» » Тоҳир Мадраҳимовни хотирлаб ...

Тоҳир Мадраҳимовни хотирлаб ...

Тоҳир Мадраҳимовни хотирлаб ...Қирқ йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида кўплаб машҳур ва таниқли футболчилар ўйнашган ҳамда уларнинг кўпчилиги мухлислар қалбидан чуқур жой олишган. Шундай футболчилар қаторида Тоҳир Мадраҳимов ҳам бор.

1975 йилнинг 26 декабрида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган Тоҳир Мадраҳимов футболдаги илк сабоқларни чортоқлик таниқли мураббий Абдулло Жўрабоевдан олди.

Таъкидлаш жоизки, Зафар Мусабоев, ака-ука Рашид ва Мирзоҳид Ғофуров, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, ака-ука Аъзам ҳамда Анвар Ҳафизовлар ҳам мазкур мутахассиснинг шогирдлари ҳисобланишади.

Тоҳир Мадраҳимов футболчилик фаолиятини 1991 йилда Халқободнинг “Соҳибкор” жамоасида бошлайди. Бир йилдан сўнг эса вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор”га таклиф этилади.

Айтиш лозимки, амплуаси ярим ҳимоячи бўлган Тоҳир Мадраҳимов наманганликлар таркибида жами 12 мавсум давомида ўйнаб (1992 йилнинг 1-давраси, 1993 йил, 1995 йилнинг 2-давраси, 1996-2003 йиллар, 2005 йил), жами 259та ўйинда майдонга тушган ва 15та гол муаллифига айланган.

Шунингдек, маҳоратли футболчи “Навбаҳор”дан ташқари, “Навбаҳор-2” фарм-клуби (1992 йилнинг 2-давраси), Тошкентнинг МҲСК (1994 йил - 1995 йилнинг 2-давраси), Тошкентнинг “Локомотив” (2004 йил), бундан ташқари, Чортоқнинг “Нефтчи” (2-лига, 2006-2008 йиллар) жамоаларида ҳам тўп сурган.

1996 йили, яъни “Навбаҳор” чемпионликни қўлга киритган мавсумда Тоҳир Мадраҳимов 26та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 6та тўп киритган ҳамда жамоанинг олтин медални қўлга киритишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Шунингдек, 2005 йили Наманганда “Нефтчи”га қарши ўтказилган “водий дербиси” баҳсида айнан унинг голи эвазига “лочинлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганликларини ҳам “Навбаҳор”нинг кўплаб мухлислари яхши эслашади.

"Навбаҳор"даги ёрқин ўйинлари туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган маҳоратли ярим ҳимоячи миллий термамизда 5та ўйин ўтказган.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, Тоҳир Мадраҳимов мураббийлик соҳасида ўз фаолиятини бошлайди.

У Чустнинг “Пахтакор” (2011 йил), “Навбаҳор”нинг ўринбосарлар таркиби (2012-2014 йиллар), Уйчининг “Хотира-79” (2015-2016 йиллар) жамоаларига мураббийлик қилди.

2016 йили “Навбаҳор” чемпион бўлганлигининг 20 йиллиги муносабати билан ўзига хос футбол шоуси ташкил этилиб, унга 1996 йили чемпионлик унвонини қўлга киритган кўплаб футболчилар таклиф этилишган ҳамда “Навбаҳор”нинг ўша пайтдаги таркиб аъзоларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишганди.

Жанговар дуранг, яъни 4:4 ҳисобида якунланган ўша ўйинда Тоҳир Мадраҳимов ҳам собиқ жамоадошлари билан бирга майдонга тушганди.

Афсуски, бешафқат ўлим Тоҳир Мадраҳимовни 2017 йилнинг 22 апрель куни орамиздан олиб кетди.

Бугун унинг вафот этганига 3 йил тўлди.

Наманган футболи ва “Навбаҳор” тарихида ўзига хос из қолдирган Тоҳир Мадраҳимовнинг хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Real_navbahor 24-04-2020 00:35
Цитата: ниязов отабек
2005-йилда нефтчига 90+3 дакикада урган голидан кейин ёнимда утирган ака билан хурсандчилик килаётганимизда куйлакларини тортиб йиртиб юборган эдим эх уша дамлар охиратингиз обод булсин тохир ака сизни хеч качон унутмаймиз

O‘zgacha bo‘gandi o‘sha o‘yin joy yetmay qolgan bizga bilet olip xam kirolmaganmiz
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

ниязов отабек 23-04-2020 16:35
2005-йилда нефтчига 90+3 дакикада урган голидан кейин ёнимда утирган ака билан хурсандчилик килаётганимизда куйлакларини тортиб йиртиб юборган эдим эх уша дамлар охиратингиз обод булсин тохир ака сизни хеч качон унутмаймиз
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить