, УЕФА ҳам чемпионатларни тўхтатиш талабини ўртага қўймади. Бизнес талаби шартномаларда муҳрланган миллиард-миллиард маблағ ҳисоби қаршисида ҳушёрлик бой берилди. Эпидемия пандемияга айланмаслиги мумкин эди. Инсоният шу имконни қўлдан чиқарди. Хусусан, футбол учрашувларини тўхтатиш ҳақидаги финал ҳуштаги кеч чалинди.

Беларусь чемпионати эса ҳаттоки, тўхтатилмади. Энди барчани кечикиш, кечиккан тадбир азоби қийнамоқда. Майли, ҳечдан кўра кеч ҳам яхши. Ҳозирча катта футбол тин олмоқда. Тин олмаса ҳам бўлмасди. Чунки футбол индустрияси аталмиш улкан дарё қирғоқларни бузиб тошаётганди. Бу дарёнинг шафқатсиз тўлқинлари футболга дахлдор инсоний фазилатларни ямлаб ютаётганди.

Футболчи роботга, мураббий робот бошқарувчисига, сармоядорлар эса футболни унутган замонга келиб қолгандик. Шунинг учун ҳам тин олиш жуда-жуда зарур эди ва не тонгки, «таътил» коронавирус сабаб юзага келди. Алалоқибат футбол бизнеси миллион-миллион маблағидан айрилди, аммо минг-минглаб одамларни ҳаёти сақланди. Йўқ, дунё эсини йиғди. Эсини йиғмаса, охири қандай якун топишини тахмин ҳам, тасаввур ҳам қилиш қийин.

Бу - глобал муаммо! Пандемия сабаб футбол бизнесини барбод бўлиши, минг-минглаб одамларнинг ишсиз ва маблағсиз қолиши кейинги масала. Ҳаёт давомийлиги олдида бу машаққатлар аҳамиятсиздир. Шу маънода дунё футболи ва унга дахлдор инфратузилма аслида омонат эканига гувоҳ бўлдик.

Озиқ-овқат ва хавфсизлик сари талпинаётган инсоннинг кўзига футбол кўринмаяпти. Ҳақиқат шуки, футбол - тинчлик, тўқлик ва хавфсизлик даврининг ўйини! Қаердаки шу уч жиҳат бўлса, футбол ўйналаверади. Пандемиянинг шашти бироз сусайган Европа яна футбол ҳақида ўйлай бошлаганининг сабаби шунда. Гарчи ўйлаётган бўлсада, ўйнашга шошилмайди еврофутбол. Шошилмагани маъқул. Футбол ўйнаш қочмайди, томоша ҳам кечикмайди. Зеро, ота-боболаримиз футбол ўйнамай ҳам кун кечиришган.

Беморларнинг соғайиши, карантиннинг бекаму-кўст бўлиши - чинакам вазифа! Ҳа, дунё коронавирусдан халос бўлсагина, кўнгилга футбол сиғади.


Муҳаммад ВАЛИ.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить