» » Ғофуров: «Мақсадимиз ўзгармаган»

Ғофуров: «Мақсадимиз ўзгармаган»

Ғофуров: «Мақсадимиз ўзгармаган»Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг тажрибали ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Футболни соғиндингизми?

- Албатта, барча футболчилар сингари карантин даврини уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Жамоамиз мураббийлар штабининг машғулотлар жадвали асосида уйда якка тартибда машқларни бажаряпман. Юзага келган имкониятдан фойдаланган ҳолда, оилам даврасида кўпроқ бўлиш, суҳбатлашишга интиляпман. Боиси, биз – футболчиларнинг асосий вақтимиз кўпроқ сафарларда кечади ҳамда оила даврасида кам бўламиз. Менимча, ҳар қандай футболчи футболни соғинса керак. Аммо биринчи навбатда соғлиқни асраш керак ва карантин ҳам шу ниятда эълон қилинди. Худо хоҳласа, Суперлига баҳслари тез кунлар ичида старт олади, деган умиддаман.

- Карантиндан сўнг, давом этадиган Суперлига баҳсларида сизнингча, сенсациялар юзага келиши мумкинми?

- Менимча, сенсациялар юз беришининг эҳтимоли юқори. Боиси, карантиндан сўнг, барча жамоалар бир хил савияда бўлади. Шундай экан, гранд клублар ўзидан кучсизроқ жамоадан мағлубиятга учраши эҳтимолдан холи эмас. Аммо сенсацияларнинг бўлгани яхши. Боиси, шундай ўйинлар орқали миллий чемпионатимиз баҳсларига қизиқиш янада кучаяди.

- Сиз “Навбаҳор”даги энг тажрибали футболчилардан бирисиз. Сизнингча, тажриба футболда нечоғлик муҳим роль ўйнайди?

- Миллионлар ўйинида руҳий ҳамда жисмоний тажрибанинг ўрни катта, албатта. Бу эса машғулотлар жараёни, шунингдек, майдонда тўп билан муомала қилиш, рақибга қарши кураш олиб бориш, аниқ зарба йўллаш каби кўплаб ҳолатларда ўз самарасини бермоқда. Бир сўз билан айтганда, футболда тажриба катта роль ўйнайди.

- Тажрибали футболчи сифатида жамоадаги ёш ўйинчиларга ўз маслаҳатларингизни бериб турасизми
?

- Қўлимдан келганича, тажрибам билан ўртоқлашиб, ўз маслаҳатларимни бериб тураман. Ёш футболчиларга кўпроқ ўз устиларида ишлашлари, меҳнат қилишлари ва кибрга берилмасликларини таъкидлайман.

- Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Жамоанинг ушбу имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Мазкур мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби эса бунга қодир. Суперлигада чемпионлик унвонига эришиш, шунингдек, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон кубоги финалининг Наманганда, ўзимиз учун қадрдон майдонда ўтказилиши бизга қўшимча куч-қувват бағишлайди ҳамда фидоий ва жонкуяр мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари остида биллур совринни қўлга киритамиз, деган умиддаман.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Барча ҳамюртларимиз, шунингдек, “Навбаҳор”нинг садоқатли ҳамда жонкуяр мухлисларига айни пайтда юртимизда ҳукм сураётган муборак Рамазон ойида Аллоҳдан куч-қувват, соғлик-саломатлик тилаб қоламан. Тутган рўзалари ва ибодатлари, шунингдек, қилган эҳсонларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим! Дуолари ижобат бўлсин. Асосийси касал бўлишмасин ҳамда коронавирусдан эҳтиёт бўлган ҳолда, уйда қолишсин.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Nomonjon 17-05-2020 14:51
Barselona
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Saido 11-05-2020 14:44
antivirus2014 10-05-2020 18:05
Мирзохидни кейинги уйинларига омад ёр бўлсин илохим со саломат бўлиб юришини тилайман. Шу катори барчани юртимизга кириб келган номи умуман йў булиб кетиши керак булган касалликдан Оллохни узи асрасин!
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди


--------------------

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить