» » Никимбаев: «ЎзПФЛга яхши бизнес режа керак»

Никимбаев: «ЎзПФЛга яхши бизнес режа керак»

Никимбаев: «ЎзПФЛга яхши бизнес режа керак»Ростини айтсам, ПФЛ фаолияти ҳақида анчадан буён ҳеч нарса ёзгим келмаётганди. Аммо нима қилай, «мутахассислар» ўзларининг ноадекватликлари билан ажаблантираверяптилар.

Кеча тасодифан ПФЛнинг ҳозирги директори берган интервьюга кўзим тушди, у кейинги мавсум якунларига кўра олий лига иштирокчилари сонини 12 тагача камайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашди. 12 жамоадан иборат икки босқичли ва «олтин очколар» ҳисобланадиган тизим ПФЛнинг ҳозирги раҳбари хуш кўрадиган формат эканлигини биз аллақачон тушуниб етганмиз. Айтишларича, 2017 йили форматни ўзгартириш ҳам айнан унинг ташаббуси бўлган, ўшанда бир нечта клубларни олий лигадан ҳайдаш орқали спорт принциплари беэътибор қолдирилганди. Яхшиямки, бу сафар клубларга мазкур ўзгариш ҳақида аввалдан хабар берилмоқда.

Аммо масаланинг бошқа томони бор: клублар бундан хабардорми? Бугун ўтказилган блиц-сўров шуни кўрсатмоқдаки, клублар билан нафақат маслаҳатлашилмаган, балки улар бундан воқиф этилмаган. Кимдир кечаги интервьюни кўриб, бўлажак қисқартириш ҳақида ўқиган, кимдир интервьюни кўрган-у, ушбу сўзларга эътибор қаратмаган. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бу – абсурд. Клублар бундай жиддий янгиликларни ОАВ орқали билишлари нотўғри.

Клублар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган, айнан клубларнинг кичик бўлмаган маблағлари эвазига молиялаштирилаётган ПФЛ бундай қарорлар чиқаришдан аввал клублар билан маслаҳатлашиши, уларнинг тасдиқига эришиши шарт. Бироқ бугунги кунда клублар ташкилот чиқараётган муҳим қарорларни биринчилардан бўлиб билиш ҳуқуқидан ҳам маҳрумлар.

ПФЛ аста-секин бир кишининг хоҳиш-иродасига кўра бошқариладиган хусусий муассасага айланиб қолмоқда. Одамлар демократия принципларини унутиб қўйишмоқда. Шундай бўлишида, ўз навбатида, клубларнинг ҳам айби бор, улар ўзларини шу тариқа бошқарилишига йўл қўйиб беришмоқда.

Яна бир жиҳат. Ярим йил аввал ПФЛ ва ЎФА раҳбарияти билан суҳбат чоғи олий лига жамоалари сони билан боғлиқ мавзуга тўхталинганди. Ўшанда ПФЛнинг ўша пайтдаги директори Даврон Шоқурбонов лига иштирокчилари сонини 16 тагача ошириш ҳақида қатъий фикр билдирганди. Бу мавзу клублар билан масаҳатлашилган, якуний қарор ҳам баҳамжиҳат чиқарилгани яққол сезилганди. Шоқурбоновнинг бир жиҳати бор эдики, у клублар билан мунтазам алоқа ўрнатиб турган.

Бугунги вазиятдан келиб чиқсак, ҳар сафар директор ўзгариши лигани ривожлантириш йўли ҳам ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳам навбатдаги абсурд. ПФЛ камида 4-5 йилга мўлжалланган, аниқ бизнес-режага эга бўлиши шарт. Мазкур режа ПФЛ аъзолари, яъни клублар иштирокидаги умумий йиғилишда муҳокама қилиниб, сўнгра тасдиқланиши керак. Турнир формати ҳам ушбу бизнес-режанинг кичик, аммо муҳим қисмларидан биридир.

Алишер НИКИМБАЕВ.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Mizaffar 26-06-2020 23:43
Mana oddiy misol bunyotkor jamosi oldin qaldirg'ochlar bo'lgan o'shalar o'shanda 4-5 yil o'zbekiston chempiyoni bo'lib yurishdi o'shanda diyarli o'yinchi almashtirilmagandi hozir shuni misolida pahtakorni ko'rish mumkin ular ham diyarli almashtirishmadi zahirani hisobga olmaganda ular ham mana 3-4 yildan beri chempiyon nega degan savol tug'uladi albatda ularda molyaviy tomondan muammo yo'qdek ha boshqa jamolarga ham ularga ko'rsatilgan etiborni ko'rsatilsa ularda ham rivojlanish bo'larmidi yo'q faqat poytaht jamolariga etibor qaratish kerakda. Hozirgi rivojlanish davrida hamma kulublarga bunyotkordek stadiyon qurish kerak qaydagi ko'p qavatli uylarni quravermay bekor ham hechkim sotib olmayapti tilivizorda reklamadan boshqa narga yaramayati bu uylar ha undan ko'ra stadiyon qur muhlislar maza qilib fudbol ko'rishsin. Men bu gaplarimdan siyosatga qarshi chiqmiqchi emasman biroq bo'mbo'sh uylarga achinaman holos olay desang qimmat. Meni taklifim va fikrim hamma viloyatga bunyotkordek stadiyon qurish kerak va kulibdagi murabbiyu va o'yinchilarga tegmaslik kerak kamida 10-yil mayli zahirani almashtirishsin lekin asosiy tarkibni o'rganib chiqib keyin tegmaslik kerak deb hisoblayman uzur bu meni fikrim edi.
  • Ёқмади
  • -1
  • Ёқди

Mizaffar 26-06-2020 23:28
Qisman gapingiz to'ridir yoki notog'ridir buni vaqt ko'rsatadi lekin siz aytgandek UFA da o'zgarishlar va kulubda o'zgarishlar bo'laversa unda qanday qilib fudbol oldiga siljiydi yani rivojlanadi yana o'sha eski tizim.Muhtaram prizidentimiz chiqargan qarorlariga yuzaki qaramay kamida ufa drektirlariga va kulub rahbarlariga tegmaslik kerak kamida 10-yil bunday diyishimni sababi yangi saylangan drektr yoki kulub murrabiyi endi ish tizimini o'rganganda uni almashtiriladi bunga sabab albatda muhlislar etirozi deb bahona qilinadi aslida esa buni tagida boshqa narsa yashiringanday go'yo. Yo'q tegmanglar kamida 10-yil keyin ko'rasiz o'zgarishni agar shunda ham o'zgarmasa keyin almashtraverasizlar. Men navbahorni muhlisiman o'z jamoamda fudbolchilarku mayli bir mavsumni o'zida 3-4 murabbiy almashtrilgan bir paytlar ha bunda rivojlanish bo'lmaydida aslida o'yinchilarni ham almashtirmaslik kerak ularga ham vaqt kerak bo'ladi mana odd
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить