» » Соловьев: «Лаганбардорликни ёқтирмайман»

Соловьев: «Лаганбардорликни ёқтирмайман»

Соловьев: «Лаганбардорликни ёқтирмайман»Россиялик футболчи Иван Соловьёв 2019 йилдан бери «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячи қандай қилиб Намаганга келгани, Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида "Спорт экспресс"га берган интервьюсида гапириб берди.

— Нима учун ўтган йили Россия чемпионатида "Сочи" сафида ўйнаш имкониятига эга бўла туриб, Ўзбекистонга йўл олдингиз?
— Барчаси бирданига юз берди. Таътил пайтида ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақада иштирок этиш учун бордим. У ерда «Навбаҳор» футболчиси Игорь Голбанни кўриб қолдим. У Сочида туғилган. У менга: "Мен билан юр, Ўзбекистонга борамиз, у ерда фаолиятингни давом эттирасан. Бош мураббий — Андрей Канчельскис", деди.

Мен эса унга ҳазиллашиб: "кетдик", дедим. У эса таслим бўлмади ва давом этди: "Келишдик, бир ҳафтадан сўнг расмийлаштириш учун жамоа бошлиғи келади". Ҳазил-ҳазил билан мен Ўзбекистонга кетиб қолдим. "Сочи" бош мураббийи Точилин мени қўйиб юборишни истамаган эди, аммо клубда менинг тақдирим ҳақида унчалик тушунарли бўлмаган гап-сўзлар бор эди. Боз устига, жамоа Россия премьер-лигасига чиқиш нияти борлиги ҳеч ким гапирмаган эди. Шу боис, Ўзбекистонга кетишга қарор қилдим.

Энг кулгилиси ҳаммаси «Навбаҳор»га келганимда маълум бўлди: мени кўрикка таклиф қилишган экан. Шу боис, музокаралар осон кечмади. Ортга қайтиб кетмоқчи эдим, аммо орага Канчельскис аралашди. У раҳбариятга мени олиб қолиш кераклигини айтди.

— Ҳеч бўлмаса, Ўзбекистонда молиявий томондан ютдингизми?
— Ҳа, албатта.

Қанча?
— Биринчи шартнома бир йилга тузилган эди. Ушбу қишда яхшиланган шартнома имзоладим. Ўзбекистон чемпионати етакчи жамоаларидан бири мен ўз сафига чорлади. У ердаги маошим янада кўпроқ бўлиши мумкин эди. Аммо мен «Навбаҳор»ни ташлаб кета олмадим. Мухлисларнинг меҳрини бошқа ҳеч қаерда ҳис қилмаганман. Умуман олганда, Ўзбекистондаги энг кучли мухлислик Наманганда. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда стадионга 20 минг ишқибоз келади. Бундан ташқари, жамоада ўзимни яхши ҳис қиляпман. Клубга садоқат намойиш қилиб, бошқа жойга кетмадим.

— Мухлислар меҳри нимада акс этади?

— Барча нарсада. Мухлислар ҳамиша мен билан ёнма-ён. Шаҳар бўйлаб юрсанг, ошга, меҳмонга таклиф қилишади.

Борасизми?
— Йўқ. Бу борада камтарона йўл тутаман. Бўш вақтимни базада ўтказаман.

Тил борасида муаммо йўқми?
— Нормал ҳаёт кечириш учун рус тили етарли.

— Оилангизни Ўзбекистонга олиб бордингизми
?
— Йўқ. Ўғлим ёш, уни ўзи кўниккан шароитдан бошқа шароитга олиб боришни истамадик. Бу ерда менга етишмаётган ягона нарса — бу оилам.

— «Навбаҳор» ўтган йили жадвалда 8-ўринни эгаллади. Бу клуб иштирокига яраша натижа бўлдими?

— Йўқ. Биз учинчи ўринда бораётган эдик, аммо жамоа ўта қўпол хатога йўл қўйди — Канчельскисни истеъфога чиқарди. Жуда ғалати қарор. Бундан ташқари, жамоада футболчилар етишмас эди, деярли битта таркиб билан ўйнаётган эдик. Буларнинг барчаси натижамизга таъсир қилди ва пастга тушиб кетдик. Бахтимизга, Канчельскисни ортга қайтаришди. Ажойиб мураббий. Ушбу мавсумда яхшироқ иштирок этамиз, деб умид қиламан.

Раҳбариятни бу қадар очиқ танқид қилишдан қўрқмаймизми?
— Ахир бу ҳақиқат. Барча менинг позициямни билади. Лаганбардорлик қилишни ёқтирмайман. Мен ўз фикримни билдириш ҳуқуқига эгаман.

— Ўзбекистон чемпионати савиясини қандай баҳолайсиз?
— Етакчи жамоалар Россия премьер-лигасида иштирок эта олишлари мумкин. Қолганлар — ФНЛ даражасида.

— Чемпионатда танаффус юзага келган. Нима учун Ватанингизга қайтмадингиз?
— Қўйиб юборишмади. Легионерлар мамлакатда қолишни айтишди. Шу боис, клуб базасида яшаяпман, мавсум давом эттирилишини кутяпман. Россиядагидан эртароқ бошласак керак. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият у қадар ёмон эмас. Қўшни Тожикистонда ўйинлар мухлисларсиз ўтказиляпти. Томошабинларсиз ўйин — ўртоқлик ўйинидек гап. Мен буни тушунмайман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
admin 16-04-2020 19:35
Цитата: Mashhur.uz
Tuzukroq jamoa dedimi? Demak, uni Lokomotiv oz tarkibiga chorlagan ekanda

Пахтакор
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Mashhur.uz 16-04-2020 09:26
Tuzukroq jamoa dedimi? Demak, uni Lokomotiv oz tarkibiga chorlagan ekanda
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Real_navbahor 16-04-2020 04:37
Rusligi bilinadida chesnilikni yoqtiradi.
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Норин олга бос 15-04-2020 23:42
Телевизорни куйсанг "ФУТБОЛ ТВ" да эски учрашувлар. Интернетдаям телеграмдаям хеч каерда футбол учрашувлари йук. Стадионгаям боролмаймиз борганимиздаям фойдаси йук. Факат тезрок коронавирусдан кутулайлик деб оллохга илтижо килиб дуо килиб уйда утиришдан бошка иложимиз колмади. Футболсиз хаётга чидолмаябман йиглагим келаябди. Узимгаям барча футбол мухлисларигаям сабр тилайман. Уйда колиб карантин коидаларига катиий амал килсак карантин тезрок тугайди. Футбол хам тезрок бошланади
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить