» » Р. Аҳмедов: «Можароларга аралашганим - сабоқ бўлди»

Р. Аҳмедов: «Можароларга аралашганим - сабоқ бўлди»

Р. Аҳмедов: «Можароларга аралашганим - сабоқ бўлди»Янги мавсумни ҳеч бир жамоада бошламаган собиқ «Навбаҳор» ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳозирги ҳолати, «Мўминжонов иши» ҳамда «Навбаҳор»нинг имкониятлари ҳақида гапириб берди.

«Андижон»дан кетганман. Ўтган мавсум якунида клуб билан тузган шартномам муддати тугади ва келишувни узайтирмадик, - деб гап бошлади Рўзимбой Аҳмедов.

Мавсум арафасида бирор клуб йиғинида қатнашишимга эса саломатлигимга боғлиқ айрим муаммолар йўл қўймади. Батафсилроқ тушунтирсам, аввалги йил охирида ички аъзо хасталиги туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишимга тўғри келди. Барчаси ортда қолиб, аста-секин индивидуал машғулотларга киришганимда, яна бир бошқа дард безовта қилиб, операция столига қайта ётишдан ўзга чора тополмадим. Иккинчи жарроҳлик амалиётидан кейин шҳифокорлар машғулотларга камида 3 ойдан сўнг қайтишим мумкинлигини айтишди. Шу аснода қайсидир жамоа билан шартнома тузишга улгурмадим. Яширмайман, шунда ҳам бир-икки клубдан аниқ таклиф олдим, фақат саломатлигимни ўйлаб, уларга узримни айтдим. Худога шукр, ҳозир аҳволим анча яхши. Айни пайт Суперлигада ишлайдиган тажрибали мураббийлар кўрсатмаларига асосан, мустақил равишда шуғулланяпман, маълум даражада юкламалар олиб, организмимни тайёрлаяпман. Албатта, иккинчи даврадан эътиборан фао­лиятимни Суперлига жамоаларидан бирида тиклаш ниятим бор, - деб умид қилмоқда ҳужумчи.

«Мўминжонов воқеаси» ўша пайтда атрофлича ўрганилиб, тўғри қарор қабул қилинди ва ҳар ким қилмишига яраша жазо олди. Бўлди, тамом. Шундан ке­йин Мўминжонов билан қайта гаплашмадик, кўришмадик ҳам. Ўтган ишларга салавот, уларни қайта қўзғашдан маъно йўқ. Умуман олганда, ҳозир бу борада қандайдир муаммо ҳам йўқ. Омма эътиборидан четда қолганим сабаби эса бошқа - буни ўзим хоҳладим. Чунки биргина инсон хатоси ортидан анчагина гап-сўзлар ва можарога аралашиб қолганим яхшигина сабоқ бўлди. Бу ҳаттоки, машғулотларда ишлашимга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Қисқаси, барчасини обдон ўйлаб кўриб, ҳеч нарсага эътибор бермасдан жимгина ўз устимда ишлаш ҳамда келажак ҳақида ўйлашни маъқул кўрдим, - дейди Аҳмедов.

«Навбаҳор»нинг имкониятлари ҳақида ҳозирдан нимадир де­йиш қийин. Вазифанинг бажарилиши фақат таркиб эмас, турли омилларга боғлиқ. Масалан, «Навбаҳор» мураббийлари 2018 йили жуда яхши таркиб шакллантиришганди. Яъни жамоа сафида асосан камида 2 йил бирга ўйнаб, бир-бирларини яхши тушуниб олган йигитлар тўп суришди. Қолаверса, мавсум жамоа учун ниҳоятда омадли келди. Демоқчиманки, қандай натижа қайд этилиши аввало, таркиб сифатига боғлиқ бўлсада, бунда бошқа омиллар ўрни ҳам йўқ эмас. Мисол учун, клуб қанчалик зўр ўйнамасин, агар озгина омад етишмаса, яхши натижага эришолмайди. Лекин асос - бу таркиб, албатта. Тан олиш керак, «Навбаҳор»нинг бу йилги таркиби ҳақиқатан ҳам, анча кучли. Шунга яраша, жамоа юқори мақсадларни кўзламоқда. Қайтараман, таркиб сезиларли даражада кучайтирилди. Энди жамоадан шу мавсумнинг ўзида натижа талаб қилиш - бу раҳбариятнинг иши. Фақат таркиб деярли янгиланганини унутмаслик керак. Сафга қўшилган янги футболчиларнинг жамоа ритмига мослашиб, барқарор ўйин кўрсатишлари учун маълум вақт керак, барибир. Боз устига, коронавирус туфайли орада катта узилиш бўлди. Шуларни назарда тутиб, ҳозирдан бирор гап айтишим қийин. Яхшиси, мавсум тикланишини кутайлик, яна 3-4та тур ўйинларини кўрайлик. Эҳтимол, шунда дастлабки хулосалар юзага чиқар, - деб фикр билдирди хоразмлик ўйинчи.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
BALLACK 14-06-2020 07:54
Ruzimboy Malades Uzbek Futboli Uchun Qilding Ayrim Muxlisla Tan Olmidi Ilxom Zuri Deb Tushagini Yalab Yuradigan Muxlislar Ham Bor Soqasini Qilgan Ilxomni Laykalari Mutla
  • Ёқмади
  • +5
  • Ёқди

Ibragimov 13-06-2020 21:42
Senga raxmat ahmedov sendan rozimiz xamma narsani ochib keting
  • Ёқмади
  • +3
  • Ёқди

Xamzayev Muzaffar 13-06-2020 20:34
Pandemiyadan keyin Navbahor kerakli ochkolarni toplab olish shart! Chunki olloh korsatmasin karantin yana kuchaytirilib mavsum erta yakunlanadigan bolsa OChL ga chiqish imkoniyatlari deyarli qolmaydi
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

BALLACK 12-06-2020 18:15
MostBet
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Тақвим
«    август 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Логин
Пароль
Запомнить