» » Манфаат ниқоби – футбол учун энг хавфли иллат

Манфаат ниқоби – футбол учун энг хавфли иллат

Манфаат ниқоби – футбол учун энг хавфли иллатФутболимиздаги иллатлар ҳақида кўп ёзилган. Наинки мутахассислар, балки аксарият мухлислар ҳам бу мавзуда жўяли мулоҳазалар айтишлари мумкин.

Шундай экан, яна шу мавзуга қайтишдан мақсад нима? Гап шундаки, пандемия барчамизни ниқоб тортишга мажбур қилди. Ниқоб - бугун ҳар биримиз учун доимий ҳамроҳ буюмга айланди. Авваллари кўринмас ниқоб, яъни манфаат ниқоби таққан футболчилар ёки майдондан ташқаридаги кишиларни бир-биридан ажратиб бўлмасди. Уларни манфаат ниқоби бирлаштириб турарди. Энди эса вазият ўзгарди - футболчи майдонга ниқобсиз тушади. Савол туғилиши табиий: у вирусдан сақловчи воситани тақмаслиги тушунарли, лекин шунча азоб-уқубатлардан тегишли хулоса чиқариб, манфаат ниқобини буткул улоқтириб ташлайдими? Инсоф ва виждонли ўйинчилар биздан ранжимасинлар, гап эгасини топади...

Кимнингдир карантин таъсирида манфаат ниқобидан халос бўлиши - футболимиз учун катта ғалаба. Соҳада шундай мутасаддилар, мураббийлар ва футболчилар борки, манфаат ниқоби уларнинг чўнтакларида юради. Бошқача айтганда, бу ниқобни зарур пайт тақиб олишади. Биз манфаат ниқобини таққан ёки тақадиган ўша кишиларни билмаймиз, танимаймиз. Аммо мулоҳазаларимиз шунчаки, гумон ёки тахминга ҳам асосланмаган. Футболимиздаги ҳозирги ҳолат, умумий кўриниш, катта натижалар йўқлиги - манфаат ниқоби ҳақида сўзлаш учун етарли асос.

Ижро ҳокимияти вакиллари саналган қанча-қанча амалдорлар пора билан ушландилар, коррупцияда айбландилар. Футболимиз ҳаётида эса гўё ҳамма оппоқ, ҳаммаси силлиқ. Муаммолар, айниган муҳитни кўпчилик эътироф этади, бироқ айбдорлар ҳеч қачон топилмайди. Бундан кейин ҳам топилмаса керак. Майли, топилмасин. Айбдорларни излаш ва топиш бизнинг мақсадимизга кирмайди. Мақсадимиз - Суперлига рестарти арафасидаги умидворликни мухлислар билан ўртоқлашиш, холос. Ҳа, шундай.

Аслида бор, аммо биз кўролмайдиган манфаат ниқобини тақишдан энди кимлардир уялишар. Ҳар ҳолда, карантин даври кўпчиликнинг эсини киритди, кўзини очди. Мана шундай мураккаб вазиятда ҳам манфаат ниқобидан қутулмаслик - чинакам иллат, кечирилмас гуноҳ, футболга нисбатан жиноят. Албатта, ҳаммаси яхши томонга ўзгаришидан умидвормиз. Лекин айрим хавотирларимиз борки, уларни айтмасак бўлмайди.

1. «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор» ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг Андрей Канчельскис икки жамоада ҳам жароҳатланганлар йўқлигини қайта-қайта таъкидлади. Бу бежиз эмас, албатта. У футболимизда тушунарсиз, ёввойи аёвсизлик мавжудлигидан хавотирда. Бу масалани охиригача изоҳлаш мушкул. Аммо аяш рақибга ён бериш ёки унинг билан курашмасликни билдирмайди. Аяш - футболдан устун, спортча курашни инкор этмайдиган инсоний туйғу. Ёввойиларча бир-бирини босиб-янчиш ва буни қизғин кураш жараёни билан изоҳлаш футболчига ярашмайди.

2. Рақиб устунлик қилаётган дамда чидамай, мағлубиятни тан олмай, ўзини номуносиб тутиш шу пайтгача футболимиз оғриқларидан бири эди. Суперлига рестартида шу иллат кўзга ташланмаслиги айни муддаодир.

3. ЖЧ-2022 саралаши охирги баҳсида терма жамоамиз ҳисобда олдинда бора туриб, якунда ютқазган, минг­лаб мухлислар кўз ўнгида тайёр ғалабани қўлдан чиқарганди. Футболчиларимиз Фаластин сафарида ва уйда саудияликларга қарши кечган баҳсда олтин очколарни бой беришганини мухлислар ҳануз унутишмади. Унутишолмайди ҳам. Чунки кучли бўла туриб ютқазиш - тушунарсиз, барибир. Кузги тақвимда Вадим Абрамов шогирдлари шу тушунарсизликни барҳам беришади, деб ўйлаймиз. Мухлисларга мағлубият сабабларини тушунтириш, изоҳлаш эмас, аксинча, ғалабалар тортиқ этиш зарур. Терма жамоамиз қолган 3та ўйинда 9 очко олиши шарт. Биргина дуранг ва якуний 16 очко ҳам камлик қилиши мумкин. Тўғри, вазифа оғир, лекин бажарса бўлади. Саудия термасида яққол устунлик йўқ.

4. Бундеслиганинг 30-турида ўспирин йигитча - Флориан Вирц тажрибали Мануэль Нойер дарвозасига гол урди. У мағлубият палласида ҳам босимни сезмади. Босимдан нолийдиган футболчиларимиз учун - шу болакай ўрнак!

Хулоса шуки, манфаат ниқоби тортилмаса, футболимиз гуллаб-яшнайди. Терма жамоамиз ҳам, клубларимиз ҳам бир бутунликда қад ростлайди. Бутунлик - ғалаба пойдевори, жамоавийлик асоси. Тушунамиз, реалликдаги воқеа-ҳодисалар ҳар доим ҳам орзуларга мос тушмайди. Бироқ чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди. Биз ҳам орзу ва умид қилишдай толмаймиз.

Муҳаммад ВАЛИскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Muzaffar 13-06-2020 12:50
Navbahorga ertangi o'yiniga omad yor bo'lsin uyga g'alaba bilan qaytishsin biz muhlislarsiz o'yin oson bo'lmaydi lekin biz qalban birgamiz
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

ЖУДА УРИНЛИ ВА МАНТИКИЙ ГАПЛАР....
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить