» » Канчельскис: “Ўзбек халқи ғалабага муносиб ҳисса қўшган”

Канчельскис: “Ўзбек халқи ғалабага муносиб ҳисса қўшган”

Канчельскис: “Ўзбек халқи ғалабага муносиб ҳисса қўшган”Бугун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, II жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллик байрами.

Ушбу айём муносабати билан “Навбаҳор”нинг россиялик бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис юртимиздаги уруш ҳамда меҳнат фахрийларини табриклади. Қуйида унинг табригини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Бугунги Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан, барча ўзбекистонлик уруш ҳамда меҳнат фахрийларини табриклайман.

Уруш йилларида ўзбек халқи мардлик намунасини намойиш этиб, жанггоҳларда кўплаб ўзбекистонликлар мардонавор жанг қилишгани, уларнинг кўпчилиги шундай тинч, дориломон кунларга етиб келишимиз учун ўз жонларини фидо қилишганини китобларда ўқиб, фильмларда кўрганмиз.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хотиралари қалбимизда абадий сақланади ва уларнинг жасоратлари унутилмайди.

Уруш бўлаётган шаҳарлардан Ўзбекистонга эвакуация қилинган кўплаб оилалар ҳамда болаларга ўзбекистонликлар бошпана беришгани, уруш сабабли, етим қолган болаларни фарзанд қилиб, боқиб олишгани, фронт ортида ҳам ўзбекистонликларнинг самарали меҳнат қилишгани тарихдан маълум.

Умуман олганда, ўзбек халқи жаҳонни фашизм балосидан халос этишга, буюк ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Фурсатдан фойдаланиб, айни пайтда ҳаёт бўлган II жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга узоқ умр, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламан.

Бахтимизга уруш ҳамда меҳнат фахрийлари ҳамиша соғ бўлишсин, - дейди Канчельскис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Oqiljon 12-05-2020 04:34
Assalamu alaykum
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Норин олга бос 09-05-2020 17:01
...-май каронавирус пандемияси устидан голиб чиккан кун
...-май галаба куни булиб тарихда колажак аник саналар тез кунларда аник булади деган умиддаман.
Бунинг учун биз уйда колиб зарурат булганда кучага никоб билан чикишимиз керак
булади. Айрим худудларда никобсиз сайр килишлар, купчилик булиб нкобсиз утиришлар купайиб кетди. Гапирсангиз орган ходимлари индамаганда сенга нима дейдиганлар хам топилиб колади. Азиз юртдошлар, азиз фанатдошлар купи кетиб ози колди сабр килайлик узимиз амал килаётган булсак кушнимизни махалладошимизни ва амал килмаётган танишларимизни тартибга чакириб огох этайлик. Наманганимизни кизил худуддан сарикга ундан кейин яшил худудга киришишига эришайлик шунда касаллар йуколиб карантинлар тугаб олдинги холатга кайтамиз. Ушанда биз согинган футболлар, биз согинган аншланглар бошланади. Хаммаси уз кулимизда эканлигини унутмайлик. Футболни тулиб тошган стадионимизни жудаям согинганимдан шуларни ёзишга жазм этдим.
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить