» » «Насаф» - «Навбаҳор». Превью

«Насаф» - «Навбаҳор». Превью

«Насаф» - «Навбаҳор». ПревьюСуперлиганинг 4-турида жамоамиз Қашқадарёда «Насаф» меҳмони бўлади.

14 июнга белгиланган «Насаф» - «Навбаҳор» учрашуви кўпчиликнинг диққат-марказида турибди. Мазкур баҳс «лочинлар» учун ҳам, қаршиликлар учун ҳам жуда аҳамиятли баҳс.

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 46 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 22 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 12 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган ва яна 12 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 77-63, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 78 очкони, “Навбаҳор” эса 48 очкони қўлга киритган. Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби Наманганда ва Қаршида қайд этилган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
2019 - «Насаф» - «Навбаҳор» 0:1
2018 - «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
2017 - «Насаф» - «Навбаҳор» 4:0
2016 - «Насаф» - «Навбаҳор» 6:0
2015 - «Насаф» - «Навбаҳор» 5:1

Ўзаро ўйинлардаги факт: “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари бунгача Қаршида 23 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 18 тасида қаршиликлар зафар қучишган бўлса, 3та учрашувда наманганликлар ғалаба қозонишган, 2та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларда “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасини 52 марта ишғол этишган бўлса, “лочинлар” “Насаф” дарвозасига 20та тўп киритишган.

Бўлажак учрашувда севимли жамоамизга омад ёр бўлиши тилаб қоламиз!

Суперлига. 4-тур
14 июнь, 20:00
«НАСАФ» - «НАВБАҲОР»
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
admin 11-06-2020 16:47
Цитата: Акрамжон 81
2019 йил 2014 йил булиб хато кетибди.

Тузатилди
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Акрамжон 81 11-06-2020 14:50
2019 йил 2014 йил булиб хато кетибди.
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Dilshod 11-06-2020 13:22
Navbahorga omad,alaba kutamiz! Tarixni zgartirish z qlingda
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить