» » Канчельскис: «Жасур учун 300 минг эвро - бу жуда кўп»

Канчельскис: «Жасур учун 300 минг эвро - бу жуда кўп»

Канчельскис: «Жасур учун 300 минг эвро - бу жуда кўп»
«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновга Россиянинг «Локомотив» клуби томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарларга шарҳ берди.

«Бу футболчини бизга ҳам таклиф қилишди, бироқ биз 18 ёшли футболчига бу қадар кўп пул тўлай олмаймиз. 300 минг евро сўрашди, бу жуда кўп. Ўйлашимча, у ҳали Ўзбекистон чемпионати даражасидан ўтгани йўқ. У ҳали қотиши ва эт олиши керак.

Ҳозир Жасурга Россия чемпионатига киришиб кетиш қийин бўлади — бўйи узун бўлмаган, чаққон оёқ ва ақлга эга йигит. Авваллари қанот ҳужумида пайдо бўларди, аста-секин жамоа асосий таркибига кириб бормоқда. Ёмон эмас, қобилият нишоналари бор, аммо у ҳали шу ерда бироз ўйнаши керак.

Европанинг топ-60 иқтидор эгалари сафига кира оладими? Бундай дея олмайман. Унинг бир нечта ўйинини кузатдим, у Италияда кўрикдан ўтиб келди, бироқ уларга тўғри келмади. Кетишига ҳали эрта, йигитча атрофида жуда кўп ажиотаж бўлмоқда.

«Локомотив» янги босқичда. Навбатдагиси. Бу хабарлар ҳақиқатми ёки йўқ, билмайман. Агар бу футболчи уларни қизиқтириб қўйган бўлса, у ҳолда бу трансфер учун пулни албатта топишади», — дейди Канчеслкис.


Аввалроқ «Бунёдкор»нинг 18 ёшли футболчисига «Локомотив»дан қизиқиш борлиги ва «темир йўлчилар» ёш иқтидор эгаси учун 450—500 минг евродан воз кечишга тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди. Англиянинг The Guardian нашри 2019 йилда Жасурни жаҳоннинг энг яхши ёш футболчилар топ-60 лигига киритганди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи декабрь ойида Италиянинг «Беневенто» клуби кўригида бўлиб қайтганди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Grad mir 20-06-2020 13:15
Составдаги 2 та 3 тасини алиштир нима киласан яна расход килиб андрюха соккани узимизи боллага бер махаллийлага
  • Ёқмади
  • -1
  • Ёқди

NavbaREAL 20-06-2020 02:42
Хеч канакасига бу ерда Канчельскис Узбекларни камситмаяпти. Аксинча узини чунтагини эмас, Навбахорни бюджетини уйлаб уз фикрини билдиряпти. Бунёдкордагилар Навбахор барибир олади деб нархни потолок куйишган.Бошка тренер булганда канчадир откат хисобига Навбахорни сотиб олишга кундирар эди.Кейин Канчельскис Навбахорни шу холатга келишида озми-купми уз хиссасини кушди.Асосий майдон, захира майдони ва бошка шароитлар.Тугри рахбариятни эътибори, маблаг ажратиши тахсинга лойик.Лекин бу ишларни айнан Канчельскисни маслахатлари,танкидлари керак булса талаблари асосида яратилди шундай шароитлар.Бу нарсаларни Канчельскис хеч качон оркалаб кетмайди.Барчасини Навбахорни келажаги учун киляпти.Шунинг учун Сизлардан илтимос танкидни хам холисона ва дустона тугри талкин килайлик.Канчельскис тугри айтяпти Жасур 300 минг еврога арзимайди.Ва Европа, Россия клубларига хали тайёр эмас.Буни тугри кабул килиш керак.Эшитишимча Канчельскис узимизни ёшларимизни куриш учун "НАВБАХОР" футбол академиясига ва Каъладаги "НАВБАХОР-УМИД" футбол мактабига хам ташриф буюриб ёшларимизни кузатган.Канчельскис хохламаяпти четдан уйинчи сотиб олишни.Лекин хозирча иложимиз йук.Узимизни ёшларимиз порлаши учун яна 3-4 йил бор.Кейин Канчельскис ракиб жамоа уйинига караб тактика киляпти.Мисол учун Пахтакор ва Локомотив билан шиддатли,хужумкор уйин булдику.Мени фикрим Навбахор учун Канчельскис идеал мураббий.Колаверса биринчи турдан бошлаб хаммаси кучли жамоалар.Пахтакор,Локомотив,Андижон ва Насаф.Энди буёги Навбахорга нисбатан енгил булади.Худо хохласа давомли галабалар булади.Ахир курдикку хар-хил тренерларни.Хеч нарсани кизиги булмаган уларга.Арзимаган футболчиларни фалон пулга сотиб олиб хеч нарса килиб беролмади.Аксинча Наманган халкини пулини совуриб кетди.Шунинг учун дустлар тугри фикрлаб тренеримиз ва жамоамизни куллаб-кувватлайлик.ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Цитата: Namnav
Ruslar har doim o‘zlarini biz o‘zbeklardan bir bosh ustun hisoblashadi. Kanchelskiy bizni o‘zbek bollari bundan ortig‘igayam arzidi, san o‘zing olayatgan oyliginnga arzudigan natija qilish haqida o‘yla

Ана шу гапларингизга кушиламан доим камситиб келишади БУЮК АМУР ТЕМУР БОБОМИЗ МОСКВА АТРОФИГА ЧОПАР ЮБОРГАНЛАРИДА ОК КАЙИН ПУСТЛОГИДАН КАВШ КИЛИБ КИЙИБ ОЛИШИБДИ ДЕБ ЧОПАР АЙТГАН ЭКАН..СОХИБКИРОН РОССИЯГА ЮРИШ КИЛМАГАН ЭКАНЛАР...УЛАР ЭНДИ ОДАМ БУЛИБ АНА БИЗНИ УСИБ КЕЛАЁТГАН ЙИГИТЛАРНИ КАМСИТИБ ТУРАДИ...
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Namnav 18-06-2020 07:27
Ruslar har doim o‘zlarini biz o‘zbeklardan bir bosh ustun hisoblashadi. Kanchelskiy bizni o‘zbek bollari bundan ortig‘igayam arzidi, san o‘zing olayatgan oyliginnga arzudigan natija qilish haqida o‘yla
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Mashhur.uz 17-06-2020 17:33
Цитата: Uznamcity
Цитата: Mashhur.uz
Цитата: Uzbek_nav_fun
Гарчи, узим Навбахор мухлиси булсамда шуни айтмокчиманки, Канчельскис сан узинг хозирги ойлигинга умуман арзимайсан

Togri, man ham hozir oyinda bir narsani kormadim, faqat oldinga tep va bir ilojini qilib gol ur. Shunaqa bob qoldi. Futbolchilayam oynagisi yoq, ikki uch yil oldin Turgunboyev, Ahmedov, shijoat bilan oynardi. Hozir unday emas

Uni korgani kuz bulish kerak 2 golam evrapiskiy buldi man navbahorni hali kambinatsiya qilib oborib urgan golini eslomiman 1 chi gol vapshe daxshat 2 chisi uta guzal kambinatsiya maxsuli boldi ikoviyam markazdan urildi.bizzi baletchilayam urganib qogan qanitdan qochadi kallaga kotaradi tugri kesa gol bumasa yuq trener almassayam shu taktika uzgarmasdi

Ha mayli mavsum oxirigacha shu taktikasi ish beradimi yoqmi vaqt korsatadi. Keyin, mandan kattamisiz yoki kichik koz haqida umuman shaxsiyat haqida gap bolmasin. Man shunchaki shaxsiy fikrimni aytdim xolos, ortiqcha gap kerakmas
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Шухратжон-75 17-06-2020 13:32
канака жамоалар бн ўйнаётганини хам хисобга олиш керак жамоаларни кучига караб тактика танлаяпти сабр килсанглар хужумкор ўйинни хам кўрасила. Олдинги тренер сингари факат стандарт вазиятдан ур тўполон бн гол урмаяптику Андрей яхши обораяпти натижа хам килиб беради
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Uznamcity 17-06-2020 10:30
Цитата: Mashhur.uz
Цитата: Uzbek_nav_fun
Гарчи, узим Навбахор мухлиси булсамда шуни айтмокчиманки, Канчельскис сан узинг хозирги ойлигинга умуман арзимайсан

Togri, man ham hozir oyinda bir narsani kormadim, faqat oldinga tep va bir ilojini qilib gol ur. Shunaqa bob qoldi. Futbolchilayam oynagisi yoq, ikki uch yil oldin Turgunboyev, Ahmedov, shijoat bilan oynardi. Hozir unday emas

Uni korgani kuz bulish kerak 2 golam evrapiskiy buldi man navbahorni hali kambinatsiya qilib oborib urgan golini eslomiman 1 chi gol vapshe daxshat 2 chisi uta guzal kambinatsiya maxsuli boldi ikoviyam markazdan urildi.bizzi baletchilayam urganib qogan qanitdan qochadi kallaga kotaradi tugri kesa gol bumasa yuq trener almassayam shu taktika uzgarmasdi
  • Ёқмади
  • +6
  • Ёқди

sherzad 17-06-2020 09:36
arzidi.300.domla.biz.yoshladan..10.bosh.ustin
  • Ёқмади
  • -1
  • Ёқди

Mashhur.uz 17-06-2020 06:09
Цитата: Uzbek_nav_fun
Гарчи, узим Навбахор мухлиси булсамда шуни айтмокчиманки, Канчельскис сан узинг хозирги ойлигинга умуман арзимайсан

Togri, man ham hozir oyinda bir narsani kormadim, faqat oldinga tep va bir ilojini qilib gol ur. Shunaqa bob qoldi. Futbolchilayam oynagisi yoq, ikki uch yil oldin Turgunboyev, Ahmedov, shijoat bilan oynardi. Hozir unday emas
  • Ёқмади
  • -4
  • Ёқди

Real_navbahor 17-06-2020 03:56
Rusligi bilinadida borini gapiradi
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

Uznamcity 16-06-2020 18:44
Navnahor uchun eng ideal murabbiy Andrey.Sanlaga kim yoqadi uzi hozi urnida bironta uzbek trener buganda yuq deganda 3 muzdek yepkelardi.
  • Ёқмади
  • +9
  • Ёқди

Uzbek_nav_fun 16-06-2020 17:33
Гарчи, узим Навбахор мухлиси булсамда шуни айтмокчиманки, Канчельскис сан узинг хозирги ойлигинга умуман арзимайсан
  • Ёқмади
  • -6
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить