» » Рамазон Ҳайитингиз билан!

Рамазон Ҳайитингиз билан!

Рамазон Ҳайитингиз билан!Синовларга бой келган йилимизнинг Рамазон ойи ҳам якунига етди. Бу муборак ойда халқимиз ўзининг меҳр-оқибат, мурувват ва саховат касб этганини яна бир бор намоён этди.

Бутун дунё мусулмонлари қатори, юртдошларимиз ҳам бу ойда тоат-ибодатлар билан банд бўлди. Шу муборак кунларда қилинган эзгу дуолар ижобат бўлсин. Нуроний отахон-онахонларимиз, азиз фарзандларимиз ҳамиша омон бўлишсин. Рамазон ойида қалбларимизга инган сукунат ва имон йил бўйи бизни тарк этмасин.

Аллоҳ халқимизни кейинги Ҳайит байрамларига соғ-омон етказишини чин дилдан сўраймиз. Бутун дунёдаги бугунги вазият барқарорлашиб, касалликлар чекинсин. Зеро, кўпчиликнинг дуосида хайр бор. Бугун юракдан қилинган дуолар ижобат бўлиб, халқимиз яна байрам ва сайилларда, тантаналарда ёруғ юз билан бирлашиши насиб этсин.

Бугун муборак Ҳайит аёмида бир сафда турмасакда, қалбан бирдамликда дуоларга қўшилдик. Ҳаётда эзгу ва савоб амалларга шошган, дину диёнати, имон-эътиқоди етук азиз ватандошлар!

Сизларни муборак айём билан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий ҳотиржамлик, хонадонларингизга файзу барокат тилаймиз. Жонажон Ватанимиз равнақи йўлида янада жипслашиб, бирдамлик ва аҳилликда фаол меҳнат қилайлик. Яна бир бор Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
РАХМАТ...УЗИНГЛАРГА ХАМ МУБОРАК БУЛСИН...ФУТБОЛИМИЗ ХАМ ТЕЗРОК БОШЛАНСИН...ТУГРИСИ СОГИНДИК ТУГРИМИ МУХТАРАМ ИШКИБОЗЛАР.....
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
4-тур.
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 Насаф 3 9
3 Қўқон-1912 3 6
4 Бунёдкор 3 6
5 Локомотив 3 6
6 АГМК 3 5
7 Машъал 3 4
8 Навбаҳор 3 4
9 Металлург 3 4
10 Сурхон 3 3
11 Андижон 3 1
12 Қизилқум 3 1
13 Сўғдиёна 3 1
14 Бухоро 3 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
3-тур. 15 март, 16:00
0 - 0
Тақвим
«    май 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Логин
Пароль
Запомнить