» » Канчельскис ҳам футболни соғинди

Канчельскис ҳам футболни соғинди

Канчельскис ҳам футболни соғинди
“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис «Русфутбол» нашрига интервью бериб, суҳбат давомида ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида мавсумни қандай тарзда қайта бошлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўзбекистонда икки ойдан буён карантиндамисиз
?

— Ҳа, албатта. Мен ҳам, легионерлар ҳам ҳеч қаерга кетолмадик. Айни пайтда машғулотларни бошлаш учун расмий равишда рухсат берилишини кутяпмиз. Менимча, Ўзбекистонда июнь ойи ўрталаридан чемпионат бошланса керак. Бу ерда касалланганлар сони камаймоқда. Аста-секин барчаси изга тушмоқда. Дўконлар, бозорлар очилмоқда. Шу боис, футбол ҳам қайтишига умид қилса бўлади. Албатта, ўйинлар мухлисларсиз ўтади.

— Россия чемпионати 21 июндан қайта тикланади. Табиийки, ўйинлар томошабинларсиз бўлган бўм-бўш стадионларда ўтади. Сизнингча, бундай эпидемиологик ҳолатда ўйнаш қанчалик хавфли? Чунки футбол — контактли ўйин тури...


— Агар жамоа карантинда бўлса, клуб базасида яшаётган бўлсанг, ҳеч қаерга чиқмаётган бўлсанг, қандай қилиб касаллик тарқалиши мумкин? Бундай ҳолатда касаллик тарқалмайди. Жамоа аъзолари икки ҳафталик карантинда ўтиришса ва ҳеч қандай касаллик аниқланмаган бўлса, мавсумни қайта бошлаш мумкин. Бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Чемпионатни албатта охирига етказиб қўйиш керак.

- Сизнингча, карантиндан сўнг, қайта тикланадиган Россия чемпионатида жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкинми?


- Ушбу саволга жавоб бериш қийин. Чунки барча баҳслар томошабинларсиз ўтказилади. Кимдир ишқибозларга тўла бўлган стадионда ўйнашга кўниккан, қайсидир футболчининг эса бўш стадионда ўйини қовушади. Машғулотларда ўзини ижобий жиҳатдан кўрсата оладиган, лекин мухлислар олдида ўзини йўқотиб қўядиган ўйинчилар ҳам бор. Шундай экан, бундай вазиятда кимнингдир имконияти ошса, яна қайсидир футболчи бўш ўйингоҳда ўз имконияти даражасида тўп суролмаслиги мумкин.

Бу ерда барчаси ушбу қисқа муддат давомида бўлажак 8та тур ўйинларига жамоаларнинг баҳсларга қандай тайёргарлик кўришларига боғлиқ.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Тақвим
«    август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Логин
Пароль
Запомнить